LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунини кенг нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 8 март Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К. Тўлаганов) Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда байрамга бағишланган тантанали кечани 1996 йил 7 март куни «Туркистон» саройида ўтказишни таъминласин.
3. Маданият ишлари вазирлиги (Э. Ҳайитбоев) Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Туркистон» саройида бўладиган тантанали кечани ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хотин-қизлар куни муносабати билан тегишли тадбирлар белгиласинлар ҳамда жойларда байрамнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминласинлар.
5. Байрамни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.