Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 11 МАРТДАГИ 131-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг бетакрор ижодий меросини халқимизга етказиш, ёш авлодни халқимиз маданияти тарихи билан ғурурланиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорида:
а) қарорга 1-илованинг III бўлими 10-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«— Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи»;
б) қарорга 2-иловага қуйидаги мазмундаги 14-банд қўшилсин:
«14. Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 июнь,
127-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 210-модда)