Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
В.И.ЛЕНИН НОМИДАГИ ТОШДу ҲУЗУРИДАГИ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИНИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИГА АЙЛАНТИРИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Малакали шарқшунос кадрларни тайёрлашни янада такомиллаштириш, Шарқ халқлари тарихи ва маданияти соҳасидаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон ССЖнинг хорижий мамлакатлар билан халқаро муносабатларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг В.И.Ленин номидаги Тошкент давлат дорилфунуни ҳузуридаги шарқшунослик институтини ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент давлат шарқшунослик институтига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 22 январдаги 17-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 15 июль,
186-сон