Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 05.03.1996 йилдаги ПФ-1384-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 05.03.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БОЗОРЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ВА АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон, буюм бозорлари ва ярмаркаларда савдо-сотиқни тартибга солиш, тушаётган молиявий маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш, ушбу соҳадаги салбий ҳолатларга қарши курашни кучайтириш, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзтайёрловсавдо» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва ҳокимликларнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деҳқон, буюм бозорлари ва ярмаркаларни республика туманлари (шаҳарлари) ҳокимликлари ихтиёрига бериш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарларини ишлаб чиқариш (етиштириш), тайёрлаш, транспортда ташиш ва сотиш жараёни барча манфаатдор қатнашчиларининг мол-мулки ҳамда маблағларини бирлаштириш асосида деҳқон, буюм бозорлари ва ярмаркалар негизида очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ташкил этиш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида ва бошқа йирик шаҳарларда кўрсатиб ўтилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг уюшмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини кенг ассортиментдаги деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа истеъмол товарлари билан таъминлаш; деҳқонларнинг ҳамда бошқа озиқ-овқат ва буюм товарлари сотувчиларининг савдо-сотиқни амалга оширишлари учун зарур маиший шароитлар яратиш; ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтириш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқа органлари билан биргаликда ушбу соҳада зарур тартибни таъминлаш ташкил этилаётган акционерлик жамиятларининг асосий вазифалари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкил этилаётган акционерлик жамиятлари акцияларининг назорат пакети ҳудудида ушбу бозорлар ва ярмаркалар жойлашган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ёки уларнинг ваколатли органларига тегишли бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акционерлик жамиятларига айлантирилган бозорлар ва ярмаркаларнинг жорий фаолияти туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тавсиясига ҳамда жойлардаги фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан келишувга биноан акционерларнинг умумий мажлиси тайинланадиган директор томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозорлар ва ярмаркаларнинг хизматлар кўрсатишдан, бозорлар ҳудудида жойлашган (унга тегишли бўлган) ер участкаларини ижарага беришдан, бинолари ва иншоотларидан фойдаланишдан, шунингдек бир марталик йиғимлардан тушадиган даромадларидан умумдавлат ва маҳаллий солиқлар олинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозорларнинг савдо-харид фаолиятини юритишдан олинадиган даромадлари умумдавлат ва маҳаллий солиқлардан 5 йил мобайнида озод қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозорлар ва ярмаркалар даромадлари умумий суммасининг 50 фоизи бозорлар, ярмаркалар дирекциялари ихтиёрида қолдирилади ҳамда улардан жорий харажатлар, ишлаб турган бозорлар ва ярмаркаларни реконструкция қилиш, янгилаш ва янгиларини қуриш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш учун фойдаланилади. Даромадлар миқдорининг қолган 50 фоизи белгиланган тартибда маҳаллий бюджетларга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Олий судига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг бозорларга эркин кириб келишларига тўсқинлик қилувчи, юқори нархларни сунъий равишда сақлаб турувчи ва бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўювчи шахсларнинг, шунингдек бозорларнинг савдони ташкил этишнинг қонунчилик билан белгиланган тартибини бузувчи, ноҳақ йиғимлар олиш ва товламачилик билан шуғулланувчи мансабдор шахслари ва маъмурияти ходимларининг ноқонуний фаолиятлари тўғрисидаги ишлар юзасидан суд амалиётини ўрганиб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят кодексининг ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларини кўрсатиб ўтилган ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан қўлланиш тартиби ҳақида тушунтиришларни ишлаб чиқиш мақсадида ушбу масалани Олий суд Пленуми кўриб чиқиш учун киритиш тавсия қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик бозорларда ходимларнинг доимий ишловчи гуруҳини ташкил этсинлар, уларга савдо, хизматлар кўрсатишнинг белгиланган қоидаларини бузувчи, рўйхатдан ўтиш, рухсатнома олиш ва солиқлар тўлашдан бош тортувчи шахсларни аниқлаш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тушунтиришларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш вазифасини юкласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг бозорларга эркин кириб келишларига тўсқинлик қилувчи шахсларнинг, юқори монопол нархларни сақлаб қолишни, мол-мулкларни куч ишлатиш ва йўқ қилиш билан қўрқитиб арзонга сотиб кетишни талаб қилувчи сотувчиларнинг, шунингдек бозорларнинг ноҳақ йиғимлар олувчи ва товламачилик билан шуғулланувчи раҳбарлари ва ходимларининг, давлат органлари бошқа мансабдор шахсларининг ноқонуний фаолиятларини тўхтатиш бўйича тезкор-олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Адлия вазирлиги (Мирсафоев) Олий суд (Мингбоев) билан биргаликда савдо қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ маъмурий ва жиноий ишларнинг судларда қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Мустафоев)га ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат бошқа органларининг савдо тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг содир бўлишига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва бошқа истеъмол товарларини сотиш соҳасидаги уюшган жиноятчиликка қарши курашдаги фаолиятларини мувофиқлаштиришни таъминлаш, бозорлар фаолиятини тартибга солиш бўйича қонунчиликнинг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш таклиф этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармойишнинг бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1996 йил 5 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-1384-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 23-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 282-модда)