ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК МУАССАСАЛАРИНИ ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ ҚЎРИҚЛАШ МИЛИЦИЯ БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎРИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 629-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1991 й., 10-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 26 январдаги 19/436-сонли «Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларини ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш милиция бўлинмалари томонидан қўриқлаш тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 629, 1999 йил 11 февраль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 5 июнь,
11-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 5 июнь,
21/8-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 264-модда)