Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРТИШЛАР ҲАҚИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Вице-Президенти лавозимини тугатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимини таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 4 январдаги Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўртоқ А. М. Муталовнинг халқ хўжалигини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларини эътиборга олиб:
1. «Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси тўғрисида» Ўзбекистон ССР Президентининг 1990 йил 15 ноябрдаги 97-сон Фармони билан таъсис этилган Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарлари — тегишли мажмуаларнинг раҳбарлари лавозимлари тугатилсин;
2. Ўртоқ Т. Я. Шарипов Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари — Захиралар, моддий-техника таъминоти ва шартномалар мажмуининг раҳбари лавозимидан озод қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитетининг Раиси этиб тайинлансин.
3. Ўзбекистон ССР Президентининг Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари — Ўзбекистон ССР меҳнат вазири лавозимларини қўшиш тўғрисида 1991 йил 8 май 205-сон Фармонининг Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарига тааллуқли қисми;
— Ўзбекистон ССР Президентининг Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари — енгил саноат моллари ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон давлат уюшмаси бошқарувининг Раиси лавозимларини қўшиш тўғрисида 1991 йил 15 майдаги 208-сон Фармонининг Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарига тааллуқли қисм ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 февраль,
ПФ-333-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 189-модда)