LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 мартдаги 164-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмадан самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек тугатилган «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудида жойлашган корхоналар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 февралдаги 191-ф-сон фармойишига мувофиқ тегишли муҳандислик-коммуникация объектлари «Енгилсаноатсервис» унитар корхонаси балансидан «Тошшаҳарэлектртармоқлари» корхонаси ОАЖ, «SUVCOZ» давлат унитар корхонаси ва «Тошкентгазтаъминот» унитар корхонаси балансига бепул асосда берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг «Енгилсаноатсервис» унитар корхонасини, унга Вазирлар Маҳкамасининг «Енгилсаноатсервис» унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 25 февралдаги 32-сон қарори билан юкланган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги туфайли «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси қайта ташкил этилаётган «Енгилсаноатсервис» унитар корхонасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
тугатилган «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида ташкил этилган корхоналар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши;
тугатилган «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудидаги давлат мулки объектларининг сақланиши, қўриқланиши ва ҳудуднинг ободонлаштирилиши юзасидан мониторингни таъминласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Енгилсаноатсервис» унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 25 февралдаги 32-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.