Ҳужжат кучини йўқотган 16.05.2025 14.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2017
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 14.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2017
Дата вступления в силу
24.10.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 16.05.2025
Ҳужжат 24.10.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

БИРЖА КОТИРОВКАЛАРИ (КИМОШДИ САВДОЛАРИ) ЎРТАЧА НАРХЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2017]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8 майдаги 256-сонли ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 2 майдаги 03/15-05/01-сонли ««Биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2017-1, 15.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) ва 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 60-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2009 йил 15 сентябрь,

91-сон

Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 15 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82-сон

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 15 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2009 йил 15 сентябрдаги 91, 82, 13-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини белгилаш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) ва 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 60-модда) қарорларига мувофиқ Ҳукуматнинг ушбу қарорлари билан назарда тутилган айрим турдаги юқори ликвидли маҳсулотлар ва товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турларини сотишда биржа котировкаларининг (кимошди савдолари) ўртача нархларини шакллантириш механизмини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом юқори ликвидли маҳсулотлар ва товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (кейинги ўринларда — товарлар) бўйича биржаларда ўтказилган биржа савдолари натижасида шаклланган биржа котировкаларининг (кимошди савдолари) ўртача нархларига (кейинги ўринларда — ўртача нархлар) нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўртача нархлар ҳар бир сотилган товарнинг нави, синфи, маркаси, тури ва бошқа тавсифлари бўйича биржалар томонидан ҳисоб даврида (ҳафтада) ўтказилган биржа (кимошди) савдолари натижалари бўйича ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Биржа (кимошди) савдоларида сотиладиган товарларнинг ўртача нархларини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳисобот ҳафтасида сотилган ҳар бир товарнинг ўртача нархлари ҳисоби биржалар томонидан қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Sў = (Х1хY1 + Х2хY2 +…+ ХnхYn) / (X1+X2+….+Xn), бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Sў — ўртача нарх;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Х1,2,...n — ҳисоб даврида (ҳафтада) тузилган ҳар бир битим бўйича сотилган товарнинг ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Y1,2,...n — ҳисоб даврида (ҳафтада) тузилган ҳар бир битим бўйича сотилган товарнинг нархи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир товар тури бўйича ўртача нархларнинг ҳисоби ҳисобот ҳафтасида тузилган барча битимлар тўғрисидаги маълумотларга асосан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ўртача нархларни ҳисоблаш ва чоп этиш муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бир ҳафта ичида (душанба-жума) биржа (кимошди) савдоларида тузилган битимлар бўйича ўртача нархлар ҳисоби ҳисоб ҳафтасидан кейинги душанба куни соат 17-00 гача биржалар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳисоб ҳафтасидан кейинги душанба куни соат 17-00 дан бошлаб биржалар ўртача нархлар тўғрисидаги маълумотларни Интернет тармоғидаги ўз саҳифаларига жойлаштирадилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ўзларининг маълумот бюллетенлари обуначиларига тақдим қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотишда ўртача нархларни қўллаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Биржалар томонидан ҳисобланган ўртача нархлар корхоналар томонидан товарларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида ички бозорларда сотишда ҳисоб ҳафтасидан кейинги сешанба кунидан бошлаб, кейинги ҳафтанинг сешанба кунигача фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агар товарлар ҳафта давомида ўтказилган биржа (кимошди) савдоларида савдога қўйилмаса ёки сотилмаса, у ҳолда энг охирги чоп этилган ўртача нархлардан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 454-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)