22.12.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2058
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 22.12.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2058
Дата вступления в силу
01.01.2010
Ҳужжат 01.01.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ МУВАҚҚАТ МАЪМУРИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2058]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 20 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
108-сон

Молия вазирининг 2009 йил 20 ноябрдаги 108-сонли буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ишлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом суғурталовчининг аризасига биноан унинг лицензияси бекор қилинган ҳолларга, шунингдек унинг муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчининг бошқарув органи қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёхуд тугатилишига тааллуқли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг функцияси бўлиб суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органларининг ваколатларини амалга ошириш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти суғурталовчи лицензиясининг амал қилиши тугатилган кундан эътиборан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) буйруғи билан тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органларининг ваколатлари суғурталовчининг муваққат маъмурияти тайинланган санадан бошлаб тўхтатиб турилади ва суғурталовчининг муваққат маъмуриятига ўтади. Муваққат маъмурият суд қарор чиқаргунга қадар бўлган даврда ўз фаолиятини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти аъзоларининг моддий-техника таъминоти ва меҳнатига ҳақ тўлаш суғурталовчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ҳар бир аъзосининг ҳар ойлик пул мукофоти миқдори суғурталовчининг раҳбари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти раҳбар ва бошқа аъзолардан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти аъзоларининг сони уч кишидан ошмаслиги лозим. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг шахсий таркиби Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг таркибига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлган ва суғурта соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган (суғурта агенти сифатидаги, шунингдек, ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди) шахслар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг таркибига суғурталовчининг мулкдорлари (муассислари, акциядорлари) ва (ёки) ходимлари, бошқа шахсларнинг ишларини ва (ёки) мулкларини бошқаришга чекловлари мавжуд бўлган шахслар киритилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органлари суғурталовчининг муваққат маъмурияти тайинланган санадан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан суғурталовчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатларни ҳужжатлар рўйхати бўйича, муҳр ва штампларни, моддий ва бошқа бойликларни топшириши, суғурталовчининг муваққат маъмурияти эса қабул қилиб олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўзининг тайинланганидан кейин суғурталовчининг мулкидан суғурталовчининг мулкдорлари (муассислари, акциядорлари) ва ходимлари томонидан рухсатсиз фойдаланишни олдини олиш бўйича чораларни кўриши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг қарорлари унинг барча аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти аъзоларининг овозлари тенг бўлганда, суғурталовчининг муваққат маъмурияти раҳбарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти харажат операцияларини амалга оширишга ҳақли эмас, суғурталовчининг бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлари), суғурталовчига тушаётган пулларни ҳисобга ёзиш ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти унинг зиммасига юклатилган функцияларни амалга оширишда олинган маълумотнинг махфийлигини таъминлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўз иши якунлари бўйича ҳисобот тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи уч нусхада тузилади (Молия вазирлиги, суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг аризаси йўлланган суд ва суғурталовчи учун биттадан), суғурталовчи муваққат маъмуриятининг барча аъзолари томонидан имзоланади, суғурталовчининг муваққат маъмурияти раҳбарининг имзоси ва суғурталовчининг муҳри билан тасдиқланади. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ҳисоботининг варақлари рақамланган, тикилган ва суғурталовчининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти суд қарор чиқарганидан кейин беш кун давомида суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботини тузиши ҳамда Молия вазирлигига ва суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг аризаси йўлланган судга топшириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботида суғурталовчининг муваққат маъмурияти томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоботнинг номи, тузилган санаси ва жойи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг реквизитлари (шу жумладан, амал қилиши тугатилган суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг серияси, рақами ва берилган санаси) ва суғурталовчи фаолиятининг умумий тавсифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг муваққат маъмурияти тайинланишининг асоси (суғурталовчи лицензиясининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорнинг, Молия вазирлигининг суғурталовчининг муваққат маъмуриятини тайинлаш тўғрисидаги буйруғининг рақами ва санаси) ва унинг шахсий таркиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг мулкидан суғурталовчининг мулкдорлари (муассислари, акциядорлари) ва ходимлари томонидан рухсатсиз фойдаланишни олдини олиш бўйича суғурталовчининг муваққат маъмурияти томонидан кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлари), суғурталовчига тушаётган пулларни ҳисобга ёзиш ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш билан боғлиқ суғурталовчининг муваққат маъмурияти томонидан амалга оширилган харажат операциялари тўғрисидаги ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг муваққат маъмурияти ихтиёрига кўра бошқа ахборот.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг муваққат маъмуриятига суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органлари томонидан топширилган ҳужжатларнинг рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчи муваққат маъмуриятининг қарорлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг муваққат маъмурияти ихтиёрига кўра бошқа ҳужжатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 582-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2019 й., 10/19/2058-1/3353-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 24.07.2023 й., 10/23/2058-2/0516-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 19.03.2026 й., 10/26/3792/0255-сон)