LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, техник чигитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ёғ-мой саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янада тўлиқ юклашни таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ёғ-мой саноати корхоналарининг технологик жиҳозланиш ҳолати, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги, техник чигитни қайта ишлаш технологик регламентларига риоя этилиши танқидий ўрганиб чиқилди;
раҳбар ходимлар аттестациядан ўтказилди ҳамда тармоқ корхоналарини мазкур соҳада тегишли билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди;
ўтказилган таҳлил асосида техник чигитни қайта ишловчи ёғ-мой тармоғи корхоналарининг сонини янада мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги ПФ-4911-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 2-сон, 26-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарорининг 2-бандидаги «ва ёғ-мой» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.