19.02.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2079
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг буйруғи, 19.02.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2079
Дата вступления в силу
01.03.2010
Ҳужжат 01.03.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2079]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош директор К. ТОЛИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 24 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009-52-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 24 декабрдаги 2009-52-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) Қонунига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом талаблари тижорат банклари ва суғурталовчиларга татбиқ қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборот — қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мижозлари, улар ҳисобварақларининг ҳолати ва ўтказилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қимматли қоғозларга доир битимларнинг мазмуни (қимматли қоғозларнинг номи, сони, баҳоси, битим тузилган сана, вақт, биржа савдоси ўтказилган ҳолларда эса савдода иштирок этган шахслар ҳам бундан мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (кейинги ўринларда профессионал иштирокчи деб юритилади) — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Профессионал иштирокчилар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этиш махфий ахборотнинг чиқиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, бузилиши, чеклов ўрнатилиши, қалбакилаштирилиши ва улардан бошқача тарзда рухсатсиз фойдаланилишини олдини олиш, шунингдек махфий ахборотни йўқ қилиш, чеклов ўрнатиш, нусхалаш, бузишга доир рухсатсиз ҳаракатларнинг ҳамда профессионал иштирокчининг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бошқа шаклдаги аралашишларнинг олдини олиш мақсадларида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Махфий ахборотни муҳофаза этиш устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш профессионал иштирокчининг Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда) мувофиқ тайинланадиган назоратчиси (кейинги ўринларда назоратчи деб юритилади) зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчининг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги йўриқномани (кейинги ўринларда Йўриқнома деб юритилади) ишлаб чиқиш ва унга риоя этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотни муҳофаза этиш бўйича техник воситалар ва дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чораларни кўриш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Йўриқнома назоратчи томонидан ишлаб чиқилади ва профессионал иштирокчининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Йўриқномада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотга ишлов берувчи техник воситалар жойлаштирилган хоналарга доир талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларнинг лозим даражада сақланиши таъминланадиган сақлаш хоналарига доир талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастурий таъминотга доир талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник таъминотга доир талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотни муҳофаза этиш бўйича назоратга доир талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотлар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчи ходимининг (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) жавобгарлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўриқномада махфий ахборотни муҳофаза этишни тартибга солувчи бошқа қоидалар ҳам акс эттирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Профессионал иштирокчи қонун ҳужжатларига мувофиқ махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича зарур чоралар кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Махфий ахборотни ҳисобга олиш, сақлаш ва муҳофаза этишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни ҳисобга олиш қоғоз ва (ёки) электрон кўринишдаги тегишли журналларда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар мустаҳкам қулфга эга бўлиши ва ишдан ташқари вақтда муҳрланиши (тамғаланиши) лозим бўлган металл шкафлар ва (ёки) сейфларда сақланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни, ушбу турдаги ҳужжатларнинг сақланиши учун мўлжалланмаган бошқа жойларда сақлаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Махфий ахборотни акс эттирган архив ҳужжатларини ходимларга бериш фақат профессионал иштирокчи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган, махфий ахборотни акс эттирган архив ҳужжатларидан фойдаланиш рухсатномасига эга бўлган шахсларнинг рўйхати асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар билан ишлаш фақат хизмат хоналарида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжат почта орқали жўнатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатни кўпайтириш, нусхалаш, нусха кўпайтириш ёки мазмунини ошкор қилиш фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда профессионал иштирокчи раҳбарининг ёзма рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Йўқ қилишга ажратилган махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар қоғоз чиқиндилари сифатида қайта ишлашга топширилишидан олдин матнни ўқиб чиқиш имкониятини истисно этадиган даражада майдаланиши ёки махсус ажратилган жойда ёқиб юборилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар йўқ қилинганидан кейин ҳисобга олиш журналига тегишли белги қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Профессионал иштирокчи ахборот-коммуникация технологияларидан (кейинги ўринларда АКТ деб юритилади) фойдаланишда махфий ахборотни чиқиб кетишидан ва рухсатсиз фойдаланишдан муҳофаза этишни таъминлаш учун зарур чораларни кўриши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Махфий ахборотга ишлов берувчи АКТ ва маълумотлар базаси жойлаштирилган хоналарга киришга фақат тегишли кириш рухсатномасига эга бўлган шахсларга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган хоналарга бошқа шахсларнинг кириши фақат профессионал иштирокчи раҳбарининг ёзма рухсати асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. АКТдан фойдаланувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи шахслар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АКТдан фойдаланишда махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича белгиланган талабларни бажаришлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотдан фойдаланишни чеклашнинг белгиланган тартибига риоя этишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотдан рухсатсиз фойдаланишга уринишлар, ахборотнинг чиқиб кетиши ёки бузилишига доир барча фактлар тўғрисида зудлик билан профессионал иштирокчининг назоратчиси ва раҳбарини хабардор қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АКТдан фойдаланувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи шахслар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. АКТни умумий фойдаланишдаги тизимларга улаш фақат ишлаб чиқариш зарурати мавжуд бўлганда ва фақат ахборотни муҳофаза этиш воситалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Профессионал иштирокчининг АКТлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши ва ахборотни муҳофаза этишни таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Махфий ахборотга ишлов берувчи АКТ ишдан чиққан ёки ҳисобдан чиқарилганда ундаги мавжуд ахборотларни уни тиклашга йўл қўймаслик учун тўлиқ йўқ қилиш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ходимларга махфий ахборотдан фойдаланишга рухсат этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ходимга махфий ахборотдан фойдаланишга рухсатнома қуйидаги шартларга риоя этилганда профессионал иштирокчининг раҳбари томонидан тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим томонидан махфий ахборотни ташкил этувчи маълумотларни сақлаш ва ошкор қилмаслик тўғрисидаги ёзма мажбуриятни расмийлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимни махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари талаблари билан таништириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ходимлар махфий ахборотни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга рухсатномани фақат ўзининг лавозим мажбуриятлари доирасида ва уларни бажариш учун уларга ҳақиқатдан зарур бўлган ҳажмда олишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Профессионал иштирокчининг раҳбари ходимларга махфий ахборотни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги учун шахсан жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қуйидаги шахслар профессионал иштирокчининг махфий ахборотидан фойдаланиш имкониятига эгадирлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчининг раҳбари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратчи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз лавозим мажбуриятларига мувофиқ махфий ахборотдан фойдаланишга рухсатнома олган ходимлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Профессионал иштирокчининг раҳбари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир ходимнинг меҳнат шартномаси ва хизмат вазифаларида махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш тўғрисидаги мажбуриятларни назарда тутиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотнинг чиқиб кетиши, ошкор қилиниши, йўқотилиши ёки ўғирланишига доир чоралар кўриши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишдан бўшатилиши лозим бўлган ходимни махфий ахборотдан фойдаланиш имкониятидан ўз вақтида маҳрум қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал иштирокчининг раҳбари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ходимлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотга киритилган маълумотларни қатъий сир сақлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари талабларини бажариши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фақат фойдаланиш имкониятини олган махфий ахборотни акс эттирган маълумотлар ва ҳужжатлар билан ишлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бегона шахсларнинг ходимлардан махфий ахборотни олишга бўлган уринишлари тўғрисида, қоғоз ва электрон шаклдаги махфий ахборотнинг, махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар сақланаётган хоналар, сақлаш хоналари, сейфлар калитларининг йўқотилганлиги ёки етишмаслиги тўғрисида ҳамда махфий ахборотнинг ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа фактлар тўғрисида, шунингдек махфий ахборотнинг чиқиб кетиш сабаблари ва шароитлари тўғрисида назоратчи ва профессионал иштирокчининг раҳбарига дарҳол хабар бериши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишдан бўшатилган тақдирда ўз хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан унинг ихтиёрида бўлган барча қоғоз ва электрон шаклдаги махфий ахборотларни ўзининг бевосита бошлиғи ёки профессионал иштирокчининг раҳбарига топшириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ходим зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Профессионал иштирокчининг раҳбари улар томонидан ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда махфий ахборот билан танишиш талаб қилинмайдиган ходимларни ушбу имкониятдан истисно этиш бўйича зарур чоралар кўриши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш устидан назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Назоратчи ходимлар томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш устидан назоратни мунтазам равишда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Назоратчи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари (кейинги ўринларда қоида бузилиши деб юритилади) тўғрисида профессионал иштирокчининг раҳбарига дарҳол хабар бериши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қоида бузилишнинг содир бўлиши сабабларини аниқлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган қоида бузилишларининг бартараф этилишини назорат қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назоратчи зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Махфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш устидан назоратни амалга оширишда назоратчи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларнинг ҳисобга олиш маълумотлари расмийлаштирилишининг тўғрилигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборотни акс эттирган, ходимлар томонидан олинган ва тайёрланган барча ҳужжатларнинг мавжудлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етишмаётган (йўқ қилинган, йўқотилган, яроқсизланган ва ҳоказо) махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларга доир тегишли ҳужжатларнинг мавжудлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш жойларида махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни сақлаш ва у билан ишлаш тартиби, шунингдек бошқа масалаларга эътибор қаратиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ходимлар томонидан йўл қўйилган қоида бузилиши аниқланганда назоратчи аниқланган қоида бузилиши тўғрисида далолатнома тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Мазкур Низом талабларига риоя этиш устидан назоратни профессионал иштирокчининг раҳбари амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзархив» агентлиги Бош директори А. АБДУЛЛАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 22 декабрь

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУҲИТДИНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 22 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 22 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 60-модда; 2014 й., 5-сон, 61-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)