11.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2215
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 11.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2215
Дата вступления в силу
21.04.2011
Ҳужжат 21.04.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда) ва «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сон «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 23-модда) мувофиқ спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилаётган вояга етмаганларни аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.