ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШНИНГ ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИДА РЎЙХАТГА ОЛУВЧИ ОРГАНЛАР ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ҲАМДА ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 18 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1633-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 27 майдаги 2015-19, 2-мб-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1633-2, 01.06.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида», «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг 2006 йил 29 сентябрдаги 2006-40, 6-сон қарори (рўйхат рақами 1633, 2006 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 434-модда) билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисида»ги йўриқнома қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:
«23-1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизматига ахборот тақдим этади».
2. Ушбу қарор Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 31 январь,
2011-3-сон
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 31 январь,
1мб-сон
Келишилган:
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУХИТДИНОВ
2011 йил 31 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 75-модда)