«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш ва харажатларини камайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлигининг 2011 йил 1 июндан ходимларининг йиллик ўртача сони 50 кишидан 100 кишигача кўпайтириладиган кичик корхоналарнинг фаолият турлари рўйхатини 1-иловага* мувофиқ кенгайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
янги ташкил қилинаётган масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар устав фонди (устав капитали)нинг энг кам ҳажми давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатлар тақдим этилган санада қонунчиликда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг қирқ бараваридан кам бўлмаслиги керак;
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш уларнинг аризасига кўра, намунавий таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширилиши мумкин;
туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича тегишли инспекцияларда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган давлат божи ставкаси энг кам иш ҳақи миқдорининг бир бараварига тенгдир;
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда нотариал тарзда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини тақдим этиш ҳақидаги талаб бекор қилинади, хорижий инвестицияли корхоналар ва чет эл сармояси иштирокидаги бошқа корхоналар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган намунавий таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2011 йилнинг 1 июнидан муассислар ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг электрон буюртмасига кўра, интернет тармоғи орқали фирма номларининг марказлашган маълумотлар базасида хўжалик юритувчи субъектнинг фирма номини захира қилиб қўйиш амалиётини жорий этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида мазкур қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг мазмунини, мамлакатимизда тадбиркорликни янада жадал ривожлантиришдаги уларнинг аҳамиятини очиб берувчи кенг кўламли тушунтириш ишлари амалга оширилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган қулай фирма номларини захирага олиш таъсисчиларнинг ўзлари томонидан ёки рўйхатга олаётган орган томонидан электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади.
8. Юридик шахсларнинг фирма номини захирага олиш Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Фирма номини захирага олиш учун таъсисчилар рўйхатга олувчи органга оғзаки мурожаат қилган тақдирда, рўйхатга олувчи органнинг масъул ходимлари электрон талабномани бир соат ичида Интернет тармоғи орқали расмийлаштиришлари лозим.
Фирма номини захирага олиш учун электрон талабномани олгач Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходимлари фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан, 8 иш соатидан ошмаган муддатда, қулай фирма номини захирага олиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишлари шарт.
9. Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қулай фирма номларини захирага олиш учун тўлов ундирилмайди.
Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захирага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади»;
«давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади»;
«фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (кейинги ўринларда — фирма номининг захирага олиниши тасдиғи)»;
г) 18-банднинг бешинчи хатбошидаги «бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномада кўрсатилган фирма номи билан мос келмаслиги» сўзлари «фирма номининг захирага олиниши тасдиғида кўрсатилган фирма номига мос келмаслиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 33-банднинг олтинчи хатбошида «фирма номига бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома» сўзлари «фирма номининг захирага олиниши тасдиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 34-банднинг бешинчи хатбошида «бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш» сўзлари «фирма номининг захирага олиниши тасдиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарорининг 2-бандида:
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг:
«давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади»;
«фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (кейинги ўринларда — фирма номининг захирага олиниши тасдиғи)»;
«15. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган қулай фирма номларини захирага олиш таъсисчиларнинг ўзлари томонидан ёки рўйхатга олаётган орган томонидан электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади.
Юридик шахсларнинг фирма номини захирага олиши Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Фирма номини захирага олиш учун таъсисчилар рўйхатга олувчи органга оғзаки мурожаат қилган тақдирда, рўйхатга олувчи органнинг масъул ходимлари электрон талабномани бир соат ичида Интернет тармоғи орқали расмийлаштиришлари лозим.
Фирма номини захирага олиш учун электрон талабномани олгач Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходимлари фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан, 8 иш соатидан ошмаган муддатда, қулай фирма номини захирага олиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишлари шарт.
Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қулай фирма номларини захирага олиш учун тўлов ундирилмайди.
Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захирага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади».
«юридик шахс мақоми билан фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг нусхалари (таъсис шартномаси, устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади»;
г) 72-банднинг бешинчи хатбошидаги «янги фирма номига бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома» сўзлари «фирма номининг захирага олиниши тасдиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида, «Кичик корхоналар» устунидаги 30, 32, 71, 72, 74 — 77, 79, 81, 84, 90, 92, 93, 111, 125, 134, 138 — 140, 158, 159, 173, 174, 178, 181, 188, 214 — 216, 282, 283, 286, 303, 326, 337, 349, 352, 354, 366 — 368, 382, 383-сатрлардаги «21 — 50» рақамлари «21 — 100» рақамларига алмаштирилсин.