Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2019 06.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2130
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 06.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2130
Дата вступления в силу
16.08.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2019
Ҳужжат 16.08.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДОН ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАРНИ СИФАТЛИ БОШОҚЛИ ДОН УРУҒЛИГИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 6 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2130]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 5 августдаги 319-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2130-2, 05.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1183-сон «2010 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 9-сон, 370-модда) 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 11 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 11 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 11 майдаги 7 ва 42-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 130-модда) ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1183-сон «2010 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 9-сон, 370-модда) мувофиқ дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом талаблари дон етиштирувчи хўжаликларни бошоқли дон уруғлигининг янги, истиқболли, юқори сифатли ва серҳосил навлари билан таъминлашга татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Дон етиштирувчи хўжаликларни бошоқли доннинг янги, истиқболли, юқори сифатли ва серҳосил навлари билан таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида иккита дон етиштирувчи хўжаликларни суғориладиган ерларида 1 гектардан ҳамда битта дон етиштирувчи хўжаликнинг суғорилмайдиган (лалмикор) ерларида 5 гектардан кам бўлмаган ўлчамдаги майдонда ушбу хўжаликлар билан келишилган ҳолда кўргазмали майдончалар (кейинги ўринларда кўргазмали майдончалар деб юритилади) ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўргазмали майдончаларни ташкил этишга Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги ғаллачиликка ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари жавобгар ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Кўргазмали майдончалар ташкил этиладиган дон етиштирувчи хўжаликлар, уларнинг жойлашган ҳудуди ва уларда экиладиган бошоқли дон экинлари навларининг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Кўргазмали майдончаларда маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар томонидан яратилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига (кейинги ўринларда Давлат реестри деб юритилади) киритилган, истиқболли деб ҳисобланган ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссиясида камида бир йил давомида синовдан ўтган буғдойнинг юмшоқ ва қаттиқ ҳамда арпанинг янги ва серҳосил навлари синов мақсадида экилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Дон етиштирувчи хўжаликларни бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Кўргазмали майдончаларга экиладиган бошоқли дон экинлари навларининг уруғлиги «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналари, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги ғаллачиликка ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари томонидан бепул етказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Кўргазмали майдончаларда етиштирилган ҳосил йиғиб олингач, бошоқли дон экинлари навларининг барча қимматли хўжалик кўрсаткичлари акс эттирилган маълумотлар 15 июлгача туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари томонидан ҳудуддаги барча дон етиштирувчи хўжаликларга етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Кўргазмали майдончаларда етиштирилган ҳосил натижаларидан келиб чиқиб, дон етиштирувчи хўжаликларнинг раҳбарлари бошоқли дон экинлари навлари уруғлигини харид қилиш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруғлик захираси шаклланмаган янги бошоқли дон экинлари навлари уруғлиги учун — 2 йил олдин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экиб келинаётган, лекин уруғлик захираси етишмайдиган бошоқли дон экинлари навлари уруғлиги учун — 1 йил олдин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруғлик захираси етарли бошоқли дон экинлари навлари уруғлиги учун — жорий йилда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига йилнинг 20 июлигача буюртма беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси билан биргаликда кўргазмали майдончалардаги бошоқли дон экинлари ҳосили йиғиштириб олингач, ҳар бир бошоқли дон экинлари нави уруғлигидан 6 кг дан намуналар олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг марказий лабораториясига технологик сифат кўрсатгичларини таҳлил қилиш учун юборади. Бунда, бошоқли дон экинлари донининг сифатини аниқлашда ҳаққонийликни таъминлаш мақсадида бошоқли дон экинлари навларининг номлари Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси томонидан кодлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Кўргазмали майдончаларда етиштирилган бошоқли дон экинлари навларининг сифат кўрсаткичлари бўйича аниқланган маълумотлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси томонидан умумлаштирилади ва ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тақдим қилинган бошоқли дон экинлари навларининг сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларга асосланиб Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси билан келишган ҳолда бошоқли доннинг янги, истиқболли ва серҳосил навларини харид қилиш борасида дон етиштирувчи хўжаликларни рағбатлантириш учун ҳар йили юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг янги, истиқболли, қимматбаҳо ва кучли навлари ҳамда арпанинг истиқболли ва пивобоп навларининг рўйхатини тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат реестрига киритилган бошоқли дон экинлари навлари уруғлигини тайёрлаган «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги ғаллачиликка ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари дон етиштирувчи хўжаликларни рағбатлантирган ҳолда мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган рўйхатга киритилган янги, истиқболли ва юқори ҳосилли навларнинг уруғлиги нархини уларга 5 фоизга камайтириб сотади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Дон етиштирувчи хўжаликларга 5 фоизга камайтириб сотилган бошоқли дон экинлари уруғлигининг ҳақиқий нархи билан сотиш нархи ўртасидаги фарқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошоқли дон экинлари уруғлиги «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналаридан харид қилинган бўлса — Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар — навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1993, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 366-модда) белгиланган уруғлик сифатини яхшилаш тадбирлари учун «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналари ихтиёрида қолдириладиган маблағлар ҳисобидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошоқли дон экинлари уруғлиги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги ғаллачиликка ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг ҳудудий филиалларидан харид қилинган бўлса — юқорида қайд этилган Низомда белгиланган илмий муассасалар — навлар оригинаторларини, селекция уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳисобварағига илмий муассасаларда бошоқли дон экинларининг юқори ҳосилли, қурғоқчиликка чидамли ва юқори сифатли янги истиқболли навларини яратиш харажатлари учун ўтказиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 10 май
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. ҚУДРАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 10 май
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази бош директори Ш. НУРМАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 10 май
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғи З.АБИДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 4 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 274-модда; 2015 й., 19-сон, 240-модда)