1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 17 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 15 мартдаги 12 - сонли буйруғига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низом

Мазкур Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) мувофиқ қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом бюджет ва суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари барча хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ташкилот деб юритилади) қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи — давал хом ашёсини саноат асосида қайта ишлашга бераётган ташкилот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта ишловчи — давал хом ашёсини саноат асосида қайта ишлашга қабул қилувчи ва қайта ишлашдан олинган маҳсулотни келгусида буюртмачига қайтариб берувчи ташкилот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давал хом ашёси — давал хом ашёсини қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ, буюртмачига қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қайтариб бериш шарти билан саноат асосида қайта ишлаш учун бошқа шахсга — қайта ишловчига берилган ва буюртмачига тегишли бўлган хом ашё ва материаллар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом пудрат шартномаларининг алоҳида турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати) ҳамда биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун оддий ширкат шартномаси билан боғлиқ операцияларни ҳисобга олишга қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ташкилотларга, шунингдек жисмоний шахсларга донни қайта ишлаш юзасидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича дастлабки ҳисоб (ҳужжатларни расмийлаштириш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 191-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Буюртмачида ва қайта ишловчида тузиладиган бошланғич ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари, уларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш тартиби, шунингдек ҳужжатлар айланувини амалга ошириш тартиби «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига ва Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 1-2-сон, 24-модда) мувофиқ тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларнинг буюртмачида бухгалтерия ҳисоби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Хом ашё ва материалларнинг харид қилиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралари»да (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 28-29-сон, 282-модда) белгиланган тартибда аниқланади ва бухгалтерия ҳисобининг счётларида Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон) мувофиқ акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давал хом ашёси қайта ишловчига берилганда унинг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилмайди, балки 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» счётида бошқа тегишли материалларни ҳисобга олувчи счётларда (1000) ҳисобга олинган қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар бевосита қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар ҳисобга олинадиган счётларнинг дебетига олиб борилади ва агар қайта ишлашдан олинган маҳсулот бевосита:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) асосий фаолият тури ҳисобланган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (иш бажариш, хизматлар кўрсатишга) берилса — асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётларда (2000);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ташкилотнинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ишлаб чиқаришга берилса — ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётларда (2300);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) умумишлабчиқариш мақсадларида фойдаланиш учун берилса — умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда (2500);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни бартараф этиш учун берилса — ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётларда (2600);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжларида фойдаланиш учун берилса — хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётларда (2700);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) хўжалик фаолиятида келгусидаги фойдаланиш учун буюртмачининг омборига берилса — тегишли материалларни ҳисобга олувчи счётларда (1000) ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давал хом ашёсини қайта ишловчига бериш мазкур Низомнинг 1 ва 2-сонли иловаларига мувофиқ «Давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш далолатномаси» ёки «Давал хом ашёсини топшириш накладнойи» билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш далолатномаси» ва «Давал хом ашёсини топшириш накладнойи» икки нусхада тузилади ва буюртмачи ва қайта ишловчининг ваколатли шахслари томонидан имзоланади, томонларнинг муҳри билан тасдиқланади. Биринчи нусха қайта ишловчига берилади, иккинчиси эса буюртмачида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Агарда давал хом ашёсини қайта ишлаш учун тузилган шартнома шартларига кўра қайтариладиган чиқиндилар буюртмачига бериладиган бўлса, у ҳолда улар келгусида фойдаланиш ва/ёки сотиш мумкин бўлган қиймати бўйича 1090 «Бошқа материаллар» счётининг дебетида давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ҳисобга олинадиган тегишли счётлар билан корреспонденцияланган ҳолда кирим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давал хом ашёси билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) давал хом ашёсини қайта ишлашга берилганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дебет 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» счёти — берилаётган давал хом ашёсининг суммасига, буюртмачида ҳисобга олинган қиймати бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» счёти;

г) давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар қиймати ишлаб чиқариш харажатларига олиб борилганда ва агар давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот буюртмачи томонидан бевосита маҳсулотлар ишлаб чиқаришга (ишлар бажаришга, хизматлар кўрсатишга) берилса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дебет асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000), ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300), умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500), ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600), хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» счёти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар қиймати давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот қийматига олиб борилганда ва агар давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот бевосита буюртмачининг омборига келгусида хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун келиб тушганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича қабул қилинган бажарилган ишлар бўйича қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўловчи корхоналар учун ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни белгиланган ёки сақлаш жойигача етказиб бериш билан боғлиқ қўшимча харажатлар амалга оширилганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дебет асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000), ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300), умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500), ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600), хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700), материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000) — давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот қайси счётда ҳисобга олинишига қараб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500), турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ва бошқа тегишли счётлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
м) бюджетга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоб қилинганда, қайта ишловчининг бажарган ишлари бўйича илгари тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиб борилганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар» счёти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Материалларнинг келгусидаги ҳисоби ва тайёр маҳсулотнинг таннархини аниқлаш, шу жумладан уларнинг четга чиқиб кетиши (сотилиши, устав капиталига улуш сифатида берилиши, бепул бериш ва ҳ.к.) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларнинг қайта ишловчида бухгалтерия ҳисоби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳам ўзининг хом ашёсидан, ҳамда давал хом ашёсидан амалга оширилса, давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларнинг алоҳида ҳисобини юритиш лозим. Қайта ишловчи давал хом ашёсининг аналитик ҳисобини ҳар бир буюртмачи бўйича алоҳида юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Олинган давал хом ашёси балансдан ташқари 003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» счётида давал хом ашёсини қайта ишлаш шартномасида кўзда тутилган нархи бўйича ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давал хом ашёси ҳаракатининг назоратини таъминлаш мақсадида ушбу Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ «Давал хом ашёсини ҳисобга олиш ведомости»ни юритиш лозим. Давал хом ашёсини ҳисобга олиш ведомости қайта ишловчининг раҳбари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатланган шахслар томонидан имзоланади. Мазкур ведомостда давал хом ашёсининг миқдор ва суммавий кўрсаткичларининг камайиши тўғрисидаги маълумот, унинг турлари бўйича тегишли қаторида «минус» белгиси билан кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар қиймати, технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан асосланган давал хом ашёсини қайта ишлаш билан бевосита боғлиқ харажатларни ўз ичига олган ҳолда уларнинг ишлаб чиқариш таннархи бўйича тан олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишларнинг ишлаб чиқариш таннархига кирувчи харажатлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами,1999 й., 2-сон, 9-модда) мувофиқ аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қайта ишловчи томонидан амалга оширилган давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни буюртмачигача етказиб бериш харажатлари давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишларнинг ишлаб чиқариш таннархига қўшилмайди, балки давр харажатларига олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ишларни бажариш харажатлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича юритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ишларни бажариш асосий фаолият тури ҳисобланадиган ташкилотларда — асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётларда (2000);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ишларни бажариш ёрдамчи фаолият тури ҳисобланадиган ташкилотларда — ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётларда (2300);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ишларни бажариш хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан амалга ошириладиган ташкилотларда — хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётларда (2700).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Агар давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича тузилган шартноманинг шартларига мувофиқ қайтариладиган чиқиндилар қайта ишловчида қолдирилса, унда улар келгусида фойдаланиш ва/ёки сотиш мумкин бўлган қиймати бўйича 1090 «Бошқа материаллар» счётининг дебетида асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300) билан корреспонденцияланган ҳолда кирим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот буюртмачига қайтариб берилганда, давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ишларнинг ҳақиқатда бажарилганлигини тасдиқловчи счёт-фактура, ҳамда ушбу Низомнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ шаклда «Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномаси» ва «Давал хом ашёсининг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот» ёзиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. «Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қабул қилиш- топшириш далолатномаси» икки нусхада тузилади, буюртмачи ва қайта ишловчининг вакиллари томонидан имзоланади ҳамда иккала томоннинг муҳрлари билан тасдиқланади. Биринчи нусха буюртмачига берилади, иккинчиси эса қайта ишловчида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. «Давал хом ашёсининг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот» ҳам икки нусхада тузилади, қайта ишловчининг ваколатли шахси томонидан имзоланади. Биринчи нусха буюртмачига берилади, иккинчиси эса қайта ишловчида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Счёт-фактуранинг шакли ва уни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2008 йил, 3-4-сон, 15-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) давал хом ашёсини қайта ишлаш харажатларини акс эттириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дебет асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000), ёки ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300), ёки хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200), номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500), материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), 2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари» счёти, 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счёти, 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» счёти ва бошқа тегишли счётлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дебет 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счёти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000), ёки ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300), ёки хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар бўйича ҳисобланган ҚҚС суммасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) давал хом ашёсини қайта ишлашда олинган ва қайта ишловчида қоладиган қайтариладиган чиқиндилар қийматига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дебет 1090 «Бошқа материаллар» счёти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счёти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) шартномага мувофиқ қайта ишловчи томонидан амалга ошириладиган, давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни буюртмачига етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар суммасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дебет 9410 «Сотиш харажатлари» счёти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;