Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 15.11.2010 йилдаги ПФ-4253-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 15.11.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони

ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2010 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2010 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳақи — ойига 49 735 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшга доир пенсиялар — ойига 97 285 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряд — ойига 49 735 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 97 285 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 59 690 сўм миқдорида белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек, пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болали оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2010 йилнинг 1 декабридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, 2010 йилнинг 1 декабридан бошлаб барча турдаги пенсияларнинг ўртача 1,1 баравар оширилиши уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилишини инобатга олган ҳолда амалга оширилади, бунда 1991 йилнинг 1 январигача ва ундан кейинги йилларда тайинланган пенсияларнинг миқдори тенглаштирилиши назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда барча турдаги пенсияларни оширишнинг аниқ миқдорларини белгиласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдан молияланадиган ташкилот ҳамда муассасалар билан биргаликда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар республика Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2010 йилнинг 1 декабридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 9 июлдаги ПФ-4224-сонли Фармони (8-банди истисно қилинган ҳолда) 2010 йилнинг 1 декабридан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 15 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-4253-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 413-модда; 2015 й., 16-сон, 195-модда)