Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 24 ноябрдаги 9 ва 01-02/12-39-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1430, 2004 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 50-сон, 504-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги, 2016 йил 20 июндаги 212-сон «Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиладиган вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларнинг рўйхатини, уларни озод этиш шартларини, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Автотранспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси (кейинги ўринларда давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари деб юритилади) божхона постларида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
автотранспорт воситалари — йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар ҳамда мототранспорт воситалари;
товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситалари — хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган автотранспорт воситалари;
хорижий автотранспорт воситалари — хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:
чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;
юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб кириладиган автотранспорт воситалари;
автотранспорт воситасининг эгаси — автотранспорт воситасининг мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва доирада автотранспорт воситасига эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчи ёхуд уни тасарруф этувчи фуқаро ёки юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
кириш (чиқиш) божхона пости — ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтиш пунктида жойлашган божхона органи;
ташқи иқтисодий фаолият божхона пости (кейинги ўринларда «ТИФ божхона пости» деб юритилади) — ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, товарлар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи божхона органи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
«Авто» ЯААТ — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг «Авто» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
товар сифатида олиб чиқилаётган автотранспорт воситалари — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ҳудудий органларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган хорижий давлатга олиб чиқилаётган автотранспорт воситалари;
товар сифатида транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари — хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган хорижий давлатга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари;
Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситалари — ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатда турган ва хорижий давлатлар ҳудудига:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;
юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб чиқиладиган автотранспорт воситалари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
анклавларда рўйхатга олинган шахслар томонидан айнан шу ерда фойдаланиш мақсадида олиб кирилаётган/чиқилаётган автотранспорт воситаларига;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа давлатларнинг объектларида фаолият кўрсатувчи шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситаларига;
хорижий давлат ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг объектларида фаолият кўрсатувчи шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситаларига;
хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик агентлари ҳамда маъмурий-техник ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган автотранспорт воситаларига.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига киришида кириш божхона пости ходими томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади.
4. Хорижий автотранспорт воситасининг кириш ва чиқиш божхона постлари оралиғида тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштирилмайдиган ҳолларда, унга мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади.
Тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштириладиган ҳолларда хорижий автотранспорт воситасининг юк тортгичига мазкур Низомнинг 2-иловасида, тиркамасига ёки ярим тиркамасига мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади.
5. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» автотранспорт воситаси божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддатга расмийлаштирилади.
6. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни расмийлаштириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва оғзаки маълумотлар асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» «Авто» ЯААТ дастури орқали кириш божхона пости ходими томонидан давлат, рус ва инглиз тилларидан бирида чоп этилади ҳамда хорижий автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
8. Хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»да акс эттирилган маълумотларни текшириб чиқади, тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ва автотранспорт воситасини белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади.
9. Кириш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни расмийлаштиради.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий автотранспорт воситасидан фойдаланишда унинг эгаси (ҳайдовчиси) доимий равишда ўзи билан бирга «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни олиб юриши шарт.
11. Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқилишида унинг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан чиқиш божхона постига «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» тақдим этилади.
12. Чиқиш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни назоратдан ечади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган ҳайдовчи божхона органига автотранспорт воситасини вақтинча сақлаш учун ёзма ёки электрон тарзда мурожаат қилган тақдирда, ушбу автотранспорт воситаси божхона органи томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим тўланмайди, бундан автотранспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар мустасно ҳисобланади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
13. Хорижий автотранспорт воситасига мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилиб, унинг тиркамаси ёки ярим тиркамаси республика ҳудудида алмаштириладиган ҳолларда «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» ТИФ божхона постида назоратдан ечилиб, мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган шаклда янги «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Аввал расмийлаштирилган ва назоратда қолиб кетган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»си мавжуд бўлган шахсга масалага ойдинлик киритилгунга қадар янги «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилмайди ва назоратдан ечилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Хорижий автотранспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно. Мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғимни тўлаган ҳолда хорижий автотранспорт воситасини ушбу муддатдан ортиқроқ муддатга вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.
Халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт операцияларини амалга ошириш муддатида, лекин олиб кирилган санадан эътиборан тўқсон календарь кундан кўп бўлмаган муддатга божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилган ҳолда бўлиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Бир йил давомида божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикасида бўлишига қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ўтган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб. сантиметридан — 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг мазкур хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги божхона постларидан бирига муддатни узайтиришни сўраб мурожаат қилиши ёки электрон тарзда масофадан тўловларни амалга оширган ҳолда реал вақт режимида автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддатини узайтириши лозим.
Мурожаатга божхона органларининг ҳисоб рақамига мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ваколатли банк томонидан берилган ҳужжат нусхаси илова қилинади.
Тегишли божхона пости вақтинча олиб кириш муддатини йиғим қанча муддат учун тўланган бўлса, шунча муддатга узайтиради ва «Авто» ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда вақтинча олиб кириш муддатини узайтириш бўйича мурожаат қилмаса, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши билан бир қаторда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим ундирилади, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
миллий валюта — сўмда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан уларни тўлаш кунида белгиланган курс бўйича тўланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона пости томонидан ундирилади ёки ҳайдовчи томонидан электрон тарзда масофадан реал вақт режимида тўланади;
(19-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Хорижий автотранспорт воситасини олиб чиқиш муддатини бузганлик учун тегишли чора кўрилиб, йиғим тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ёки божхона пости томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақланиши лозим.
агар вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаси хатланган, мусодара қилинган, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ва бу ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлса.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Белгиланган қайтариб олиб чиқиш муддатидан 5 кундан ортиқ вақт ўтган ва республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари тўғрисида «Авто» ЯААТда электрон маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва ДЙҲХХга реал вақт режимида юборилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) асосан 2021 йил 27 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотлари асосида республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари аниқланган тақдирда улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун уч иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларини хабардор қиладилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари томонидан мусодара қилинган ҳолларда, унга расмийлаштирилган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида расмийлаштирган божхона пости томонидан назоратдан ечилади.
25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси енгиб бўлмас куч ёки йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида фойдаланишга мутлақо яроқсиз ҳолга келганда, унга расмийлаштирилган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» ваколатли органларнинг тегишли ҳужжатлари асосида мажбуриятнома расмийлаштирган божхона пости томонидан назоратдан ечилади.
26. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси «эркин муомалага чиқариш», «вақтинча олиб кириш» ёхуд бошқа божхона режимига расмийлаштирилганда, унга расмийлаштирилган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда БЮД деб юритилади) расмийлаштирган ТИФ божхона пости томонидан назоратдан ечилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Агар «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда дубликат олиш учун автотранспорт воситаси эгаси (ҳайдовчиси) автотранспорт воситаси жойлашган ҳудуддаги божхона постларига мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Божхона постлари томонидан «Авто» ЯААТдан фойдаланган ҳолда олдинги «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»га ёзилган тегишли маълумотлар ва автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддати текширилади. Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддати ўтиб кетганлиги аниқланган тақдирда, божхона постининг мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатлари асосида тегишли чоралар кўрилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Кўриб чиқиш якуни бўйича бир иш куни мобайнида божхона постлари томонидан «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» дубликати берилади. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»нинг юқори ўнг бурчагига «Дубликат» деб ёзилади ва божхона пости бошлиғи ёки унинг ўринбосари имзоси ва пост муҳри билан тасдиқланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III боб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Товар сифатида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ва транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситасига «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилмайди. Унинг ТИФ ёки чиқиш божхона постига божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилиш учун кириш божхона постида товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати расмийлаштирилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) асосан 2021 йил 27 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Товар сифатида олиб кирилган автотранспорт воситаси «эркин муомалага чиқариш» ёки «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ТИФ божхона пости томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар (кейинги ўринларда электрон маълумотлар деб юритилади) ДБҚнинг электрон базаси орқали шакллантирилади ва ДЙҲХХга реал вақт режимида юборилади.
ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмайдиган автотранспорт воситаларига электрон маълумотлар юборилмайди.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
54. Автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига «эркин муомалага чиқариш» ёки «вақтинча олиб кириш» божхона режимларига расмийлаштирган шахслар БЮД расмийлаштирилган кундан сўнг 10 кун муддат ичида автотранспорт воситасини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Рўйхатдан ўтказишда, автотранспорт воситасининг тури, русуми, маркаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан шакллантирилган электрон маълумотларда қандай баён этилган бўлса, айнан шу ном билан қайд этилиши лозим.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Ўзбекистон Республикасидан товар сифатида олиб чиқилаётган автотранспорт воситасига электрон маълумотлар юборилмайди ҳамда ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан чиқариш учун асос БЮД ҳисобланади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос электрон маълумотлар ҳамда БЮД ҳисобланади.
Ваколатли идоралар томонидан мусодара қилинган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар ва БЮД талаб этилмайди.
«Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар 3 йил давомида, «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар эса вақтинча олиб кириш муддати тугагандан сўнг 3 йил давомида божхона органларининг маълумотлар базасида сақланади.
ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида автотранспорт воситаларини қайд этиш ва бошқа ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўплами 5 йил давомида сақланади.
«Вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларини ўзга шахсга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказиш электрон маълумотлар қайта расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
571. Божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситасини 3 йил давомида қайта жиҳозлаш божхона юк декларациясида кўрсатиб ўтилган ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди ўзгаришига олиб келса, божхона расмийлаштируви вақтида божхона тўловларидан берилган имтиёзлар тўланган тақдирда ушбу автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсат берилади, бундан автотранспорт воситасини ёқилғи турини ўзгартириш билан боғлиқ қайта жиҳозлаш ҳолатлари мустасно ҳисобланади.
(571-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/2156-3/1426-сон — 2021 йил 27 январдан кучга киради)
60. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари билан ҳар чорак якуни бўйича эркин муомалага чиқарилган ҳамда вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситалари бўйича маълумотларни солиштирадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
63. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан тақдим этилган маълумотда кўрсатилган автотранспорт воситаси ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмаганлиги аниқланган тақдирда ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан ушбу автотранспорт воситасини қидириб топиш чоралари кўрилади.
64. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан тақдим этилган рўйхатда кўрсатилмаган, лекин ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинган хориждан олиб келинган автотранспорт воситалари аниқланган тақдирда, ушбу автотранспорт воситасини республика ҳудудига қонуний олиб кирилганлигига аниқлик киритиш мақсадида автотранспорт воситаси ва унинг эгаси ҳақида маълумотлар ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига тақдим этилади.
65. Мазкур боб талаблари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаси учун ҳам татбиқ этилади.
66. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(II — V боблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI — VIII-боблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 01-02/12-28, 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-1, 19.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 679-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий яшаш манзили, телефон рақами ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар;
юридик шахс учун — унинг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ҳамда электрон почта манзили (мавжуд бўлса).
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 30 январдаги 01-02/12-2, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2156-2, 15.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 102-модда)