Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИНГ ЯНГИ НАМУНАЛАРИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ МУДДАТЛАРИНИ УЗАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини 2013 йил 1 январгача узайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «2011 йил 1 январгача» сўзлари «2013 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 3 декабрь,
284-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 453-модда)