Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШНИНГ ИЧКИ ВА АМАЛДАГИ НАРХЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ИЖОБИЙ ТАФОВУТДАН ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЖАМЛАШ ВА УЛАРДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштираётган фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликлари фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) жамлаш ва кейинчалик фермер хўжаликларига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг махсус ҳисоб рақамини очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси раҳбарлари зиммасига — ижобий тафовут тўғри ҳисоблаб чиқилиши учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 4 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига мувофиқ пахта толасини сотишнинг ички (сотиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутнинг (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) 25 фоизини жамлаш ва улардан пахта хом ашёси етиштираётган фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ижобий тафовутнинг 25 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташкилотларига ва пахта тозалаш корхоналарига, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси ташкилотларига (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Очилган 23226-сон махсус ҳисоб рақамларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома талаблари татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ижобий тафовут суммасини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ҳосил олинган йилнинг 5 декабригача (2010 йил ҳосили бўйича 2011 йил 5 февралгача) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича Жамғармага тайёрланган пахта хом ашёси ҳажмининг амалдаги қиймати тўғрисида ахборот тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толасини сотишдан маблағлар тушишига қараб бир иш куни мобайнида ижобий тафовут суммасининг 25 фоизини тўлов топшириғи билан Жамғарманинг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Жамғарма томонидан ҳар ойда ойнинг 5-кунидан кечикмай 23226-махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ пахта тозалаш корхоналарининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта тозалаш корхоналари уч иш куни мобайнида маблағларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовутни фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги ҳосил бўйича ижобий тафовутнинг жамланган маблағлари фермер хўжаликларига фақат ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан маълумотлар тақдим этилгандан кейин ушбу бандда белгиланган изчилликда юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар икки иш куни мобайнида тўлов талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган йўналишлар бўйича фермер хўжаликларининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар учун қарздорликни қоплаш учун мутаносиб равишда юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Фермер хўжаликларида Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида, шунингдек хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ташкилотларидан қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлардан моддий-техника ресурслари ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар хизматларига олдиндан ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликлари ихтиёридаги ер участкалари ҳажмини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 18 октябрдаги Ф-3512-сон Фармойишига мувофиқ мақбуллаштириш жараёнида тугатилган фермер хўжаликларига тегишли бўлган сумма тугатилган фермер хўжаликларининг мажбуриятларини қабул қилган фермер хўжаликларига йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар тўлов топшириқлари билан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлик мавжуд бўлмаганда маблағлар тўлов топшириғи билан кейинчалик Давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга йўналтирилган ҳолда кредиторлик қарзларни, шу жумладан тизим ички кредиторлик қарзларини қоплашга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Об-ҳаво шароитлари ёки экинларнинг ҳолати билан боғлиқ агротехника тадбирларини ўтказиш зарур бўлган айрим ҳолларда фермер хўжаликлари маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг биргаликдаги ёзма кўрсатмаларига мувофиқ хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари олдидаги қарздорликни қоплашга ёки олдиндан ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда тўловлар ва ҳисоб-китоблар амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик уларни амалга ошириш жараёнида қатнашаётган «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, тижорат банклари филиаллари ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Банкларнинг хизмат кўрсатувчи филиаллари томонидан маблағлар ўтишининг кунлик мониторинги амалга оширилади ва уларнинг марказий аппаратлари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Жамғармага ахборот тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ушбу Низомга мувофиқ барча ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва Давлат солиқ қўмитасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
201_ йил ҳосилидан тайёрланган пахта хом ашёсининг амалдаги қиймати тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот

Т/р
Ҳудудий акциядорлик бирлашмалари номи
Тайёрланган пахта хом ашёсининг умумий қиймати (млн сўм)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
201_ йил ____ ойида жамланган ______ млн сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бўйича тақсимлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
201_ йил ____ ойида ______________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига тегишли бўлган ______ сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-китоби

Пахта тозалаш корхоналари номи
Тайёрланган пахта хом ашёсининг умумий қиймати (млн сўм)
Пахта тозалаш корхоналари улуши (%)
Ижобий тафовутнинг тегишли бўлган суммаси* (млн сўм)
1
2
3
4
5
Ҳаммаси:
Шу жумладан пахта тозалаш корхоналари бўйича
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
9.
10.
11.
«Пахтасаноат» ҲАБ раҳбари
____________
__________________________
имзо
Ф.И.О.
М.Ў.
Бош бухгалтер
____________
__________________________
имзо
Ф.И.О.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*Ижобий тафовут суммаси вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича тайёрланган пахта хом ашёси умумий қийматида пахта тозалаш корхоналарининг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликлари фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
201_ йил ____ ойида ______________ пахта тозалаш корхонасига тегишли бўлган ______ млн сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-китоби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Фермер хўжаликлари номи
Тайёрлан-ган пахта хом ашёсининг умумий қиймати (млн сўм)
Фермер хўжаликлари улуши ( %)
Ижобий тафовутнинг тегишли бўлган суммаси* (млн сўм)
1
2
3
4
5
Жами:
Шу жумладан:
1.
_________ ф/х
2.
_________ ф/х
3.
_________ ф/х
4.
_________ ф/х
5.
_________ ф/х
6.
_________ ф/х
7.
_________ ф/х
8.
_________ ф/х
9.
_________ ф/х
10.
_________ ф/х
11.
_________ ф/х
Пахта тозалаш корхонаси раҳбари
____________
__________________________
имзо
Ф.И.О.
М.Ў
____________
__________________________
Бош бухгалтер
имзо
Ф.И.О.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*Ижобий тафовут суммаси туман бўйича тайёрланган пахта хом ашёси умумий қийматида фермер хўжаликларининг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.