Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ ВА ИМТИЁЗЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Хорижий сармоялар ва хорижий сармоядорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳамда экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган, шунингдек республика иқтисодиётига сармоя қўядиган хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилишини ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилаб қўйилсинки, 1998 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхонанинг низом жамғармаси 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас;
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий, юридик шахс бўлиши шарт;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Янги ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермаган тақдирда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ҳамда корхона жойлашган ҳудуддаги шаҳар ва туман ҳокимликларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 27 мартдаги ПФ-1981-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 62-модда)
2. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, юқорида кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган ҳамда хўжалик фаолиятидан тушадиган жами маблағнинг 60 фоиздан кўпроғи низом фаолиятида уларнинг ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва (ёки) кўрсатаётган сервис хизмати улушига тўғри келадиган хорижий, шуъба ва қўшма корхоналар хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари жумласига киради.
3. Ушбу Фармон қабул қилингунга қадар рўйхатга олинган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар учун ҳозир амалда бўлган солиқ имтиёзлари белгиланган муддат тугагунча сақлаб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги ПФ-3850-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда)
5. Белгилаб қўйилсинки, 1997 йилнинг 1 январидан бошлаб хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари жумласига кирмайдиган янгидан ташкил этилаётган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга нисбатан амалдаги ва қўшимча равишда жорий этилаётган солиқ имтиёзлари татбиқ қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг устав жамғармаларини таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдорларда шакллантиришнинг охирги муддати ҳукуматнинг айрим қарорларида бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, корхона давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 6-сон, 155-модда)
7. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 ноябрь,
ПФ-1652-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 2-модда; 1998 й., 4-сон, 62-модда; 1999 й., 6-сон, 155-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда; 2017 й., 22-сон, 411-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)