ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«САВДО ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН АЙРИМ ТУРДАГИ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ (УН, ЎСИМЛИК ЁҒИ ВА ҚАНД-ШАКАР)ГА ЧЕКЛАНГАН САВДО УСТАМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 23 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1083-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон «Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 20-сон, 144-модда) 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 120, 9, 2001-112-сон «Савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол товарлари (ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар)га чекланган савдо устамаларини қўлланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2001 йил 13 ноябрь, рўйхат рақами 1083) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 21-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 21 февраль,
13-сон
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 21 февраль,
39 u-r-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 21 февраль,
2011-8-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 83-модда)