Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2025 07.08.2008 йилдаги ПҚ-938-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2025
Ҳужжат 29.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ҲУЗУРИДА МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАРНИ САҚЛАШ ВА ОБОД ЭТИШ ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқаддас ислом дини, ислом фалсафаси ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк уламо ва азиз-авлиёларнинг табаррук номлари билан боғлиқ Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Ҳазрати Имом, Шоҳи Зинда, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Кўк гумбаз, Дорус-саодат, Қосим шайх каби мамлакатимиз ҳудудидаги қутлуғ зиёратгоҳ ва қадамжоларни талаб даражасида сақлаш ва ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда «Нуроний» жамғармасининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага, ижрочи дирекцияси тузилмаси эса 2-иловага мувофиқ ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юртимизда яшаб ўтган, ёдгорлик ва қадамжолари қутлуғ зиёратгоҳга айланиб кетган азиз-авлиё ва мутафаккирларнинг қолдирган бебаҳо меросини халқимиз, аввало ёшларимизнинг қалби ва онгига чуқур сингдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ноёб тарихий-меъморий мажмуалар бўлмиш мазкур зиёратгоҳларни сақлаш, тиклаш-таъмирлаш ва янада ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
диний таълим муассасалари учун мутахассислар тайёрлаш ҳамда диний соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш масаласида молиявий кўмак бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармаси фаолиятининг молиявий манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ташкилотлар, шунингдек, юртимиздаги идора ва муассасалар, ижтимоий ташкилотлар, корхоналар, тижорат банклари ва фуқароларнинг хайрия маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларнинг хайрия ташкилотлари, жамғармалар, давлат раҳбарлари, дин арбоблари ва бошқа шахсларнинг хайр-эҳсонлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармасига йўналтириладиган хайрия маблағлари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида махсус ҳисоб рақами очилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасига тушадиган маблағлар солиққа тортилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида»ги 364-сонли қарори иккинчи бандининг иккинчи абзацида қайд этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида ташкил этилган махсус жамғарма ҳақидаги пункт ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Махсус жамғарманинг мол-мулки ва молиявий маблағларини янгитдан тузилаётган Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси балансига ўтказиш ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таклифи маъкуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги диний ташкилотлар учун коммунал хизматлар (табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик энергияси, электр энергияси, телефон, оқава сув ва маиший чиқиндиларни ташиш) бўйича белгиланган тўлов имтиёзлари ҳисобидан ҳосил бўлган маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси бюджетига ўтказилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасининг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маъмурий биносига жойлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Узбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси низомини белгиланган тартибда руйхатдан ўтказсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Қосимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 7 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-938-сон

Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 7 августдаги ПҚ-938-сонли қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон мусулмонлари вдораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Васийлик кенгаши ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
О. Юсупов‎ —‎ Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасини бажарувчи, кенгаш раиси‎
У. Алимов‎ —‎ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, кенгаш раиси ўринбосари‎
Ж. Нуриддинов‎ —‎ Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим бўлим мудири, кенгаш масъул котиби‎
Р. Қурбонов‎ —‎ Маданият ва спорт ишлари вазири‎
Ж. Қўчқоров‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Р. Абдуллаев‎ —‎ Тошкент ислом университети ректори‎
Н. Бахтиёров‎ —‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари‎
Э. Боқибоев‎ —‎ «Нуроний» жамғармаси раиси‎
А. Аҳмедов‎ —‎ «Маҳалла» жамғармаси раиси‎
А. Қодиров ‎ —‎ Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари‎
А. Алимов‎ —‎ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси‎
З. Ҳакимов‎ —‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Ў. Холмуҳамедов‎ —‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: жойлардаги ҳоким ўринбосарлари кенгаш аъзолари ҳисобланади. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги ПФ-5194-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 7 августдаги ПҚ-938-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас кадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижрочи дирекциясининг ТУЗИЛМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.‎ Ижрочи директор‎ 1‎
2.‎ Бош ҳисобчи — кассир‎ 1‎
3.‎ Эксперт-таъмиршунос‎ 1‎
4.‎ Зиёратларни ташкил қилиш бўйича мутахассис‎ 2‎

‎‎Жами —5 та штат бирлиги