Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 4-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 2 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлдаги ЎРҚ-850-сонли «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 4 октябрдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 591-модда) 4-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда темир йўлларда ташиш».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 14 декабрь,
ЎРҚ-266-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 470-модда)