LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарорига мувофиқ ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали ўқув корпуси ва спорт зали қурилишини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали — Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали ўқув корпуси ва спорт зали қурилиши буюртмачиси;
Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «1-механизациялашган кўчма колонна» масъулияти чекланган жамият — бош лойиҳаловчи ташкилот ва бош пудратчи ташкилот;
2008-2009 ўқув йили бошлангунга қадар бўлган муддат — объектлар қурилишини тугатиш муддати этиб белгилансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали ўқув корпуси ва спорт зали қурилишини молиялаштириш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. 2008 йил 1 июлга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бирга қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали ўқув корпуси ва спорт зали қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш ишларининг бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда объектнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминласин.