«UZ-CHINA URAN» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Геология-қидирув ишларини ва қаттиқ фойдали қазилма бойликлар қазиб олишни янада кенгайтириш, республика ҳудудида хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда қора сланец типидаги уран рудасини бойитиш технологияларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан Хитой Халқ Республикасининг Ривожлантириш ва ислоҳотлар ишлари давлат қўмитаси ўртасида уран соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланганлиги;
кўрсатиб ўтилган Битим доирасида геологик ўрганиш ишларини ташкил этиш учун томонлар, биринчи навбатда, қора сланец типидаги уран конини аниқлашга истиқболли майдон сифатида Навоий вилоятидаги Бозтов майдонини белгилаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Хитойнинг «CGNPC Uranium Resources Co., Ltd» Гуандон ядро-энергетика корпорациясининг шўъба компанияси билан Навоий вилоятидаги истиқболли Бозтов майдонида қора сланец типидаги уран конини аниқлаш мақсадида тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геологик ўрганиш ишларини олиб бориш учун масъулияти чекланган жамият шаклида «Uz-China Uran» қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Белгилансинки, «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг устав капитали миқдори 8576,0 минг АҚШ долларини ташкил этади, ундан:
«CGNPC URC» компаниясининг 50 фоиз миқдоридаги улуши пул маблағлари ва асбоб-ускуналар ҳисобига шакллантирилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 50 фоиз миқдоридаги улуши Навоий вилоятидаги истиқболли Бозтов ва Мешетин майдонларида илгари олиб борилган уран бўйича геология-қидирув ишлари давомида олинган геологик, геофизик ва бошқа маълумотлар ҳисобига шакллантирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 70-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 142-модда)
4. «CGNPC URC» компаниясига хорижий инвестор сифатида «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни жаҳон нархларида сотиб олишда устунлик ҳуқуқи берилсин.
«Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига истиқболли Бозтов майдонини геологик ўрганиш учун ер ости участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига белгиланган тартибда уч йил муддатга лицензия берсин;
геологик ўрганиш ишлари натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига геологик ўрганиш ишларини олиб бориш аниқланган конда таркибида уран мавжуд бўлган рудаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклиф киритсин.
6. Навоий вилояти ҳокимлиги «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига истиқболли Бозтов майдонида геологик ўрганиш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича қўшма корхона фаолиятида қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари, шу жумладан кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича қўшма корхона фаолиятида қатнашаётган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилишини ва кўп марталик визалар узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига қўшма корхона фаолиятида қатнашиш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этишга белгиланган тартибда рухсатнома берилишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов зиммасига юклансин.