Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАМ ОЛИШ КУНИНИ 2002 ЙИЛ 24 МАРТ ЯКШАНБА КУНИДАН 22 МАРТ ЖУМА КУНИГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Наврўз байрамини нишонлаш муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Дам олиш куни 2002 йил 24 март якшанбадан 22 март жумага кўчирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 19 март,
85-сон