08.01.2010 йилдаги ПҚ-1257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕСПУБЛИКА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этилсинки, мустақиллик йилларида мамлакатда бозор тамойилларига жавоб берадиган солиқ тизими шаклланди, Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси қабул қилинди, солиқларни бошқаришнинг замонавий методлари ва механизмлари жорий этилди, солиқ органларининг яхлит тизими яратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, мамлакатимизда тўпланган ва чет эл тажрибасининг танқидий таҳлили республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилишнинг зарурлигидан далолат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ органларининг функциялари, ваколатлари ва тузилмаси замонавий талабларга жавоб бермайди, улар фискал-молия органлари тузилмасида, энг аввало, солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш, Давлат бюджетининг даромад қисмини барқарор шакллантиришнинг белгиланган топшириқларини бажариш масалаларида ҳали етакчи ўринни эгаллагани йўқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илғор ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ишларни ташкил этишнинг замонавий шакл ва методларидан зарур даражада фойдаланилмаяпти, солиқ қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ахборот-таҳлилий ишлар суст олиб борилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш ишлари аниқ-пухта мувофиқлаштирилмаяпти, бозорлар ҳудудларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятига турли текширувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан ноқонуний аралашиш ҳолатлари мавжуд. Шу билан бир қаторда, бозорларда солиқ қонунчилигини бузиш, турли йиғимларни ундириш, акциз солиғига тортиладиган товарлар ва контрафакт маҳсулотларнинг ноқонуний муомалада бўлиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини оширилган нархларда қайта сотиш, олинган нақд тушумни тўлиқ инкассация қилмаслик ҳоллари давом этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда тўпланган ва чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш, назорат қилувчи органлар функцияларидаги бир-бирини такрорлашларни бартараф этиш, республика фискал-молия органлари тузилмасида солиқ органларининг, энг аввало, қабул қилинган солиқ қонунчилигини ва Давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантириш бўйича белгиланган топшириқларни бажариш масалаларидаги ваколатларини кенгайтириш ва ролини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ва солиқ қонунчилигига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланишига, уларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишига риоя қилиниши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектларини ўз вақтида ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таҳлилнинг автоматлаштирилган илғор усулларини кенг жорий этиш ёрдамида уларни тўлиқ қамраб олиш механизмларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиққа тортиш базасини кенгайтиришнинг таҳлили ва таъсирчан чора-тадбирларини, шу жумладан, минтақаларнинг солиқ салоҳияти ва макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасини тизимли таҳлил қилиш ёрдамида ишлаб чиқиш, солиқ йиғилувчанлигини ошириш чораларини кўриш, солиқ назоратининг замонавий методларини жорий этиш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул маблағларининг ноқонуний муомалада бўлиши манбаларини бартараф этиш, аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд тушумнинг ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчиларга контактсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш йўли орқали солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш, уларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама ёрдам бериш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини рағбатлантириш бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолиятини, улар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ҳудудларида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширувлар ўтказган ҳолда, жиноий ишларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш;
(1-банднинг тўққзинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия органлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан солиққа тортиш масалаларида, шу жумладан, республика ва маҳаллий бюджетларнинг даромадларини кўпайтиришнинг қўшимча резервларини аниқлаш ёрдамида ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалаларида республика назорат органлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш, бу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, солиқ органларини юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан муносабатда бўлиш ҳолатларига қатъий барҳам бериш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек, ходимлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ҳамда уларга хизматларини ўташ учун муносиб шароитлар яратиш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3376-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 07/17/3376/0211-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 773-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқи фақат давлат солиқ хизмати органларига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат солиқ хизмати органлари жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига биноан бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлови топширилиши ва ҳисоби тўлиқ юритилишини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилинишини, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлардан мустасно тарзда, қисқа муддатли текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат солиқ хизмати органлари томонидан бозорларда, савдо комплекслари ва уларга туташ автомобиль тўхташ жойларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган тартибда чек ва талонларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар, ўрнатилган тартибга мувофиқ, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг махсус рухсатномасини талаб этадиган солиқ текшируви ҳисобланмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозорлар ва савдо комплексларида санитария норма ва қоидаларига, шунингдек стандартларга, ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология хизмати органларига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар ўз ходимлари ва мутахассисларининг бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан ташкил этиладиган гуруҳлар таркибида қатнашишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 773-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 773-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлари жойлаштирилишини ташкил этсин, уларни моддий-техник база ва юқори малакали кадрлар билан таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг янги кийим-бош формаси намунасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унинг 2010 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилишини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажариши, билим даражаси, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятлари ҳар йили тест синовидан ўтказилиши асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тест синовидан ўтказиш натижалари бўйича берилган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорда Махсус рағбатлантирувчи устамаларни қўллаш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва синовдан ўтказилгандан кейин белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари лавозим маошларига махсус рағбатлантирувчи устамалар тўлаш, шунингдек янги намунадаги кийим-бош формаси қийматини қисман қоплаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 8 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-1257-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 4-модда; 2013 й., 4-сон, 44-модда; 2017 й., 18-сон, 310-модда, 31-сон, 773-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 07/17/3376/0211-сон; 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)