26.01.2011 йилдаги 18-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.01.2011 йилдаги 18-сон
Дата вступления в силу
26.01.2011
Ҳужжат 26.01.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантирилади ҳамда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратишга, ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилашга, шу жумладан уларни жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга оширишга, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларга сарфланади».
а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбоши қўшилсин:
йигирма бешинчи — ўттиз иккинчи хатбоши тегишли равишда йигирма еттинчи—ўттиз тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 10-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш, ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан уларни жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ва тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларни ўтказиш мақсадида хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш».