Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2009 ЙИЛ 5 ДЕКАБРЬ ШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНИ 2009 ЙИЛ 7 ДЕКАБРЬ ДУШАНБАГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2009 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2009 йил 7 декабрь душанбага кўчирилсин.
5 декабрь шанба куни иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 25 ноябрь,
ПҚ-1234-сон