Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ўртасида 2010 йил 22 ноябрь куни Аммон шаҳрида имзоланган икки ёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 11 апрель,
ПҚ-1518-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 150-модда)