27.03.2003 йилдаги ПФ-3227-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.03.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 ЙИЛНИНГ 1 АПРЕЛИДАН БОШЛАБ УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР ЎРНИГА КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ йўналтирилишини кучайтириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилсин (иловага мувофиқ).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг суммаси меҳнат ҳақи фондига қўшилиши ҳамда иш ҳақи (пенсиялар) тўланадиган муддатларда тўланиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Республика Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ушбу Фармонга мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини жорий этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаш манбаи этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари механизми тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонининг 6-банди ва 3-иловаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3079-сон Фармони 1-бандининг учинчи хатбоши ва 4-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 27 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-3227-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2003 йил 27 мартдаги
ПФ–3227-сон Фармонига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари бериладиган имтиёзли тоифадаги шахслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Шахслар тоифалари рўйхати‎

Ойлик компенсация тўловлари микдори (энг кам иш ҳақига нисбатан % ҳисобида)‎

1. Барча турдаги умумий таълим мактабларининг педагогик маълумотга эга бўлган ўқитувчилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, тарбиячилари, концертмейстерлари. ‎ 45‎
2. Академик лицейлар, касб-хунар коллежлари ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ишлаб чиқариш таълими устозлари, психологлари, услубиётчилари, концертмейстерлари.‎ 45‎
3. «Меҳрибонлик уйлари»нинг педагогик маълумотга эга бўлган тарбиячилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, психологлари.‎ 45‎
4. Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-болалар боғчаларининг педагогик маълумотга эга бўлган тарбиячилари, ўқитувчилари, мудирлари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, психологлари.‎ 45‎
5. Мактабдан ташқари болалар муассасаларининг педагогик маълумотга ёки тренерлик иш стажига эга бўлган ўқитувчилари, тарбиячилари, тренер-ўқитувчилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, йўриқчи-услубиётчилари, концертмейстерлари.‎ 45‎
6. Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, ректорлари, таълим, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари, филиалларнинг директорлари ҳамда директорнинг таълим, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, илмий котиблари, ишлаб чиқариш таълими устозлари, ҳисоблаш марказларининг бошлиқлари ва муҳандислари.‎ 45‎
7. Ушбу рўйхатнинг 1—6-банларида кўрсатилган, камида 10 йил педагогик ва илмий-педагогик иш стажига эга бўлган ходимлар тоифаларига мансуб пенсионерлар.‎ 45‎
8. Қишлоқ жойларда ва ишчилар шаҳарчаларида ишловчи шифокорлар, провизорлар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Шу соҳада камида 10 йил иш стажига эга бўлган мазкур тоифалардаги шахсларга мансуб пенсионерлар.‎ 45‎
9. Ўзгалар қарамоғига мухтож бўлган ёлғиз пенсионерлар.‎ 45‎
10. 1941—1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар.‎ 45‎
11. Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва Шуҳрат орденларининг учала даражалари билан мукофотланган шахслар. Фашистлар концлагерларининг собиқ вояга етмаган тутқунлари, Ленинград шаҳри блокадаси даврида ишлаган фуқаролар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлари, Чернобил ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқаролар, ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.‎ 45‎
12. 1941—1945 йиллар Иккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнат фронти қатнашчилари.‎ 18‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 56-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 110-модда; 2009 й., 52-сон, 558-модда; 2010 й., 52-сон, 511-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2022 й., 06/22/58/0078-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)