05.01.2011 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.01.2011 йилдаги 1-сон
Дата вступления в силу
05.01.2011
Ҳужжат 05.01.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ТАШКИЛОТЛАРГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ САНКЦИЯЛАР ҚЎЛЛАШ, ШУНИНГДЕК МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 5 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
1-ИЛОВА

Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун корхоналарга, муассасаларга, бирлашмаларга ва ташкилотларга — юридик шахсларга (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳолини иш билан таъминлаш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик (кейинги ўринларда қонун ҳужжатларини бузганлик деб аталади) учун, идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотлар ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси ҳамда «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси талабларига риоя этилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг, туман ва шаҳар бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари ҳамда давлат меҳнат шароитлари экспертлари (кейинги ўринларда инспектор деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси талабларига риоя этилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг, туман ва шаҳар бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари (кейинги ўринларда инспектор деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Инспекторлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ташкилотлар томонидан риоя этилишини (кейинги ўринларда қонун ҳужжатларига риоя этиш деб аталади) белгиланган тартибда текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилаётган ташкилотнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларидан, шунингдек фуқаролардан қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилаётган текширишлар билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан текширишларнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши учун зарур бўлган чора-тадбирларни кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларининг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар (кейинги ўринларда кўрсатма деб аталади) бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган ташкилотларга ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ жарималар солиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчиларнинг соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолиятини ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инспекторлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қуйидаги бузилишлари учун ташкилотга молиявий санкция (кейинги ўринларда жарима деб аталади) қўлланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чиқарган қарорларни бажармаганлик учун — ҳар бир яратилмаган иш жойи учун ушбу ташкилот ходимининг ўртача йиллик иш ҳақи миқдорида. Илгари талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумот олган, шунингдек касб тайёргарлиги олишга ва қайта тайёргарлик кўришга, малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишдан бош тортганлик учун ҳам худди шу миқдорда жарима ундирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томошагоҳ ҳамда ва бошқа муассасаларга) тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув транспортидан, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа воситалари ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланилиши учун шароитлар яратиш бўйича қонунда назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар давомида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши текшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатнома қонун бузилиши ҳолатини аниқлаган инспектор, шунингдек ташкилот раҳбари (унинг вакили), гувоҳлар ва жабрланганлар (агар шундайлар бўлса) томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилот раҳбари (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда далолатномада бу ҳақда ёзув қайд этилади. Ташкилот раҳбари (унинг вакили) далолатномага илова қилинадиган тушунтириш ва унинг мазмун-моҳияти бўйича мулоҳазаларини тақдим этиш, шунингдек ўзининг имзолашни рад этиши сабабларини баён қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ташкилотни текшириш далолатномаси асосида текширишни ўтказган инспектор томонидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилот ва унинг йўл қўйилган бузилишларни бартараф этишга ваколатли бўлган мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган белгиланган намунадаги кўрсатма берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Кўрсатма ва жарима солиш тўғрисидаги қарор унга нисбатан кўрсатма берилган ва жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган ташкилотнинг раҳбарига (унинг вакилига) тилхат билан топширилади ёки топширилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан буюртма хат орқали юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатма ва жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилганлигини (топширилганлигини) тасдиқлайдиган почта ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар текшириш далолатномасига қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кўрсатма унда белгиланган муддатда ижро этилиши лозим, бунда энг кўп муддат у берилган кундан бошлаб 30 кундан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Кўрсатма ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган ҳисобланади, бу ҳақда берилган кўрсатмада тегишли ёзув қайд этилади. Ушбу норма фақат тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар текшириш далолатномасига қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агар кўрсатмада кўрсатилган муддатда ташкилот томонидан кўрсатма ижро этилганлигини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса ёки қоида бузилиши тўлиқ бартараф этилмаганлиги белгиланган тартибда аниқланса, у ҳолда кўрсатма ижро этилмаган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатмани бажармаслик қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади. Бу ҳолда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органи тегишли даъво билан хўжалик судига мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инспектори текшириш ўтказган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органининг тўлиқ номи, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг тартиб рақами ва берилган санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унга нисбатан жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган ташкилот тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жарима суммаси, талаблари ташкилот томонидан бузилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар моддалари (бандлари) ҳамда қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши ҳолати бўйича тузилган далолатнома, шунингдек берилган кўрсатма тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомга мувофиқ жаримани ихтиёрий равишда тўлаш муддати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ташкилот томонидан қонун ҳужжатлари бузилишидаги айби эътироф этилган тақдирда жарима ихтиёрий тўланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмани бажариш учун белгиланган муддатда инспектори томонидан кўрсатма чиқарилган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органига тақдим этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ташкилот томонидан тегишли ҳужжатлар кўрсатилган муддатда тақдим этилмаса у ҳолда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органи ташкилотга нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги тегишли даъво билан хўжалик судига мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ундирилган жарима суммаси Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма юзасидан унинг ваколатига мувофиқ юқори меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органига ёки хўжалик судига белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Жаримани тўлаш ташкилотни кўрсатмани бажариш мажбуриятидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ва (ёки) ҳаётига хавф соладиган ташкилотлар фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолияти ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар тўхтатиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Агар текшириш давомида меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқариш омиллари ва (ёки) ҳолатлари аниқланса, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар инспектор томонидан текшириш далолатномасида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текшириш далолатномаси асосида, белгиланган тартибда инспектор томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ташкилот содир этиши керак бўлган тадбирлар ва хатти-ҳаракатлар кўрсатилган ҳолда ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмаларининг) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Кўрсатма унда кўрсатилган муддатда ижро этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилот қарорнинг ижроси тўғрисида қарорда кўрсатилган муддатларда ушбу Низомга 2а-иловага мувофиқ шакл бўйича инспекторни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Қарорнинг ижро этилиши назорат тартибида текшириш натижалари бўйича далолатнома билан тасдиқланади ёхуд қонун бузилиши бартараф этилиши бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади, улар текшириш далолатномасига қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Инспекторнинг қарори юзасидан шикоят қилиниши ташкилотни ушбу қарорни бажариш мажбуриятидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишдан озод қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Қонун бузилиши бартараф этилгандан сўнг инспектор бир кун муддатда ушбу Низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмаларининг) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни қайта бошлашга ёзма рухсат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ташкилот томонидан қарор бажарилмаган ёки, агар қарорда кўрсатилган муддатда қонун бузилиши бартараф этилганлиги тўғрисидаги ахборот тақдим этилмаган ёки назорат тартибидаги текширишда қонун бузилиши бартараф этилмаганлиги аниқланган тақдирда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органи меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Қарор юзасидан юқори меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органига ёки хўжалик судига белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Инспекторнинг қонуний талабларини бажармаслик ёки унинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга

Жарима солиш тўғрисида
‎20__йил «__»_______даги __-сон
‎ҚАРОР

‎‎Ташкилот ___________________________________
____________‎‎_________ вилояти, тумани (шаҳри)
‎_________________________________________________ асосида ўтказилган

‎‎(жорий йил учун текширишлар режа-жадвали, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмасининг режадан ташқари текшириш ўтказиш учун рухсатномаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органининг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами)

‎‎текширишнинг 20___ йил «___» ____________даги __-сон Далолатномасига мувофиқ __________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

(талаблари бузилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи ва модда (банд)лари)

__________________________________________________________________

‎‎талаблари бузилганлиги учун Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан қарор қиламан:

1. 20___ йил «___» __________гача _________ миқдорида жарима солинсин.
‎‎2. Жарима суммаси қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказилсин: _________________
‎МФО _______________.

‎3. Тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўлов тўланган кундан бошлаб 2 кун мобайнида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органига тақдим этилсин.

_____________________‎

_____________________‎

_____________________‎

(бош) давлат (техник/ҳуқуқ) инспектори ‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

Қарорни олдим:‎
20__ йил «___» ________‎ _____________________‎

_____________________‎

(мансабдор шахс имзоси)‎

(Ф.И.О.)‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.

Ташкилот қонун бузилишидаги айбини эътироф этган тақдирда жарима ихтиёрий равишда тўланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жарима солиш тўғрисидаги қарор икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси ташкилотга берилади, иккинчи нусхаси инспекторда қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Ташкилотнинг фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида 20 __йил «__» __________ги -сон
‎ҚАРОР

‎‎_________________________________________________ асосида ўтказилган

‎(жорий йил учун текширишлар режа-жадвали, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмасининг режадан ташқари текшириш ўтказиш учун рухсатномаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органининг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами)

текширишнинг 20__ йил «___» _____________даги __-сон Далолатномасига
‎мувофиқ __________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

(талаблари бузилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи ва модда (банд)лари)

‎__________________________________________________________________

талаблар бузилганлиги учун «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига ҳамда Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ____________________________бўйича

‎‎(ташкилотнинг номи ва манзили)

20___ йил «___» ___________дан

20__ йил «__» _____гача ‎

‎‎__________________________________________________________________

(асбоб-ускунадан фойдаланиш ёки участка, цех иши, ташкилот фаолияти)‎‎

‎ТЎХТАТИБ ҚЎЙИЛСИН ва қуйидаги тадбирлар бажарилсин __________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

_____________________‎

_____________________‎

_____________________‎

(Меҳнат бўйича (бош) давлат техник инспектори ‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

Қарорни олдим:‎
20__ йил «___» ________‎

_____________________‎

_____________________

(мансабдор шахс имзоси)‎

(Ф.И.О.)‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ташкилот фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор икки нусхада тузилади. Унинг биринчи нусхаси ташкилотга берилади, иккинчи нусхаси меҳнат бўйича (бош) давлат техник инспекторида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА

‎20 __йил «__» __________ги _____-сон қарорнинг ижроси тўғрисида
‎АХБОРОТ

‎Шуни хабар қиламанки, _____________________________________________

‎‎(асбоб-ускуналар, участка, цех, ташкилот)

‎‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

фаолияти вақтинча тўхтатилгандан кейин ташкилот фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида 20__йил «___» __________даги ____-сон қарорга асосан биз қуйидаги ишларни бажардик: _________________________________________________‎‎

__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________‎
‎Тўхтатиб турилган вақт _____________________________________________

(иш кунлари сони)‎

Сиздан тўхтатиб қўйилган ___________________________________________
‎__________________________________________________________________

(асбоб-ускуна, участка, цех, ташкилот)

‎фаолиятини қайта бошлашга рухсат беришингизни сўрайман.

_____________________‎

_____________________‎

_____________________‎

(лавозими ва ташкилотнинг тўлиқ номи)‎

(мансабдор шахс имзоси)

(Ф.И.О.)‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2б-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Ташкилотнинг фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни тиклашга
‎20__ йил «__» __________ги ____-сон
‎РУХСАТНОМА

‎‎____________________________________________________________ бўйича

‎(ташкилот номи)

«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси ҳамда Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 20__ йил «___» ____________дан бошлаб ____________________________________
‎‎___________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________

(асбоб-ускуналар, участка, цех, ташкилот)

фаолиятини қайта бошлашга РУХСАТ БЕРАМАН.

_____________________‎

______________________‎

_____________________‎

(Меҳнат бўйича (бош) давлат техник инспектори ‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорига 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 5-банднинг «д» кичик бандидаги «корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 50, 51 ва 229-моддаларига мувофиқ мансабдор шахсларга қуйидаги ҳолларда ва қуйидаги миқдорларда жарима солинади:»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а» ва «б» кичик бандлар чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«в» — «ж» кичик бандлар тегишли равишда «а» — «д» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 49-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 13-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ташкилот томонидан, мазкур шахслар ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тоифага мансуб бўлса, меҳнат органлари йўлланмаси бўйича банд қилиб қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштиришни рад қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 17-банддаги «бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари» сўзлари «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 19 февралдаги 29-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 10-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қарорнинг номидаги, муқаддимасидаги ва 2-бандидаги «меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш» сўзлари «меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3 ва 5-бандларга «меҳнатни муҳофаза қилиш» сўзларидан кейин «ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ногиронларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз кириши, шунингдек транспортнинг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланишга доир қисмига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-бандга қуйидаги мазмундаги 7.7.-кичик банд қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«7.7. Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ногиронларга ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, шунингдек транспортнинг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланишга доир қисмига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилотлар томонидан ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларга ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, шунингдек транспортнинг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиши учун ташкилотлар томонидан шароитлар таъминланиши бўйича зарур чора-тадбирлар кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, шунингдек транспортнинг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланишини таъминлаш масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, келишишда ва белгиланган тартибда тасдиқлашда иштирок этади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи ва тўртинчи хатбошига «меҳнатни муҳофаза қилиш» сўзларидан кейин «ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«мансабдор шахслардан ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этишни, ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томошагоҳ ҳамда бошқа муассасаларга) тўсқинликсиз кириш учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув транспортидан, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар ташиш транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиш учун ногиронларга шароитлар яратишни таъминлаш мақсадида текширишлар давомида аниқланган бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўришни талаб қилиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи — йигирма биринчи хатбоши тегишли равишда еттинчи — йигирма иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саккизинчи хатбошига «меҳнатни муҳофаза қилиш» сўзларидан кейин «ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«юқори ташкилотга меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларида айбдор бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисида таклифлар билан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини, шунингдек уларнинг вужудга келишига имкон яратувчи шароитларни бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низомга 1-иловага «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига» сўзларидан кейин «(Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси)» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.