24.03.2003 йилдаги ПФ-3226-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.03.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ ЭНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқда ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини бошқаришнинг бозор тамойилларига мос келадиган ташкилий тузилмасини тадбиқ этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақиллигини кенгайтириш ҳамда уларнинг ишончли ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигида мулкчилик шаклларини ўзгартириш ва ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғорма деҳқончилик ҳамда суғориладиган экин майдонлари чекланганлиги шароитида мулкчиликнинг ижара шакллари ва шартномавий муносабатларга асосланган хўжалик юритиш тизимини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқда асосий ишлаб чиқариш бўғини ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини пухта таъминлашга қаратилган иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароит яратиш, тайёрлов, қайта ишлаш корхоналари, моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар, молия-банк муассасалар ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини ушбу мақсадга бўйсундириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритишнинг ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкилий-ҳуқуқий шаклларини сақлаб қолиш, истиқболда асосий қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчи субъект бўлиб қоладиган фермер хўжаликларини ривожлантиришни устувор йўналиш сифатида белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларининг таклифларига мувофиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида жорий йилга пахта ва дон етиштириш прогноз кўрсаткичлари республика ва минтақалар даражасида белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари хўжаликларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномаларига асосан қишлоқ хўжалик экинларини мустақил равишда жойлаштирадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) хўжаликлар ўз меҳнати натижаларини, шу жумладан етиштирилган маҳсулотни, ўзларига тегишли мол-мулк, молиявий ва моддий ресурсларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда Фармоннинг мазкур бандидан келиб чиққан ҳолда амалдаги барча низом ва меъёрларни қайта кўриб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув xўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш муносабатларининг асосий шакли сифатида ижара муносабатлари кенг ривожланишини таъминласинлар. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2004 йилдан бошлаб барча ширкат ва фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалик экинзорларидан фойдаланишнинг ижара шаклига ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари фермер хўжаликлари тузиш ҳамда улар фаолиятини ташкил қилиш жараёнида қуйидаги принципиал қоидаларга амал қилсинлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликлари, қоида тариқасида, тугатиладиган зарар билан ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкатлар негизида барпо этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжалиги юридик шахс сифатида, асосан хусусий корхона шаклида, кейинчалик улар турли шаклдаги кооперацияларга бирлашиш ҳуқуқи билан барпо қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер майдонлари фермерларга танлов асосида эллик йилгача узоқ муддатли асосда, ижара муддати давомида мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан ижарага фойдаланиш учун берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликларига берилган ер майдонлари ширкат хўжаликларининг балансидан чиқарилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликларини шакллантириш учун ер майдонлари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда моддий-техника ресурслари ва хизматларни олиш учун шартномаларни фақат фермер хўжаликларининг ўзлари тайёрлов, қайта ишлаш ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари билан тўғридан-тўғри тузадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер билан ёлланма ходимлар, шу жумладан оила аъзолари ўртасидаги меҳнат муносабатлари амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномаларига асосланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан бирга икки ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий шароитларни, қишлоқ хўжалик ерлари, меҳнат ресурслари мавжудлигини ҳамда ширкатларни қайта ташкил этиш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш истиқболларини чуқур таҳлил этиш асосида вилоят ва туманлар бўйича яқин йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003—2005 йилларда қишлоқда замонавий бозор инфратузилмасини комплекс ривожлантириш Дастури.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини бошқариш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур деб ҳисоблансин, бунда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини тақсимотчилик вазифаларидан озод қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоқларига раҳбарлик қилишнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларидан воз кечиш назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимларини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавза принципига ўтишни кўзда тутувчи сув ресурсларини бошқариш, шунингдек суғорма сувдан фойдаланишда бозор тамойилларини барча даражада тадбиқ қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқаруви марказий аппаратининг тузилмасида қуйидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича Кенгашлар тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— пахтачиликни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— ғаллачиликни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш ҳамда уларни комплекс қайта ишлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— чорвачиликни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ер унумдорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли тармоқларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш Кенгашларнинг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Кенгашлар таркибига жамоатчилик асосида етакчи мутахассислар аъзо бўлиб кирадилар. Кенгашларнинг раислари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг аъзолари ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгашларнинг барча тавсиялари қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг мажлисларида муҳокама этилиши лозим, унинг қарорлари ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Кенгашлар ишчи органларининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқарма ва бўлимлари зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув xўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда тегишли ташкилотлар билан бирга қуйидагиларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг вилоят ва туман бўлинмалари тўғрисидаги янги низомлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалик кооператив (ширкат)нинг янги намунавий уставлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу низомларни тайёрлаш чоғида қишлоқ хўжалик корхоналарининг мустақиллигини кенгайтириш, ҳар бир бошқарув ва хўжалик юритиш субъектининг вазифа ҳамда мажбуриятлари аниқ чегаралаб қўйилиши, ширкат хўжаликларида кадрлар масалаларини ҳал этишнинг демократик шакллари, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг жорий фаолиятига маъмурий аралашувга барҳам бериш кўзда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича шартномаларни қайта ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда янги намунавий шартномаларни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур шартномаларда қуйидагилар кўзда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчининг тайёрлов, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ишлаб чиқариш муносабатларида устувор мавқеи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
томонларнинг ҳуқуқ ва ўзаро мажбуриятларини аниқ белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот етказиб бериш, ишлар бажариш, хизмат кўрсатиш ҳамда шартномалар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг тартиби ва аниқ муддатларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартномавий муносабатлар мазмуни ва моҳиятини бош вазифа — асосий маҳсулот ҳисобланган пахта толаси, дон ва бошқа маҳсулотларни энг кам сарф-харажат билан етиштириш вазифасига эришишга бўйсундириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома мажбуриятларининг ижроси учун томонларнинг жавобгарлигини аниқ белгилаб қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур шартномалар агротехника тадбирлари амалга оширила бошлашидан кечи билан 1 ой олдин тузилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигида шартномалар тузиш ва уларни бажариш чоғида белгиланган норма ҳамда талабларга хўжалик юритувчи субъектларнинг риоя этишлари устидан мунтазам назорат ўрнатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда, Олий суд ва Олий хўжалик суди билан биргаликда республика минтақаларида қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг шартномавий ўзаро муносабатлардан келиб чиқадиган манфаатлари ишончли ҳимоя этилишини таъминлайдиган ҳуқуқий институтларнинг ривожланган тизимини шакллантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини баҳолашда статистик ва молиявий кўрсаткичларнинг амалдаги тизимини ўргансинлар ҳамда ана шу асосда уларни тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритсинлар ва бунда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ уларни қисқартириш ҳамда ягона ҳисобот тизимини яратишни кўзда тутсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни чоғда вазирликлар ва идоралар томонидан барча бошқарув поғоналарида қўшимча ҳисобот шакллари жорий этилишига йўл қўйилмасин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.С. Юсупов зиммаларига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 24 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-3226-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 55-модда; 2017 й., 32-сон, 793-модда)