Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.12.2005 йилдаги 270-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.12.2005 йилдаги 270-сон
Дата вступления в силу
12.12.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этиш учун қулайликлар ва зарур шароитлар яратилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2006 йилда муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, фуқароларнинг талаб-эҳтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида эканлиги ҳамда зиёратга борувчилар сони 5000 киши миқдорида белгиланганлиги эътиборга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (В.Тян) 2005 йил декабрь - 2006 йил январь ойларида зиёратчиларнинг ҳаж сафарига бориб келишлари учун қулай шароитлар яратиш, уларни Тошкент-Мадина, Жидда-Тошкент йўналишларида ҳамда вилоятлардан Тошкент шаҳрига ва аксинча ташиш, авиачипталар нархини арзонлаштириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (Э.Ғаниев), Давлат божхона қўмитаси (Б.Матлюбов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Назиров) Саудия Арабистони ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талабларни ва мамлакатнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш ишларини ҳамда ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) республикамиз фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Ф.Муллажонов) ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (С.Рахимов) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатига биноан ҳажга кетаётган фуқароларнинг Саудия Арабистонидаги харажатлари учун маблағларни қулай шароитларда конвертация қилиш ва хорижий ҳамкорга ўтказиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Дин ишлари бўйича қўмита (Ш.Миноваров) ҳаж зиёратларини муносиб ташкил этиш учун зарур чора-тадбирларни дахлдор давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан мувофиқлаштиришда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига яқиндан ёрдам кўрсатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти, талаблари ва уни амалга оширишнинг тартиб-қоидалари ва ҳаж зиёрати билан боғлиқ бошқа масалаларни ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Қосимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 12 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
270-сон