Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2000 йил 18 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
2000 йил 28 июлда Вена шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов, А.Н. Исаев, ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов Ўзбекистон Республикасининг мазкур битимларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 25 август,
332-сон