Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 23 июндаги ПФ-4117-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек кредитларга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда биометрик паспортларни ишлаб чиқариш бўйича харажатларни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун давлат божлари суммасининг 60 фоизи миқдоридаги маблағлар Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилади;
Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушган маблағлар қатъий равишда мақсадли тартибда биометрик паспортлар ва биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари буклетларини сотиб олиш учун фойдаланилади;
Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғи календарь йил охирида республика бюджети даромадига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 апрель,
104-сон