Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.10.2001 йилдаги 406-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.10.2001 йилдаги 406-сон
Дата вступления в силу
12.10.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯНГИЙЎЛ ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ ФАБРИКАСИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикасида целлюлоза ва қоғоз ишлаб чиқариш бўйича лойиҳадаги қувватга эришишни хамда ишлаб чиқаришнинг самарали фаолиятини таъминлаш, «Ўзқоғоз» акциядорлик жамиятига ажратилган кредитларни қайтариш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикаси қурилишини маблағ билан таъминлаш учун «Ўзқоғоз» акциядорлик жамиятига берилган кредит бўйича асосий қарзни ва фоизларни тўлаш муддатини имтиёзли даврда қўшилган фоизларни асосий қарз билан бирга ўнта тенг ярим йиллик тўловлар билан узиш шартларида 2002 йил 1 ноябргача узайтирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзқоғоз» акциядорлик жамиятига ажратилган марказлаштирилган кредит бўйича асосий қарзни ва фоизларни тўлашни бошлаш муддатини имтиёзли даврда қўшилган фоизларни асосий қарз билан бирга ўн иккита тенг ярим йиллик тўловлар билан узиш шартларида 2002 йил 1 октябргача узайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ўз маблағлари ҳисобига асосий қарзни ва фоизларни тўлашга йўналтирилган 116,43 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини банкнинг вакиллик ҳисоб рақамида тиклаш тавсия қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикаси қурилишини маблағ билан таъминлаш учун банкнинг ўз ресурслари ҳисобидан «Ўзқоғоз» акциядорлик жамиятига ажратилган кредит таркибини:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит бўйича асосий қарзни тўлашни бошлаш муддатини 2002 йил 15 февралгача узайтириш ва 2001 йил 1 октябргача қўшилган фоизларни асосий қарз билан бирга ўнта тенг тўловлар билан узиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2001 йил 1 октябрдан бошлаб қўшиладиган фоизларни 2001 йил 30 октябрдан бошлаб хар ойдаги тўловлар билан узиш шартлари билан қайта ўзгартирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитлар бўйича тўловларни бошлаш муддати узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда Ҳукумат кафолатларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И.КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2001 йил 12 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
406-сон