Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 11.09.2009 йилдаги ПҚ-1188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 ЙИЛ ҲОСИЛИ ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ВА СИФАТЛИ ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил ҳосили пахта хом ашёсини сифатли йиғиб-териб олишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш, шунингдек тузилган контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, «Ўзпахтасаноат» ва «Ўзагромашсервис» уюшмалари раҳбарлари зиммасига 2009 йил пахта ҳосили йиғим-теримини тегишли даражада ташкил этиш ва хом ашёсини сифатли қабул қилиш, шунингдек пахта йиғим-терими кампанияси даврида пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, йиғим-терим техникаси, юклаш-транспорт воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзпахтасаноат» ва «Ўзагромашсервис» уюшмалари, ҳудудий транспорт ташкилотлари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йилнинг 15 сентябригача ташкилий-иқтисодий тадбирлар комплекси ҳамда пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, йиғим-терим техникаси ва зарур юклаш-транспорт воситалари қабул қилиб олиниши тугалланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йиғим-терим ва юклаш-транспорт техникасига, шунингдек пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашда иштирок этадиган барча машина-ускуналарга ўз вақтида хизмат кўрсатиш бўйича эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш материалларининг тегишли захираси тайёрланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналар ва ташкилотларнинг пахта хомашёсини ташишга яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта терувчилар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини, шунингдек йиғим-терим кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишга доир бошқа зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрланган объектлар ва техниканинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида шу йилнинг 15 сентябригача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» ва «Ўзагромашсервис» уюшмаларининг 2009 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархларини 2008 йилга нисбатан 16,9 фоизга ҳамда пахтани қўлда ва машинада йиғиб-териб олишдаги тариф ставкалари (тўловлар)ни 25 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2009 йил пахта ҳосили учун харид нархларининг янги прейскурантини пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига маълумот учун етказсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган нархлардан келиб чиқиб, теримчиларга ҳар беш кунда, зарур ҳолларда эса ҳар куни амалда топширилган пахта хомашёси миқдори учун ҳақ тўланишини таъминлаш тавсия қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Агробанк» АТБ ва бошқа тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, пахта хом ашёсини транспортда ташиш ва тайёрлашда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзагромашсервис» уюшмаси билан биргаликда, пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, пахта териш машиналаридан имкон қадар самарали фойдаланишни таъминлаб, ҳосили ушбу машиналарда териладиган пахта далаларини белгиласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда пахта хом ашёси учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан прейскурант нархлари бўйича жорий йилда 90 фоиз миқдорида ҳамда пахта толаси сифати ва чиқишини ҳисобга олган ҳолда 10 фоиз миқдорида қайта ишлаш тугаллангандан кейин ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захираси яратилишини ҳамда уларнинг пахта хом ашёси йиғим-теримида, уни ташиш ва қайта ишлашда банд бўлган фермер хўжаликларига, машина-трактор паркларига, автотранспорт корхоналарига ҳамда бошқа ташкилотларга мазкур ишларни бажариш учун зарур ҳажмларда, лимит бўйича ажратилган дизель ёқилғиси қийматининг 60 фоизи, биржа савдолари орқали харид қилинадиган автобензин, суюлтирилган газ ва дизель ёнилғиси қийматининг 100 фоизи олдиндан тўлангандан кейин узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Пахта хом ашёсини етиштириш самарадорлигини янада оширишни таъминлаш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2010 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари қисқартирилишини назарда тутувчи ғўза парваришининг янги технологик харитасини ишлаб чиқсин ва пахтакор хўжаликларга етказиб берсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Агробанк» АТБ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришда амалдаги харажатлар устидан тизимли ва доимий мониторингни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 11 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-1188-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 9-сон, 373-модда)