ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ЎТАЁТГАН ШАХСЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1307-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 9 апрелдаги 01-02/12-21-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1307-4, 12.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 45-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 58-модда) иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 4 ноябрь,
01-02/12-29-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 01-02/12-29-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартишлар
1. 2-банддаги «бошлиқ ўринбосарининг» деган сўзлар «унинг вазифасини бажарувчи шахснинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банддаги «бошлиқ ўринбосари» деган сўзлар «унинг вазифасини бажарувчи шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «бошлиқ ўринбосари» деган сўзлар «унинг вазифасини бажарувчи шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 11-банднинг олтинчи хатбошисидаги «бошлиқ ўринбосари» деган сўзлар «унинг вазифасини бажарувчи шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 17-банддаги «бошлиқ ўринбосарининг» деган сўзлар «унинг вазифасини бажарувчи шахснинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «бошлиқ ўринбосарининг» деган сўзлар «унинг вазифасини бажарувчи шахснинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 23-банддаги «бошлиқ ўринбосарини» деган сўзлар «унинг вазифасини бажарувчи шахсни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 42-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «(ёки унинг ўринбосари)» деган сўзлар «ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 415-модда)