LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишда уларнинг мустақиллигини кенгайтириш мақсадида:
1. Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл тери сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмалари муассис-хўжаликларининг уларни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Муассислар уюшмаларнинг қонунда белгиланган тартибда тугатилишини таъминласинлар.
2. «Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл тери сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини ташкил қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 октябрдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.