Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2002 ЙИЛ 11 ИЮЛДАГИ ПФ-3105-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва республика ҳудудига истеъмол товарлари олиб келиш тартибини соддалаштириш мақсадида:
1. 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб ноозиқ-овқат истеъмол товарлари олиб келадиган юридик шахслардан истеъмол товарлари импортига амалдаги божхона тўловлари билан бир қаторда ундириладиган йиғим бекор қилинсин.
2. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан бирга ўн кун муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 4 декабрь,
ПФ-3170-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 229-модда)