03.05.2010 йилдаги ПҚ-1331-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.05.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш. 2-фаза» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон миллий автомагистралини янада реконструкция қилиш ҳамда қуриш ва бунинг негизида мамлакатимизнинг барча минтақалари ўртасидаги ишончли транспорт алоқасини ва автомобиль транспортида халқаро транзит юк ташиш самарадорлигини таъминлайдиган ва халқаро талаблар ҳамда стандартларга жавоб берадиган республика автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлари Кенгаши 2010 йилнинг 20 апрелида умумий миқдори 600,0 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, саккиз йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, тўлаш муддати 32 йил бўлган Осиё тараққиёт фонди (ОТФ)нинг имтиёзли маблағларидан Дастурнинг биринчи транш суммаси 74,81 млн. махсус қарз олиш ҳуқуқлари (эквиваленти 115,0 млн. АҚШ доллари) миқдоридаги «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш. 2-фаза» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш Дастурини маъқуллади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур доирасида мазкур лойиҳани молиялаштириш уч транш — қарзлар орқали амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур траншларининг иккинчи ва учинчи қарзлари ОТБнинг оддий капитал ресурсларидан 240,0 млн. АҚШ доллари ва ОТФнинг имтиёзли маблағларидан эквиваленти 245,0 млн. АҚШ доллари миқдорида, Дастурнинг иккинчи ва учинчи траншлари бўйича даврий молиялашга талабномаларнинг тайёрланиши ва ОТБга тақдим этилишига ҳамда уларнинг ОТБ раҳбарияти томонидан маъқулланишига қараб берилиб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши эквиваленти 139,0 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари бериш орқали 108,4 млн. АҚШ доллари миқдорини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил муддатга (2010 — 2015 йиллар) белгиланган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурни амалга ошириш доирасида 2009 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси қошида Дастурни бошқариш гуруҳи тузилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига Дастур траншлари бўйича қарзлар Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги қарз битимлари асосида берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани бажаришга қўшадиган улушини молиялаштириш Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида тендер савдоларини ўтказиш чоғида сифат жиҳатидан хорижий аналоглардан қолишмайдиган маҳаллий товарлар ва хизматлардан мумкин қадар кўпроқ фойдаланишни назарда тутувчи компаниялар (корхоналар, ташкилотлар)га афзаллик берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур иккинчи траншининг қарзи бўйича фоизлар ва комиссияларни инвестиция даврида тўлаш иккинчи транш қарзи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш. 2-фаза» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан 1, 1а, 1б ва 1в иловаларига* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси томонидан ОТБ қарзларини қоплаш, улар бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш жадваллари 2, 2а ва 2б-иловаларига* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш. 2-фаза» лойиҳаси бўйича ОТБ қарзларини тақсимлаш ва қоплаш схемаси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТБ билан қарз битимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан Дастур доирасида қарзларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Трансйўлқурилиш» компанияси давлат унитар корхонаси билан Дастур иккинчи транши қарзининг бир қисмини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолашга вакил қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги қарз битимлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан «Трансйўлқурилиш» компанияси давлат унитар корхонаси ўртасида Дастур иккинчи транши қарзининг бир қисмини қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов) мазкур лойиҳанинг бажарилишини мунтазам кўриб чиқиб, зарур ҳолларда унинг самарали амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика йўл жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари зиммасига А-380 автомобиль йўлининг тегишли участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш қисмида лойиҳани амалга ошириш масъулияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зиммасига қурилиш ишларини ўтказиш давомида А-380 автомобиль йўли участкаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масъулияти юклансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси зиммасига лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси белгиланган тартибда ўтказилишини ва қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминлаш вазифаси юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилда лойиҳани амалга оширишга қўшадиган улуши жорий йилга тасдиқланган лимитлар доирасида Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йилдан бошлаб ҳар йили, Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозларини шакллантириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишга қўшадиган улушини молиялаштиришга, биринчи транш қарзини ҳамда иккинчи ва учинчи траншлар қарзларининг тегишли қисмларини қоплашга, шунингдек улар бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлашга зарур маблағларни назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур лойиҳани амалга оширишга жалб этиладиган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ва Республика йўл жамғармаси билан биргаликда «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш. 2-фаза» лойиҳасини амалга ошириш доирасида тақдим этилаётган валюта маблағларидан оқилона фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин ва бунда бажарилаётган ишлар ва хизматларнинг ҳажмлари кенгайтирилишини, товарлар миллий валютага харид қилинишини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Дастур доирасида ОТБ қарзи маблағлари ҳисобидан харид қилинаётган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, ушбу имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишга қўшадиган улуши ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу имтиёзлар мазкур лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматларга, шунингдек транспорт воситаларига нисбатан жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Республика йўл жамғармасининг буюртманомаларига кўра ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Республика йўл жамғармасининг буюртманомаларига кўра ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ҳамда муддати узайтирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ва улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 3 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-1331-сон