Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 10 НОЯБРДАГИ ПҚ-1432-СОН ҚАРОРИ, ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 10 ДЕКАБРДАГИ 291-СОН ҚАРОРИ)

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган баъзи қарорлари рўйхати

Ҳужжат 18.02.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Инвестиция дастури тўғрисида» 2004 йил 30 ноябрдаги 560-сон қарорининг 7-бандидаги «ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомга» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилишга, мактаб таълими дастурларини амалга оширишга» сўзлари «академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларини ва умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилишга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 34-банднинг учинчи хатбошидаги «академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилиш, мактаб таълими дастурларини амалга ошириш» сўзлари «академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларини ва умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 мартдаги 79-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-бандидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловадаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 9 сентябрдаги 258-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси