LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш, банкларни аудиторлик текширишлар сифати ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги холисона таҳлил этилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Тижорат банклари уюшмасининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси банк тизимига кирувчи банклар аудитини ўтказиш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;
банк аудитини ўтказиш хусусида мамлакатимиз ва чет эл аудиторлик фирмалари билан тузиладиган шартномалар бўйича буюртмачи сифатида чиқишга ҳақли;
республика ҳудудида иш юритувчи аудиторлик фирмалари ва ташкилотларга банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқи учун тегишли сертификатлар ҳамда малака сертификатларини беради.
банк аудитини амалга оширишга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талаблари тўғрисидаги Низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банки томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низом (рўйхат № 992, 22.12.2000 й.).
банк аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик фирмаларининг рўйхатини белгиланган тартибда мунтазам суратда матбуотда эълон қилиб туриш;
3. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.