Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 5 июндаги 150-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси:
бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган қоидаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бўйича республиканинг барча электр ва иссиқлик энергияси фойдаланувчиларига етказсинлар, шунингдек аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари мазмунининг оммавий ахборот воситаларида, матбуотда, телевидениеда, интернет-нашрларда доимий мавзули рукнлар орқали кенг ёритилишини ташкил этсинлар.
3. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Электр энергетикаси тўғрисида», «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр энергияси истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини тартибга солади ҳамда барча ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва электр энергияси истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланади.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 152-модда)
Ушбу Қоидалар шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловни йиғиш функциясини бажарувчи хусусий операторлар учун ҳам мажбурий ҳисобланади.
энергия таъминоти бўйича авария брони — истеъмолчилар фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатишда ускуналарни сақлаш, инсонлар ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш, авария ва қўриқлаш ёритгичлари, шамоллатиш, сув ҳайдаш, сув таъминоти, иситиш, ёнғин хавфсизлиги воситалари учун зарур бўлган электр қувватининг энг кам миқдордаги даражаси ёки электр энергияси ҳажми;
блок-станциялар — истеъмолчиларнинг ягона электр энергетикаси тизимига бевосита ёки истеъмолчилар тармоғи орқали уланган ҳамда оператив-диспетчерлик бошқаруви тизимига кирадиган электр станциялари;
маиший истеъмолчи (аҳоли) — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (бош ишончнома асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси номидан шартнома тузувчи электр таъминоти корхонаси) билан электр таъминоти шартномаси тузган ва электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган жисмоний шахс;
электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси — электр тармоғининг баланс бўйича мансублиги билан аниқланадиган, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги электр тармоғининг бўлиниш нуқтаси;
электр таъминоти шартномаси — ёзма битим, унга мувофиқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчида керакли ускуналар ва электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлган тақдирда унга уланган электр тармоғи орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини олади, истеъмолчи эса унинг ҳақини тўлаш, шунингдек электр энергияси истеъмол қилишнинг шартномада назарда тутилган режимига риоя қилиш, ўз тасарруфида бўлган электр тармоқларини эксплуатация қилиш хавфсизлигини ҳамда электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ бўлган ўзи фойдаланадиган ускуналар ва приборларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлашни ўз ичига олувчи чора-тадбирларни бажариш мажбуриятини олади;
электр энергияси (қуввати) истеъмолининг шартномадаги миқдори — тегишли ҳисоб-китоб даврида истеъмолчи томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси (қуввати)нинг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги шартномада белгиланган миқдори;
ягона электр энергетика тизими — электр энергияси ишлаб чиқарувчи, магистрал электр тармоқлари, ҳудудий электр тармоқлари ва уларни тезкор—диспетчерлик бошқариш корхоналари йиғиндиси;
аввалдан буюртма берилган қувват — истеъмолчининг энергия тизимини энг катта юкламасида қатнашувчи энг катта қуввати (юкламаси). Истеъмолчининг энг катта юкламаси тегишли ҳисобга олиш приборлари (ҳисоб-китоб ҳисоблагичларининг ярим соатлик кўрсаткичлари бўйича) ёки Ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими кўрсаткичлари билан аниқланади;
электр энергияси сифати — электр энергияси параметрларининг давлат стандартлари бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги;
электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш прибори — назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳисобга олиш прибори, унинг кўрсаткичлари асосида алоҳида цехлар, технологик линиялар, кўп энергия сарфлайдиган ускуналар ва шу кабилардаги электр энергияси (қуввати) сарфи аниқланади;
етарли миқдорда етказиб берилмаган электр энергияси (кам етказиб бериш) — энергия таъминотидаги танаффус, шу жумладан узиб қўйиш ва чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ олмаган электр энергияси миқдори;
электр тармоғи хўжалиги объектлари — электр энергияси узатиш ва етказиб беришни амалга ошириш учун мўлжалланган электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари;
чеклаш — шартномада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) қуввати етказиб бериш миқдорининг камайиши;
электр энергияси билан таъминлашдаги танаффус (узиб қўйиш) — истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш, автоматик қурилмаларнинг муваффақиятли ишлаши туфайли ёки электр энергияси истеъмол қилишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вақтнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича электр энергияси олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта электр энергияси етказиб бериш линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;
режали узиб қўйиш — ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр қурилмаларини режали — эҳтиётан таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактика қилиш даврида истеъмолчиларни олдиндан (камида 3 сутка олдин) огоҳлантирган ҳолда истеъмолчига электр энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш, агар электр таъминоти шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;
тўлов ҳужжати — тўлов талабномаси ёки тўлов топшириқномаси, унинг асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек билдиришнома (счёт), унинг бўйича тўлов нақд пул билан амалга оширилади;
электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) — электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси — вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
электр энергиясини қабул қилгич (электр қабул қилгич) — электр энергиясини қабул қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган қурилма ёки прибор;
истеъмолчининг уланган қуввати — истеъмолчининг электр энергиясини (бевосита электр қабул қилгичларни таъминлайдиган) ишчи кучланишга айлантирувчи трансформаторларининг ва 1000 Вольтдан юқори кучланишли электр двигателларининг электр тармоқларига уланган жами қуввати. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқ трансформаторлардан ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг паст кучланишли тармоқларидан таъминланганда, истеъмолчининг уланган қуввати учун фойдаланишга рухсат этилган қувват қабул қилинади, унинг миқдори ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланади ҳамда электр таъминоти шартномасида кўрсатилади;
ҳисоб-китоб даври — электр энергияси (қуввати) истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой);
электр энергияси ва қувватини ҳисобга олиш прибори — электр энергияси (қуввати) сарфини ҳисобга олиш прибори, шу жумладан жамловчи қурилмалар ҳамда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматик тизимлари, истеъмол қилинган электр энергияси ва қувватининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми уларнинг кўрсаткичлари асосида аниқланади;
тизим оператори — ягона электр энергетикаси тизими фаолиятининг технологик режимини, магистрал электр тармоқларини тезкор—диспетчерлик бошқарувини, шунингдек унинг бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи мутасадди тузилма;
субистеъмолчи — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси розилиги билан истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва истеъмолчи билан электр таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича ҳудудий электр тармоқлари корхонаси олдида жавобгар бўлади;
электр таъминотининг технологик брони — технологик жараённи, ишлаб чиқариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган электр энергияси ёки қуввати ҳажми;
ҳисобга олиш нуқтаси — электр таъминоти схемасидаги нуқта, унда ўлчаш прибори (ёки ҳисобга олиш тизими) ёрдамида электр энергияси (қуввати) сарфининг ҳажми аниқланади;
электр таъминоти корхонаси — ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;
электр қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга).
Олдинги таҳрирга қаранг.
«электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш приборини улаш схемасини текшириш» (текшириш) — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан вакил қилинган шахс томонидан айни бир вақтда белгиланган намунадаги далолатнома расмийлаштирилган, кейинчалик ахборот дастурий комплексининг тегишли реестрига киритилган ҳолда инструментал усул билан ҳисобга олишни назорат қилиш прибори уланиши схемасининг тўғрилиги, истеъмолчининг ўлчов трансформаторлари текширилиши;
ҳисобга олишни назорат қилиш приборидаги кўрсаткичларни назорат тартибида текшириш (айланиб чиқиш) — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан вакил қилинган шахс томонидан истеъмолчиларнинг ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан электр энергияси (қуввати)нинг ҳақиқий сарфи кўрсаткичларини олиш, уларнинг ҳолатини, «Ўзстандарт» агентлиги ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси пломбаларининг бутлигини, улаш схемаларини кўздан кечириш;
қўймаслик — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан вакил қилинган шахсларни истеъмолчи томонидан ҳисобга олишни назорат қилиш прибори уланиши, ўлчов трансформаторлари схемаларининг тўғрилигини текшириш, шунингдек ҳисобга олишни назорат қилиш прибори кўрсаткичларини назорат тартибида текшириш учун ёзиб олишнинг чекланиши.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан ўттизинчи, ўттиз биринчи, ўттиз иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
3. Бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида товар тури сифатида электр энергиясини етказиб бериш, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва энергия қурилмалари шу ташкилот тармоғига бевосита уланган истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Намунавий шартнома шакли қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўздавэнергоназорат» ДИ деб аталади) томонидан тасдиқланиб, сўнгра ўрнатилган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
истеъмол қилишнинг белгиланган режимларига ва электр энергияси сифати кўрсаткичларига риоя қилиш бўйича томонларнинг шартлари ва мажбуриятлари;
электр тармоқларининг баланс бўйича мансублиги ҳамда электр тармоқлари ва электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш чегаралари;
фойдаланилаётган электр тармоқлари, ускуналар ва приборларнинг зарур техник ҳолатини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича шартлар;
истеъмолчиларни, субистеъмолчиларни электр тармоғига улаш тартиби (истеъмолчининг номи, қуввати, ҳисобга олиш приборлари, тарифлар ва бошқа маълумотлар);
электр энергиясини технологик ёки авариявий бронь даражасигача етказиб беришнинг энг кам ҳажми (фаолият хусусиятлари, асосий маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг, кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажмлари ва мазкур истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган ускуналарнинг тавсифларидан келиб чиқиб мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар учун);
Электр таъминоти шартномасини тузиш, уни ўзгартириш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш масалаларини ҳал этишда томонлар қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Қоидаларга амал қиладилар.
Субистеъмолчилар электр таъминоти шартномасини ҳудудий электр тармоқлари корхоналари розилигига биноан истеъмолчилар билан тузадилар.
4. Истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги ёки унинг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилган Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган электрон ҳисобга олиш приборлари қўлланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчи билан биргаликда истеъмолчилар истеъмол қилган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги ҳисобга олиш приборларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиши ва зарур бўлганда ҳисобга олиш приборларини улаш схемасини текшириб кўриши керак. Истеъмолчи томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига белгиланган шакл бўйича чопар орқали ёки факсимиль алоқа ёхуд электрон почта алоқаси орқали тақдим этилган электр энергияси ва қуввати сарфи тўғрисидаги ҳисобот ҳам истеъмол қилинган электр энергияси ва қувватининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергиясини истеъмол қилишни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишига қараб истеъмолчиларнинг ҳисобга олишни назорат қилиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш автоматлаштирилган тизимнинг техник параметрларига мувофиқ, бироқ бир ойда камида бир марта ёки истеъмолчининг буюртмаси бўйича амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Электр энергиясига амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси уларнинг кучга киришидан камида ўн беш кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 152-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда электр энергиясига тарифлар ўзгарган санадан қатъи назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва истеъмолчи олинган электр энергияси ва қуввати учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб у бўйича ҳақ тўлашга мажбурдир.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 152-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда тариф ўзгарган тақдирда, истеъмолчи электр энергиясининг (актив, реактив энергия ҳам шу жумлага киради) ва қувватнинг аванс билан тўланган ҳажми учун, бироқ тўлов кунидан бошлаб кейинги 12 ойдан ортиқ бўлмаган вақтда қўшимча тўловлар тўлашдан озод этилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
6. Ўз тармоқлари орқали субистеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берувчи истеъмолчилар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномасини, субистеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олган ҳолда, электр энергиясининг умумий (йиғма) миқдори бўйича тузадилар.
7. Истеъмолчи ўзига тегишли электр тармоқларига, рухсат этилган қувват миқдори даражасида, кучланиши 1000 Вольтгача бўлган қўшимча электр қурилмаларини улаши мумкин (электр энергиясини иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун қўлланишдан ташқари).
8. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчига (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясини уланган тармоқ орқали электр таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва томонлар ўзаро келишган электр энергияси етказиб бериш режимига риоя қилган ҳолда етказиб беришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси истеъмолчилари (аҳолидан ташқари) 1 сентябргача чораклар бўйича бўлиб ишлаган ҳолда келгуси йилга электр энергияси истеъмолининг прогнозлаштирилаётган миқдори тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланган унинг бўлинмасига буюртманома беради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳолиси томонидан электр энергияси истеъмоли прогнозини ҳудудий электр тармоқлари корхонаси аҳоли ўсишини, уй-жой қурилишини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир маиший истеъмолчи билан тузилган электр таъминоти шартномалари асосида белгилайди.
Электроэнергетика объектларининг тармоқ ички электр энергияси истеъмоли прогнози (электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ўз ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясини электр тармоғи хўжалиги объектлари бўйича узатишга электр энергиясининг технологик сарфи) жорий йилнинг 1 октябригача умумлаштирилади ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси таркибига киритилади.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхона ҳар йили 1 октябргача «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига эгалик қилинаётган қувват ва келгуси йилга электр энергияси ишлаб чиқариш прогнози тўғрисида маълум қилади.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси чораклар бўйича бўлиб чиққан ҳолда келгуси йилга электр энергияси эҳтиёжининг прогнозини шакллантиради ва жорий йилнинг 15 октябригача уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади, шунингдек белгиланган муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансига мувофиқ кўриб чиқилаётган йил учун чоракларга бўлган ҳолда уларнинг электр энергияси йиллик ресурсларини етказади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш, (ишларни амалга ошириш) учун электр энергияси сарфининг техник ва иқтисодий жиҳатдан асосланган — умумий ишлаб чиқариш ва технологик; якка тартибдаги ва гуруҳ бўйича; йиллик, чораклик ва ойлик — прогрессив меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш технологияси такомиллаштирилиши (ўзгартирилиши) ва янги техника жорий этилиши билан уларни қайта кўриб чиқиш;
умуман корхона бўйича, шу жумладан кўп энергия сарфлайдиган ускуналар, цехлар ва истеъмолчилар гуруҳлари бўйича электр энергияси балансларини тузиш ҳамда улар асосида ишлаб чиқариш жараёнларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш, электр энергиясининг самарасиз сарфланиши ва исроф бўлишини аниқлаш, уларни камайтириш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
келгуси давр учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни ва электр тармоқларининг энергия ўтказиш қобилиятини ошириш, электр таъминоти схемаларини такомиллаштириш заруриятини аниқлаш мақсадида (маҳсулот ишлаб чиқаришнинг, бажариладиган иш турларининг мўлжалланаётган прогноз ҳажмларидан ва электр энергияси сарфи меъёрларидан келиб чиқиб, уларни камайтириш ва электр энергиясини тежашни ҳисобга олган ҳолда) электр энергиясининг бир йил ва келгуси давр учун балансларини тузиш;
маҳсулот (ишлар) бирлигига электр энергияси сарфининг тасдиқланган меъёрларига риоя қилиш ва уларни камайтириш бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;
электр энергиясини тежаш бўйича (йиллик ва узоқ истиқбол учун) ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
«Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан истеъмолчида энергиядан (имзоланган далолатномага мувофиқ) нооқилона фойдаланганлик, электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни бажармаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси аниқланган электр энергиясидан нооқилона фойдаланиш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда энергия истеъмолининг шартномадаги миқдорини камайтиришга ҳақлидир.
10. Электр тармоғи хўжалиги объектларидаги аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ёки одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш зарур бўлганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда, электр энергиясини узатишда танаффус ёки чеклашларга йўл қўйилиши мумкин.
11. Объектнинг электр таъминоти лойиҳасида кўзда тутилган, ўзаро захираланувчи манбаларни автоматик ишга тушириш ёки асосий манбани қайта автоматик тиклаш вақтида электр энергиясининг узиб қўйилиши (сабабларидан қатъи назар) электр таъминотида танаффус деб ҳисобланмайди.
12. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиниши устидан давлат назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан амалга оширилади.
13. Электр энергиясининг исроф қилиб сарфланиши ва истеъмолчи электр қурилмаларининг авария хавфи туғдирадиган ёки одамлар ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати аниқланганда «Ўздавэнергоназорат» ДИ электр энергияси етказиб беришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
14. Махсус қоидалар бўйича фойдаланиладиган электр қурилмалари устидан энергетика назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ, ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
15. Давлат энергетика назоратининг амалга оширилиши истеъмолчиларни фойдаланилаётган электр тармоқлари, приборлар ва ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилиниши учун жавобгарликдан, шунингдек электр энергиясидан фойдаланиш пайтида пайдо бўладиган авариялар, ёнғинлар, электр энергиясини ҳисобга олиш приборларининг носозликлари ва бошқа қоидабузишлар тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари ташкилотларини дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
16. Электр тармоқлари, приборлар ва ускуналарнинг техник ҳолатига ва уларни эксплуатация қилишга нисбатан қўйиладиган талаблар, шунингдек уларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш тартиби электр энергетикаси соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ушбу Қоидалар бузилганлиги учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Жиноят кодексига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан истеъмолчи ўртасида тузиладиган электр таъминоти шартномасида белгилаб берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
18. Электр энергияси истеъмолчилари, шу жумладан хусусий уй-жойларда яшовчи истеъмолчилар электр қурилмаларининг янги ва қўшимча қувватларини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ишга тушириш вақтида, электр тармоқларига улаш учун техник шартларни олишга мажбурдирлар.
Техник шартларсиз электр қурилмаларининг электр таъминотини лойиҳалаштириш, ускуналарни монтаж қилиш ва уларни ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улаш тақиқланади.
Уланиш учун техник шартларнинг бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
19. Кучланиши 1000 Вольт ва ундан юқори бўлган трансформаторлар ёки двигателларнинг янги ёки қўшимча қувватларини улаш, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг тармоқ трансформаторларига уланадиган паст кучланишли қурилмаларнинг янги қувватини улаш ёки уларнинг рухсат берилган қувватини ошириш учун техник шартлар истеъмолчи-буюртмачидан (қурувчидан) ёки унинг топшириғи бўйича бош лойиҳалаш ташкилотидан буюртма олингандан сўнг бир ой муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, белгиланган тартибда берилади.
Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш учун техник шартлар тадбиркорлик субъектларининг ёхуд туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) буюртмасига кўра уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда берилади.
20. Техник шартларни олиш бўйича буюртманомада истеъмолчи лойиҳалаштирилаётган объектни тавсифловчи қуйидаги маълумотларни қисқача шаклда кўрсатади: юклама миқдори, истеъмолчининг электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси, ўрнашган жойи (аҳоли пункти билан боғлиқ картография материали), объектни лойиҳалаштириш ва қуриш муддатлари, объектга хизмат кўрсатувчи электр қурилмаларининг баланс бўйича мансублилиги.
Қуввати 10 кВт гача бўлган электр қурилмаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун техник шартлар олиш юзасидан буюртманомалар тегишли электр таъминоти корхоналарига, 10 кВт ва ундан юқори қувватли бўлганда эса — ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юборилади.
21. Электр қурилмаларининг, истеъмол қилинадиган қувват оширишига сабаб бўлмайдиган, электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси ўзгарган ёки истеъмолчининг ташқи электр таъминоти схемаси ўзгарган тақдирда, истеъмолчи бунинг учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан қўшимча техник шартлар олишга мажбурдир.
22. Электр қурилмалари истеъмолчиларнинг электр тармоқларидан қувват оладиган субистеъмолчилар техник шартларни, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсати билан, истеъмолчилардан оладилар ва лойиҳа ҳужжатларини истеъмолчи билан келишадилар.
Агар субистеъмолчининг юкламаси ортиши сабабли истеъмолчининг ташқи электр таъминоти схемасини ўзгартириш ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан тузилган электр таъминоти шартномасида қайд этилган трансформаторлар ва юқори вольтли двигателлар қувватини кўпайтириш талаб этилса, истеъмолчи юкламани кўпайтиришга техник шартларни ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан олади.
уланиш нуқтаси (подстанция, электр станцияси ёки электр энергияси узатиш линияси), объектни таъминловчи ҳаво ва кабель линиялари бажарилиши керак бўлган кучланиш, алоҳида ҳолатларда ташқи электр энергияси таъминоти схемаси вариантларини ишлаб чиқиш зарурияти кўрсатилади;
янги истеъмолчи уланиши туфайли мавжуд тармоқни кучайтириш бўйича асосланган талаблар (симлар кесимларини ошириш, трансформаторлар қувватини алмаштириш ёки кўпайтириш, захира ячейкалари барпо этиш ва шу кабилар);
қисқа туташиш токларининг ҳисобланган миқдори, релели ҳимоя, автоматика, алоқа, изоляция ва ўта кучланишдан ҳимояга қўйиладиган талаблар;
давлат стандартларига мувофиқ ток қабул қилгичлар ёнида барқарорлаштирувчи қурилмалар ва электр энергияси сифатини назорат қилувчи приборларнинг ўрнатилишига қўйиладиган талаблар;
ҳудудий электр тармоқларининг таъминловчи линияларига уланадиган истеъмолчилар электр қурилмаларига қўйиладиган ўзига хос талаблар (захира энергия манбаининг, кучланиш бериладиган жойларни автоматик ҳимоя қилишнинг зарурлиги, таъминловчи линияларнинг параллель ишлашига йўл қўйилиши, ягона электр энергетика тизимида қувват танқислиги пайдо бўлганда бундай ток қабул қилгичларнинг электр таъминотини сақлаш мақсадида айрим захираланувчи таъминловчи линияларга масъул юкламаларни ажратиш ва шу кабилар);
корхона, бино, иншоотлар лойиҳасида (ишчи лойиҳасида) электр қурилмаларини эксплуатация қилишни ташкил этиш бўйича лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги талаблар;
истеъмолчи тармоғига уланадиган субистеъмолчилар рўйхати (уларнинг юкламалари ва электр энергияси истеъмоли тўғрисидаги асосий истиқбол маълумотларини кўрсатган ҳолда);
техник шартларнинг, ишларни лойиҳалаш ва бажаришнинг амалдаги меъёрларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган амал қилиш муддати.
24. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришларнинг техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳалари (ишчи лойиҳалари) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ билан келишилиши керак, истеъмолчиларни 10 кВт гача қувватли электр таъминоти лойиҳалари бундан мустасно.
25. Истеъмолчиларнинг юкламаларини улаш билан боғлиқ янги электр қурилмаларини ва электр тармоғи хўжалигининг объектларини лойиҳалаш ва қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
26. Истеъмолчи, унда техник имконият мавжуд бўлса, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талаби бўйича ўз электр тармоқларига бошқа электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини улаши шарт.
27. Истеъмолчиларнинг (олдиндан фойдаланилаётган уй-жойларда уланаётганларидан ташқари) барча янгидан уланаётган ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларининг Электр қурилмаларини тузилиши қоидаларига, шаҳар қурилиши меъёрлари ва қоидаларига, берилган техник шартларга мувофиқ бажарилиши ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари ҳамда техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари билан таъминланган бўлиши лозим.
28. «Ўздавэнергоназорат» ДИ ўз назоратидаги объектларда ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлаш бўйича хорижий технологияларни қўллаш имконияти тўғрисида белгиланган тартибда эксперт хулосаси беради.
29. Янгидан монтаж ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини мазкур Қоидаларга мувофиқ, уларни монтаж қилиш тугатилиши, ишга тушириш-созлаш ишлари бажарилишидан сўнг, истеъмолчида электр хўжалиги учун масъул шахс ва тегишли электротехник ходимлар мавжуд бўлганда, электр қурилмалари Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш Қоидалари ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси Қоидаларига мувофиқ хавфсизлик техникаси ва ёнғин ўчириш бўйича ҳимоя воситалари билан бутланганда ҳамда белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш приборлари ўрнатилганда, шунингдек электр таъминоти шартномаси тузилганда эксплуатация қилишга топшириш мумкин бўлади.
30. Электр қурилмаларини эксплуатацияга топширишдан олдин истеъмолчи монтаж ташкилотидан уларни далолатнома бўйича қабул қилиши ва уларнинг мажбурий сертификатлари мавжуд бўлганда «Ўздавэнергоназорат» ДИга лойиҳа, эксплуатация, техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатларини, ҳамда ишга тушириш мумкинлигини аниқлаш учун электр қурилмасини кўрикдан ўтказишга тақдим этиши керак.
Истеъмолчиларнинг реконструкция қилинаётган электр қурилмалари ҳам эксплуатацияга топширишдан олдин, кўрикдан ўтказиш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИ инспекторига кўрсатилиши керак.
Электр қурилмалари эксплуатациясига ижозат бериш тартиби субистеъмолчиларнинг янгидан монтаж ва реконструкция қилинган электр қурилмаларига татбиқ этилади.
Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини монтаж қилишда камчиликлар, улаш учун берилган техник шартлардан чекинишлар аниқланганда, шунингдек техник ҳужжатлар ва электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун тайёргарлик кўрган ходимлар мавжуд бўлмаган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларга ижозат бериш тақиқланади.
31. Янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш, ҳисобга олиш приборлари қиёслашдан ўтказилиши ва ўрнатилишидан кейин уларни эксплуатация қилишга ижозат бериш тўғрисида «Ўздавэнергоназорат» ДИнинг далолатномаси мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек электр таъминоти шартномаси тузилганидан кейин амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВт гача бўлган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари учун эса қуввати 50 кВт ва ундан паст бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш қонун ҳужжатларига мувофиқ соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 апрелдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 139-модда)
32. «Ўздавэнергоназорат» ДИ электр қурилмани техник кўрикдан ўтказиш ва эксплуатация қилишга ижозат бериш юзасидан жавоб беради.
Истеъмолчининг эксплуатация қилинаётган электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги ўрнатилган тартибда «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан белгиланади.
33. Ишлари мавсумий хусусиятга эга бўлган истеъмолчилар ҳар йили, электр қурилмаларини ишга туширишдан олдин уларнинг кўрикдан ўтказилиши ва эксплуатация қилишга ижозат берилиши учун «Ўздавэнергоназорат» ДИ ёки унинг ҳудудий бўлимига ёзма равишда мурожаат қилишлари керак.
34. Электр ускуналарининг ҳолати, фойдаланилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши юзасидан истеъмолчилар билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасидаги жавобгарлик чегараси электр ускуналарининг баланс бўйича мансублиги билан белгиланади ва бу электр таъминоти шартномасига илова қилинадиган электр тармоқларининг баланс бўйича мансублигини ва томонларнинг эксплуатация қилиш бўйича жавобгарлигини чегаралаш далолатномасида қайд этилади.
Электр тармоқлари ва ускуналарига хизмат кўрсатиш чегараларини ва уларнинг ҳолати учун жавобгарликни белгилаш юзасидан далолатнома ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ва истеъмолчининг вакиллари томонидан имзоланади.
1000 Вольт ва ундан юқори кучланишли электр қурилмаларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш юзасидан жавобгарлик чегаралари:
ёпиқ тақсимлаш қурилмаларининг ташқи томонидан электр узатиш ҳаво линиясининг ўтиш изолятори уланмасида ва симнинг очиқ тақсимлаш қурилмалари изоляторлари портал тортиладиган шодасининг тарангловчи қисгичидан чиқишда;
электр узатишнинг таъминловчи ёки чиқувчи линияларини кабелли ёки ҳаводаги кириш симлари уланиш учликларида белгиланади. Бунда олдинги жумлада келтирилган уланмаларнинг ҳолати учун подстанцияни эксплуатация қилувчи корхона жавоб беради.
Турли ташкилотларга тегишли, (ёпиқ ёки ажратгичлар орқали) тармоқланган симларга эга бўлган 1000 Вольт ва ундан юқори кучланишли электр узатиш линияларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш юзасидан жавобгарлик чегараси асосий линиянинг тармоқланиш қилинган таянчида белгиланади. Асосий электр узатиш линияси тасарруфида бўлган корхона тармоқланган симларни уловчи қисқичларнинг ҳолати учун жавоб беради.
1000 Вольтгача кучланишли электр қурилмаларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш учун истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасидаги жавобгарлик чегараси:
Бунда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига, муассасаларга ва бошқа ноишлаб чиқариш истеъмолчиларига тегишли уйлардаги электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасидаги уланмаларнинг ҳолати учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси жавоб беради.
Электр қурилмаларини эксплуатация қилиш хусусиятларига кўра жавобгарликнинг бошқа асосланган чегаралари ҳам белгиланиши мумкин.
35. Истеъмолчи электр қурилмаларнинг техник ҳолати ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши, электр энергиясининг оқилона сарфланиши, электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимлари бажарилиши, электр энергияси сифатининг таъминланиши, шунингдек «Ўздавэнергоназорат» ДИ кўрсатмаларининг ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.
36. Истеъмолчи юридик шахс сифатида тугатилган тақдирда унинг электр қурилмасига ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси етказиб бериш тақиқланади.
Агар электр энергияси етказиб бериш тўхтатилмаган бўлса, у ҳолда бунинг оқибати учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
37. Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларида ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларида ҳисобга олинмаган ишлаб чиқаришнинг ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишнинг ўзига хос (ер ости, портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқаришлар, электр тортиш кучи ва бошқа) шартлари мавжуд бўлганда, истеъмолчилар ушбу электр қурилмаларини эксплуатация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича махсус йўриқномаларга эга бўлишлари шарт.
38. Истеъмолчи электр тармоқларининг техник ҳолатини таъминлаш бўйича эксплуатацион харажатлар учун субистеъмолчилар, истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тузилган алоҳида шартнома бўйича электр энергиясининг умумий ҳажмидан олинадиган улушга мутаносиб равишда ҳақ тўлайдилар.
Эксплуатацион харажатларни субистеъмолчига бериладиган электр энергияси тарифига қўшишга рухсат этилмайди.
39. Электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳисоб-китоб қилиш учун истеъмолчилар мажбурий тартибда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган электрон ҳисобга олиш приборлари билан, 750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган истеъмолчилар эса — Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган кўп функцияли электрон ҳисобга олиш приборлари билан таъминланган бўлишлари керак.
40. Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари кўрсаткичларнинг бузилишидан, инсон омилининг таъсирини мумкин қадар камайтирган ҳолда ахборотлардан рухсатсиз фойдаланилишидан комплекс ҳимоя билан таъминланган бўлиши лозим.
41. Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган электрон ҳисобга олиш приборлари бўлмаганда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига ҳамда истеъмолчилар ва субистеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланиш тақиқланади.
42. Турли тариф гуруҳларидаги бир нечта истеъмолчилар электр таъминотининг битта манбаидан таъминланганда тегишли ҳисобга олиш приборлари ҳар бир тариф гуруҳи учун алоҳида ўрнатилиши лозим.
43. Ҳисобга олиш приборлари (шу жумладан актив ва реактив қувват ва энергияни ўлчаш воситалари, шунингдек жамловчи қурилмалар ҳамда Истеъмолни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимлари) мазкур Қоидаларга мувофиқ ўрнатилади ва Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Ҳисобга олиш приборлари, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, шу жумладан алоқа линиялари, Истеъмолни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларининг сақланиши ва уларнинг техник ҳолати учун ҳисобга олиш приборлари ва тизимлари ўз балансида бўлган корхона жавоб беради.
Электр энергиясини техник ҳисобга олиш (электр энергияси сарфининг белгиланган меъёрлари бажарилишини назорат қилиш) учун ҳисобга олиш приборлари алоҳида цехларда, кўп энергия сарфлайдиган агрегатларда, технологик линияларида, биноларда, алоҳида объектларда ўрнатилади.
44. Кўп хонадонли уй-жойларда электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида ҳисобга олиш приборлари ҳар бир хонадон учун махсус ажратилган жойларда ўрнатилади.
Ҳар бир хонадонга ўрнатишдан ташқари, уй-жойларда уйнинг умумий эҳтиёжлари (зинапояларни ёритиш, лифтлар, насосларнинг ишлаши ва ҳоказолар) учун сарфланадиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобга олиш приборлари ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Ҳисобга олиш приборлари, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан истеъмолчиларнинг ҳисоб-китоб қилишига мўлжалланган электр энергияси ва қувватини ҳисобга олишнинг бошқа воситалари ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг маблағлари ҳисобига сотиб олинади, давлат қиёслашидан ўтказилади, рўйхатдан ўтказилади, пломбаланади ва ўрнатилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Ҳисобга олиш (ток ва кучланишни ўлчаш трансформаторларининг ишдан чиқиши, шунингдек иккиламчи коммутация, ҳисобга олиш приборларининг шикастланиши ва уларнинг йўқолиши) истеъмолчининг айби билан бузилган тақдирда ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини ва уларга тегишли асбоб-ускуналарни алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёслашидан ўтказиш ва ўрнатиш улар қиймати ва кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчи томонидан ҳақ тўланган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Ҳисобга олишни назорат қилиш приборларининг, шу жумладан уларга ўрнатилган пломбаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик кўрсатиб ўтилган ҳисобга олиш приборлари биносида ўрнатилган ташкилотга юкланади.
Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг ўлчов трансформаторлари, иккиламчи халқалари ва алоқа линияларининг сақланиши ва техник ҳолати учун электр қурилмаси балансида бўлган ташкилот жавоб беради.
Шартнома бўйича электр энергиясидан маиший истеъмол учун фойдаланувчи истеъмолчи сифатида жисмоний шахс иш кўрган тақдирда, электр тармоқларининг, шунингдек электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборларининг зарур техник ҳолатини ва хавфсизлигини таъминлаш мажбурияти ҳудудий электр тармоқлари корхонасига юкланади, ушбу Қоидаларда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
кожухлар маҳкамланган жойида, тўлов ҳисоблагичлари билан биргаликда фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларида эса — алоҳида ажратилган жойларда «Ўзстандарт» агентлигининг ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг белгиланган намунадаги пломбаси бўлиши керак;
ҳисобга олиш приборининг клеммник қопқоқларида, шунингдек синов блокларида, ўтувчи клеммниклар қопқоқларида, кучланишнинг ажратувчи ўлчов трансформаторлари симларида — ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг (ёки унинг ваколатли хизматларининг) белгиланган намунадаги пломбаси бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобга олишни назорат қилиш приборлари ва ўлчов трансформаторларини бирламчи қиёслашдан ўтказиш улар ўрнатилгунга қадар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобига «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобга олиш приборларини ва ўлчаш трансформаторларини вақти-вақти билан қиёслашдан ўтказиш кўрсатилган хизматлар қиймати истеъмолчи томонидан тўланган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган муддатларда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобига амалга оширилади.
(48-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари ўзларида тегишли амал қилиш муддати кўрсатилган, ўзларининг номи ёзилган гувоҳномаси бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида, приборнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш ва кўрикдан ўтказиш учун истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ва схемаларини тўсқинликсиз бориб кўриш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилининг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларига қўйилмаслиги белгиланган намунадаги далолатнома билан расмийлаштирилади, у ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари, истеъмолчи ёки ўзга жалб этилган шахслар томонидан имзоланади. Ўзга жалб этилган шахслар бўлмаганда ва истеъмолчи имзолашни рад этганда далолатномага истеъмолчи танишганлиги тўғрисида белги қўйилади ва электр тармоқларидан узиб қўйилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини ва ҳисобга олишни назорат қилиш приборлари билан биргаликда фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштириш, хизматларга истеъмолчилар томонидан ҳақ тўланган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади.
Ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини ўлчов трансформаторларини ўзбошимчалик билан бошқа жойга ўрнатиш ва (ёки) алмаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди ва ушбу Қоидаларнинг 63 ёки 120-бандларига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Электр энергиясини ҳисобга олиш схемасини ўзгартириш ёки унинг бузилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ишлар фақат истеъмолчининг вакили иштирокида ёки ишлар бошлангунга қадар бажариладиган ишлар тўғрисида унинг ёзма билдиришномасидан сўнг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади. Ишларни бажариш даврида электр энергияси ҳисоби ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан келишилган вақтинчалик схемалар ёки ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилиши мумкин.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
52. Бевосита ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчилар ёки субистеъмолчилар электр тармоқлари орқали узатилаётган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар электр энергиясининг белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлари бўйича электр таъминоти шартномасига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергиясининг барча истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан биргаликда ҳар ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайнида, фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шарт.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
53. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида истеъмолчиларни тариф гуруҳлари бўйича тақсимланиши Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномаси тузилгандан кейин истеъмолчининг айби билан истеъмолчини тегишли бўлмаган тариф гуруҳига киритиш ҳолати аниқланган тақдирда шартнома тузилган пайтдан бошлаб электр таъминотининг бутун даври учун, бироқ даъво муддатидан ортиқ эмас, фойдаланилган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилиш.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
— бир ставкали тариф истеъмолчига етказиб берилган ҳар бир кВт соат электр энергияси учун ҳақ тўлашдан;
— икки ставкали тариф ягона электр энергияси тизимининг энг катта юкламасида иштирок этувчи, буюртма берилган ҳар бир кВт қувват учун (асосий тўлов) ва етказиб берилган электр энергиясининг ҳар кВт соати учун истеъмолчи томонидан ҳақ тўлашдан (қўшимча тўлов) иборат бўлади.
55. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишда, истеъмолчида кўп тарифли ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган тартибда тасдиқланган табақалаштирилган тариф қўлланиши мумкин. Табақалаштирилган тариф сутканинг қуйидаги даврларида истеъмол қилинган ҳар бир кВт соат электр энергияси учун ҳақ тўлашдан иборат бўлади:
тиғиз давр — энг юқори тариф (ягона энергия тизимининг энг катта юкламали вақти — эрталабки ва кечки «энг катта миқдор»);
Асосий тариф (Т)нинг миқдори истеъмолчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифга мувофиқ бўлади.
56. Бир неча тариф гуруҳларига эга бўлган истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар, ҳар бир тариф гуруҳига ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Электр энергияси (қуввати) учун ҳақ тўлаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича, электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
58. Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган ҳақ доирасида амалга оширилади.
59. Электр таъминоти шартномаларида (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисобот даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилган миқдорга нисбатан 5 фоиздан кўп электр энергияси истеъмол қилинганда, ҳисоб-китоб даври учун электр таъминоти шартномасида кўрсатилгандан ортиқ истеъмол қилинган жами ҳажм учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига жарима санкциялари тўланиши кўзда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Ҳисобга олишни назорат қилиш приборлари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган ёки электр энергияси ва қуввати сарфи тўғрисидаги ҳисобот шартномада белгиланган муддатда истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергиясини (шу жумладан актив ва реактив энергияни) ва қувватини истеъмол қилишнинг шартномавий миқдори бўйича ёки ўтган давр учун электр энергияси ва қуввати истеъмол қилишнинг ўртача амалдаги миқдори тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда ҳисобга олишнинг назорат қилиш приборлари кўрсаткичлари назорат тартибида ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси ва қуввати учун қайта ҳисоб-китоб қилинади, бу истеъмолчи ёки унинг вакилининг иштирокида ёхуд иштирокисиз, белгиланган тартибда амалга оширилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
61. Электр таъминоти шартномаси бўйича истеъмолчи сифатида маиший истеъмол учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахс иш кўрганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчи томонидан у фойдаланган электр энергияси учун ҳақ тўланмаган тақдирда, электр таъминоти шартномасининг бажарилиши бекор қилиниши мўлжалланаётган кундан камида бир ой олдин истеъмолчини огоҳлантирган ҳолда, электр таъминоти шартномаси бажарилишини бир томонлама тартибда рад этишга ҳақлидир.
62. Тўлов ҳужжатида хатолар ёки ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичида ноаниқликлар аниқланган тақдирда, истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасига дарҳол мурожаат қилиши керак.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, истеъмолчи мурожаат қилган кундан бошлаб ўн суткадан кечиктирмай, ҳисоб-китобни текшириши, зарурат бўлганда эса ҳисобга олиш приборини кўрикдан ўтказиши керак.
Ҳисобга олиш приборларини кўрикдан ўтказиш ёки тўлов ҳужжатидаги хатоликлар тўғрисида мурожаат қилиш истеъмолчини тўлов ҳужжатидаги тўловни белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Агар ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларидаги аниқлик чегарасидан оғишлар мазкур ҳисобга олиш прибори учун белгиланган аниқлик чегараларидан ортиқ бўлмаса, бундай четга чиқишлар йўл қўйилиши мумкин бўлган четга чиқишлар деб ҳисобланади.
Агар тўлов ҳужжатини текшириш ёки ҳисобга олиш приборини кўрикдан ўтказишдан кейин (шу жумладан истеъмолчи мурожаат қилмаса ҳам) қайта ҳисоб-китоб қилиш зарурлиги аниқланса, бундай қайта ҳисоб-китоб ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси учун навбатдаги тўлов ҳужжатини ёзишда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Истеъмолчининг (маиший истеъмолчидан ташқари) айби билан ҳисобга олишни назорат қилиш прибори шикастланишига (пломбаси бузилишига, ойнасининг синишига ва шу кабиларга) йўл қўйилган тақдирда ҳисобга олишни назорат қилиш прибори уланиши схемасини ўзгартириш, ҳисобга олишни назорат қилиш приборидан ташқари электр қабул қилгичларни улаш ёки энергия бошқа усулда ўғирланган ҳолларда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили белгиланган шакл бўйича қоидани бузиш далолатномасини тузади.
ҳисобга олишни назорат қилиш прибори, ўлчов трансформаторлари уланиши ва ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан кўриб аниқланмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланиши схемалари ўзгарган тақдирда, — ҳисобга олишнинг назорат приборлари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда истеъмолчи электр тармоғидан узиб қўйилади ва энергия таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади;
ҳисобга олишни назорат қилиш прибори истеъмолчининг айби билан шикастланган (пломбаси бузилишига йўл қўйилган, ойнаси синган ва шу кабилар) ёки айланиб чиқишда кўз билан кўриб аниқланадиган энергия бошқа усулда ўғирланган тақдирда, охирги марта айланиб чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда истеъмолчи электр тармоғидан узиб қўйилади ва энергия таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади;
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
64. Электр энергияси сарфини қайта ҳисоб-китоб қилиш истеъмолчини электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ноқонуний фойдаланилган электр энергиясини қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, ушбу қоидаларда белгиланган тартибда, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд иштироксиз амалга оширилиши мумкин.
Бунда қоида бузиш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб уч кун муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарорига эътироз билдирган истеъмолчининг аризаси кўриб чиқилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
65. Электр энергиясини ҳисобга олиш истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Электр энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги керак, шу вақт ичида ҳисобга олиш тикланиши зарур.
Агар ҳисобга олиш приборини, объектив сабабларга кўра, кўрсатилган муддатда (ток трансформаторининг, ҳисобга олиш приборининг йўқлиги, ўтиб бўлмайдиган йўллар ва шу кабилар туфайли) тиклаш имконияти бўлмаса, истеъмолчига етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобга олишни тиклаш муддати истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг икки томонлама битими билан белгиланиши керак.
66. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасида ҳисоб-китоб қилиш учун актив ва реактив энергияни, шунингдек қувватни ҳисобга олиш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасида амалга оширилади, ушбу Қоидаларнинг 68-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси миқдори ва худди шу даврда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан қабул қилинган электр энергияси миқдори ўртасидаги тафовут, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси тасдиқлаган меъёрлар доирасида ушбу электр тармоқларида узатиш вақтида уларнинг исроф бўлишига кетган электр энергияси технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда, ҳудудий электр тармоқларининг давр харажатларига ўтказилади ва юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
68. Ҳисобга олиш прибори электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилмаганда, электр тармоғининг чегарасидан ҳисобга олиш прибори ўрнатилган жойигача бўлган участкадаги электр энергиясининг технологик сарфининг ҳажми истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш йўли орқали аниқланади ва электр тармоғининг баланс бўйича мансублигига қараб ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ва истеъмолчининг ҳисобига ўтказилади.
69. Электр энергияси ягона электр энергетика тизимидан транзит бўйича истеъмолчининг электр тармоғи орқали ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғига узатилганда, истеъмолчи тармоқларидаги электр энергияси технологик сарфининг бир қисми, истеъмолчининг электр тармоғига келиб тушган электр энергиясининг умумий миқдорига нисбатан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғига истеъмолчи томонидан узатилган электр энергияси миқдорига мутаносиб равишда ягона электр энергетикаси тизимининг электр тармоқларидаги технологик сарфларга ўтказилади.
70. Истеъмолчининг айби билан электр таъминоти шартномасида кўрсатилган электр энергияси ҳажми тўлиқ истеъмол қилинмаган тақдирда, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Истеъмолчининг электр энергияси (қуввати) учун, шунингдек жарима санкциялари, реактив энергия ва қувват компенсацияси учун тарифга устамалар, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмайди.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
72. Истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
73. Истеъмолчи эгаллаб турган биносидан уни бериш, сотиш ёки бошқа сабабларга кўра кўчиб кетган тақдирда, у бу ҳақда ҳудудий электр тармоқлари корхонасини ёзма шаклда хабардор қилиши ҳамда электр энергияси учун кўчиб кетиш кунигача тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, шундан сўнг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси объектга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади. Янги истеъмолчини расмийлаштириш ва электр қурилмаларини электр тармоғига улаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
74. Томонлар, уларнинг хоҳиш ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар сабабли ушбу шароитларда қайтариб бўлмайдиган ва олдиндан билиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолатларни ўз ичига олган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) оқибатида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажара олмаса, томонлардан ҳеч бири ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги учун жавоб бермайди.
75. Агар кўрсатилган форс-мажор ҳолатлари мажбуриятларнинг шартномада белгиланган муддатларда бажарилишига таъсир қилса, у ҳолда ушбу муддатлар форс-мажор ҳолатларининг амал қилиш, аммо электр таъминоти шартномасининг амал қилиш муддатидан кўп бўлмаган вақтга узайтирилади.
76. Электр қурилмалари истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, электр қурилмалари электр тармоғидан дарҳол узиб қўйилади, истеъмолчидан эса рухсатсиз истеъмол қилинган электр энергиясининг қиймати истеъмолчи расмий равишда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўтган вақт мобайнида (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ёки даъво муддати учун уланган электр ускуналарининг белгиланган қувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши ҳисобидан ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қийматини ундириш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёки иштирокисиз, белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда рухсатсиз истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг ҳақи тўланиши электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.
(76-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
77. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергияси учун тўловни йиғиш функцияларини белгиланган тартибда хусусий операторга ўтказиши мумкин.
Электр энергияси учун тўловни йиғиш функцияларини бажарувчи хусусий операторлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширадилар.
78. Уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш, аммо ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини: цехлар, завод бошқармалари, омборлар, гаражлар ва шу кабилар, шунингдек хусусий темир йўл кириш жойлари ва корхона ҳудудини ёритиш ва бошқа эҳтиёжларга, саноат (заводнинг ички, шахта, кон ва шу каби) электр транспорти учун сарфланган электр энергияси учун икки ставкали тариф бўйича ҳақ тўланади.
79. Бинолар ва хоналарни ёритиш учун ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган уй-жой ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси учун саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тарифларга биноан, электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
80. Истеъмолчининг цехлари ёки объектлари тарқоқ жойлашган бўлса ва умумий тақсимлаш электр тармоғига эга бўлмаса, бу цехлар ёки бошқа алоҳида объектлар билан ҳисоб-китоблар, истеъмолчининг ўзи билан ҳисоб-китоб қилишда қўлланаётган тарифдан қатъи назар, тегишли истеъмолчилар гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
81. Истеъмолчи томонидан аввалдан буюртма берилган, ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламасида иштирок этадиган қувват электр таъминоти шартномасида йилнинг ҳар ойи бўйича қайд этилади ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланадиган истеъмолчининг амалдаги ўртача ярим соатлик энг катта юкламаси бўйича вақти-вақти билан назорат қилинади.
82. Ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали даврида истеъмолчининг амалдаги юкламаларини назорат қилиш соатлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ойлар бўйича белгиланади ва шартномада қайд этилади.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларидаги юкламани назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Назорат даврлари эрталаб 2 соатдан, кечқурун 3 соатдан ошмаслиги керак. Истеъмолчи билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасидаги ўзаро келишув бўйича назорат қилиш даврлари бир соатга оширилиши мумкин.
83. Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган ҳисобга олиш приборларига ёки ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида юкламани қайд этадиган ҳисобга олиш приборларига эга бўлган истеъмолчилар асосий тўловни ҳар ойда, приборларда қайд этилган энг катта қувватнинг амалдаги миқдори бўйича амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
84. Истеъмолчининг ягона электр энергетика тизимининг энг катта кучланишли соатларида амалдаги юкламаси электр таъминоти шартномасида назарда тутилган кўрсаткичдан 5 фоиздан ортиқ бўлган тақдирда, ҳисоб-китоб даврининг охирида амалдаги юкламанинг ортиқча бутун қисми учун қайта ҳисоб-китоб қилинади ва белгиланган тарифнинг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ ундирилади.
(84-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Қўшимча қувват ҳақини тўлаш келгусида ҳар бир аниқ ҳолатда ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан тегишли рухсатнома олмасдан электр таъминоти шартномасида кўрсатилганга нисбатан ортиқча қувватдан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.
85. Агар Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган ҳисобга олиш приборларига ёки ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида юкламани қайд этадиган ҳисобга олиш приборларига вақтинча эга бўлмаган истеъмолчида ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида амалдаги юклама буюртма қилинган юкламадан паст бўлса, тўлов электр таъминоти шартномасида белгиланган юклама миқдори бўйича амалга оширилади.
86. Истеъмолчи цехларининг жойлашиш шароитлари ва уларнинг электр таъминоти схемалари бўйича энг катта қўшма юкламанинг жами қийматини аниқлаш мумкин бўлмаса, ҳисоб-китоблар истеъмолчининг ҳар бир таъминлаш манбаи бўйича алоҳида, аввалдан буюртма берилган қувват бўйича амалга оширилади.
87. Электр энергияси учун икки ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчи электр энергиясининг бир қисмини бир ставкали тариф бўйича субистеъмолчига етказиб берса, у ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ушбу субистеъмолчиларни ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламасида қатнашувчи юкламаси қийматига камайтирилган қувват миқдори учун ҳақ тўлайди. Қувватнинг камайтирилиши ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланади.
Субистеъмолчининг катта юкламасини қайд қилувчи ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаган тақдирда уларнинг амалдаги юкламаси йилнинг тегишли йил даврлари учун субистеъмолчи кучланишининг суткалик жадваллари асосида аниқланиши ва электр таъминоти шартномасида қайд этилиши керак.
88. 750 кВА қувватга уланган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилардан ташқари барча истеъмолчилар бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қилишади.
89. Электр энергиясидан реклама, чироқлар билан безатиш, бино ва иншоотларни ёритиш учун фойдаланувчи истеъмолчилар, истеъмол қувватидан қатъи назар, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсатини олишга ва тегишли тариф гуруҳи бўйича ҳисоб-китоб қилишга мажбурдирлар.
Электр энергиясидан хоналарни иситиш ва иссиқ сув таъминоти мақсадида фойдаланилганда «Ўздавэнергоназорат» ДИга бошқа турдаги энергия ўрнига электр энергиясидан фойдаланишни келишиш учун техник-иқтисодий асослар тақдим этилиши зарур, шаҳар қурилиши меъёрлари ва қоидаларида кўзда тутилган овқат тайёрлаш ва хоналарни иситиш учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно.
Иситиш ва иссиқ сув таъминоти мақсадида электр энергиясидан фойдаланишни келишиш тартиби «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан белгиланади.
90. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатацион ташкилотлар умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномасига асосан электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасини ҳисобга олиш нуқтасида ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича, белгиланган тарифга мувофиқ ҳисоб-китоб қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Қабул қилиш комиссиясининг далолатномаларига асосан янгидан фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уй-жойларни ўз балансига қабул қилиб олган ташкилотлар ёхуд қурувчилар ушбу уйларни электр тармоғига улашга рухсат олиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ҳар бир уй-жойда ўрнатилган Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш учун буюртманома тақдим этиши лозим.
(91-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Аввалдан фойдаланиб келинган уй-жойларда ёки алоҳида фуқароларга хусусий мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган уйларда ҳамда боғ участкалари, шахсий автомашиналар учун гаражлар ва шу кабиларда электр симини улашга рухсат олиш учун истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тегишли ариза бериши шарт.
92. Уй-жойларнинг электр ускуналари ва электр тармоқларини эксплуатация қилиш учун ижозат бериш улар эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
93. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари ва ижарачилар (юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар) билан электр таъминоти шартномаси тузади ва уларга шахсий ҳисоб рақамлари очади.
Бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бир неча ширкатларга бўлинган ёки ва бино вақтинча турар жой ва нотурар жой фондига тегишли бўлмаган тақдирда муайян уй-жой мулкдорига ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, уйнинг умумий эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган электр энергиясини етказиб беришни тўхтатади.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
94. Шахсий ҳисоб рақамини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш ҳамда ҳисобга олиш приборларини кўчириш фақат ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсати билан амалга оширилади.
Илгари электр тармоғига уланган турар жой ва нотурар жой фонди биносига кўчиб кирган янги эгаси 5 кун мобайнида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномасини тузиши ва шахсий ҳисоб рақамини ўз номига расмийлаштириши шарт. Шахсий ҳисоб рақами кўрсатилган муддатда расмийлаштирилмаса тўлов тўланмаганлиги учун бутун жавобгарлик турар жой ва нотурар жой фонди биносининг янги эгаси зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уй-жойларнинг, турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда шахсий ҳисоб рақамини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш фақат электр энергияси учун қарзнинг йўқлиги тўғрисида белгиланган намунадаги маълумотнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
95. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари билан электр энергияси учун ҳисоб-китобларни, турар жой ва нотурар жой биноларини ижарачиларга (юридик шахс бўлган ижарачилар бундан мустасно) ёки ёлловчиларга топширишидан қатъий назар, умумий ҳисобга олиш прибори бўйича амалга оширади.
Ижарачилар билан ёлловчилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича низолар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
96. Коммунал хонадонда бир нечта оила яшаганда ҳисоб-китоб даврида истеъмол қилинган электр энергиясини алоҳида оилалар ўртасида тақсимлаш назорат ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Назорат ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсати талаб қилинмайди.
Назорат ҳисобга олиш приборларининг тўғри ишлашини назорат қилиш, уларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш ва электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мажбуриятлари яшовчиларнинг зиммасига юкланади.
Умумий фойдаланиладиган жойларда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори алоҳида оилалар ўртасида амалда яшовчиларнинг сони бўйича тақсимланади.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясидан умумий ҳисобга олиш прибори орқали фойдаланувчи фуқаролар ўртасида ҳеч қандай ҳисоб-китобларни амалга оширмайди.
97. Электр энергияси учун тўлов ҳужжатлари бўйича ўз вақтида ҳақ тўлаш, турар жой ва нотурар жой фонди биносидаги ҳисобга олиш приборининг сақланиши ва бутлигини таъминлаш борасида мазкур Қоидаларга риоя қилиниши учун жавобгарлик турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси зиммасига юкланади.
98. Ҳисобга олиш приборлари зинапоя майдончаларида ўрнатилган тақдирда уларнинг сақланиши ва бутлиги учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда уй-жой тасарруфида бўлган идора, ташкилот жавоб беради.
Зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари шикастланган ёки ўғирланган тақдирда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва идора, ташкилот уларни ўз ҳисобидан тиклаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
99. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, уй-жой мулкдорлари ва турар жойлардаги ҳамда бошқа бинолардаги хоналарни ижарачиларга юридик шахсларга ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларга ижарага берувчи бошқа ташкилотлар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсатисиз ижарачиларга тегишли бўлган электр қурилмаларини (электр энергиясидан фойдаланиш мақсадларидан қатъи назар) уйнинг ички электр тармоқларига улаш ҳуқуқига эга эмас.
(99-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
100. Ижарачилар юридик шахсларга ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси билан шартнома тузилгандан кейин уч кун муддатда ижарага олинган бинода электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиши шарт.
(100-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Ижарачи бинодан кўчиб кетадиган бўлса турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси ижарачидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг у кўчиб кетиш кунигача электр энергияси учун ҳисоб-китобни амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотномани талаб қилиши шарт. Кўчиб кетган ижарачиларнинг электр энергияси учун қарзлари бўйича жавобгарлик ижарага берувчи зиммасида бўлади.
101. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан бўлиниш чегарасидан истеъмолчиларгача бўлган умумий уй-жой электр тармоқларининг узлуксиз электр таъминоти билан боғлиқ бўлган техник ҳолатини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари жавоб беради.
102. Маиший истеъмолчилар (аҳоли) хонадонларда, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида маиший эҳтиёжлар учун фойдаланилган электр энергияси учун, турмушда қўлланиладиган ток қабул қилгичларнинг қуввати ва вазифасидан ҳамда ҳисобга олиш приборларининг ўрнатилган жойидан қатъи назар, аҳоли учун белгиланган ягона бир ставкали тариф бўйича ҳақ тўлайдилар.
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган маиший истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш электр таъминоти шартномаси асосида ва олдиндан тўланган тўлов миқёсида амалга оширилади.
Маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун белгиланган тариф қийматидан ортиқча бирор-бир қўшимча маблағ ундириш тақиқланади, мазкур Қоидаларнинг 116-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолат бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
103. Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобига сотиб олинади, ўрнатилади ва давлат қиёслашидан ўтказилади.
Электр тармоғига янгидан уланадиган уйлар ва хонадонларда маиший истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда электр энергиясини ҳисобга олиш прибори ўрнатиладиган жой олдиндан аниқланади, шунингдек уни ўрнатиш учун зарур материаллар тайёрланади.
Ҳисобга олиш прибори уй-жой ёки хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда, унинг иштирокида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили томонидан ўрнатилади.
Маиший истеъмолчиларда мавжуд бўлган ҳисобга олиш приборларини (шу жумладан индукцияларини) алмаштириш ҳамда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини электрон ҳисобга олиш янги приборларини ўрнатиш ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Зарурият бўлганда электр энергиясини назорат қилиш прибори шикастланиши, ишдан чиқиши, пломбаларнинг бузилиши туфайли уни алмаштириш, такрорий алмаштириш ва маиший истеъмолчиларда электр энергиясини назоратга олиш приборлари ўрнатиш зарур бўлганда ҳисобга олиш приборлари ва уларни ўрнатиш бўйича хизматлар қиймати истеъмолчилар томонидан тўланганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади.
Алоҳида турган якка тартибдаги уй-жойда яшовчи маиший истеъмолчи билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро келишув мавжуд бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари, Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари талабларига риоя этиш шарти билан, турар жойларнинг фасадларига ёки электр узатиш линиялари опорасига ўрнатилади (чиқарилади).
Бунда маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олишнинг ишлаб турган приборларини турар жойларнинг фасадига ва электр узатиш линиялари опорасига чиқариш бўйича монтаж ишлари ушбу ишлар учун тўлов ундирмасдан ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан амалга оширилади.
Электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш приборларини турар жойларнинг фасадига ва электр узатиш опорасига чиқариш бўйича электр тармоқларини реконструкция қилиш ва қайта ўрнатиш учун зарур материаллар маиший истеъмолчиларнинг маблағларига сотиб олинади.
(103-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
104. Ҳисобга олиш приборига эга бўлмаган ва бирор-бир сабабга кўра мазкур турар жойда вақтинчалик яшамаётган маиший истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасини бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
105. Хонадонлар, хусусий уйлар, боғ участкалари, гаражларда якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчи маиший истеъмолчилар фойдаланилган электр энергияси учун тадбиркорлик фаолиятининг (савдо, хизматлар кўрсатиш, товарлар ишлаб чиқариш ва бошқа) тури бўйича электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳига мувофиқ ҳақ тўлайдилар.
Бунда тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
106. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳар бир маиший истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузади ва унга белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб дафтарчасини беради, унинг бўйича электр энергияси учун ҳақ тўланади. Ҳисоб-китоб дафтарчасининг ҳар бир варағи квитанция ва билдиришномадан иборат бўлиб, уларда маиший истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами муҳр билан туширилган бўлиши керак.
(106-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Тўлов ҳужжатининг ҳар иккала қисми (билдиришнома ва квитанция) бир хилда, аниқ, ўчириб ёзишларсиз тўлдирилиши керак. Тўлов ҳужжатларида фамилия, манзил, тўловнинг жорий ва олдинги санаси ҳамда ҳисобга олиш приборининг уларга мувофиқ бўлган кўрсаткичлари, кўрсаткичлар тафовути ва тўлов суммаси кўрсатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича ёки олдинги давр учун амалдаги электр энергияси истеъмолининг ҳажми тўғрисидаги маълумотларга асосан тўлов счётини ёзиш ҳуқуқига эгадир, маиший истеъмолчининг ҳисоб рақамида бу ҳақда тегишли равишда қайд қилинади. Бунда ҳисобга олиш приборларидан назорат кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади.
(106-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
107. Овқат тайёрлаш учун марказлаштирилган тартибда электр плиталари билан жиҳозланган уйларда яшовчи маиший истеъмолчилар электр энергияси учун тегишли тариф бўйича ҳақ тўлайдилар.
108. Маиший истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даврида амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори истеъмолчилардаги ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
109. Ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш ва тўлов ҳужжатларини амалдаги тариф бўйча ёзиб бериш ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили ёки истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилади. Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини назорат тартибида ёзиб олиш бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда тўлов ҳужжатлари кўчирмаси олдинги давр учун ёки шартномавий миқдор бўйича электр энергиясининг амалдаги сарфи тўғрисидаги маълумотлар бўйича энергия билан таъминловчи корхона томонидан амалга оширилади.
Тўлов ҳужжати (билдиришнома) ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари ёки бошқа ваколатли шахслар томонидан маиший истеъмолчига имзо қўйдириб топширилади, у бўлмаган тақдирда эса — у билан бирга бир хонадонда (хусусий уйда) яшовчи вояга етган исталган шахсга топширилади ёки билдиришнома билан бирга буюртма хат орқали жўнатилади.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
110. Агар навбатдаги айланиб чиқишда ҳисобга олиш прибори ўрнатилган хона ёпиқ бўлса, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили тўлов ҳужжатини олдинги давр учун амалда истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми тўғрисидаги маълумотлар асосида ёзади, бу ҳақда маиший истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамида тегишли белги қайд этилади.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили, у тегишли амал қилиш муддати кўрсатилган, исми-шарифи ёзилган гувоҳномага эга бўлган тақдирда, хонадондаги ҳисобга олиш приборларини соат 8.00 дан бошлаб соат 20.00 гача тўсқинликсиз текшириб кўриш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Электр энергияси учун ҳақ тўлаш маиший истеъмолчи томонидан аҳолидан тўловларни қабул қилувчи пунктлар ва ташкилотлар орқали ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳар ойда амалга оширилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
112. Электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш қурилмасига эга бўлган ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган маиший истеъмолчилар электр энергияси учун ҳақ тўлашни олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширадилар.
113. Тўлов ҳужжатларини ёзиш ва ҳақ тўлаш пайтида йўл қўйилган хатолар, уларнинг аниқланишига кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан даъво муддати мобайнида ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
114. Тўлов тегишли ташкилот томонидан қабул қилиб олинган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда пул маблағлари истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади.
Тўлов иш берувчи томонидан, ўз ходимларининг аризалари асосида, уларнинг иш ҳақидан чегириб қолиш йўли билан амалга оширилганда ҳар бир истеъмолчи учун пул маблағлари ўтказилгандан кейин пул тўлаган ходимларнинг номма-ном реестри ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тақдим этилган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
(114-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
115. Аҳолидан тўловларни қабул қиладиган ташкилот (тижорат банкларининг бўлимлари, «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик жамиятининг бўлимлари ва аҳолидан тўловни нақд маблағлар билан қабул қилиб олиш пунктлари) тўлов ҳужжатларини ўрам, бандероллар ва электрон реестрларга жамлайдилар.
Ҳар қайси бандеролда (банк бўлими томонидан маълум даврда қабул қилиб олинган маиший истеъмолчиларнинг тўлов ҳужжатлари тўпламида) ҳудудий электр тармоқлари корхонасига бериш вақтида ёрлиқ бўлиши лозим, ёрлиқда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Бунда аҳолидан тўловни қабул қилиб олувчи ташкилотлар, шартномада белгиланган муддатларда, электр энергияси учун тўлов сифатида келиб тушган пул маблағларини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига ўтказилишини таъминлаши шарт.
116. Маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлишганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пеняни ҳисоблаш ҳисобга олишни назорат қилиш прибори кўрсаткичлари ёзиб олингандан ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан кейин, шунингдек белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлаш ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб маиший истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамида акс эттирилган аниқлаштирилган қарздорлик (недоимка) суммасидан амалга оширилади.
Пеняни ҳисоблаб чиқиш учун қарздорлик пайдо бўлган ой аниқланади ва ҳар бир ойлик недоимка бўйича муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳисоблаш ана шу ойдан бошланади.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
117. Арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт соатларда қайта ҳисоблаб чиқилади ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, уларнинг аниқланишига қараб, даъво муддати доирасида, ортиб борувчи якун бўйича, кўрсаткичлардаги тафовут ёки қўшимчалар билан ҳисобга олинади.
118. Тариф ўзгарганда тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. Ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда тарифлар ўзгаргандан кейин истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун янги тариф бўйича ҳақ тўланади.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
119. Маиший истеъмолчи, ўз хоҳишига кўра, 12 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин, бу ҳолда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
120. Маиший истеъмолчида ҳисобга олишни назорат қилиш приборини ишга тушириш схемаси ўзгарганда, у шикастланганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалар бузилганда, ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан ташқари бошқа электр қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида бошқа қоида бузишларга йўл қўйилганда ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили қоида бузилиши ҳақида белгиланган намунада далолатнома тузади.
ҳисобга олишни назорат қилиш прибори, ўлчов трансформаторлари уланиши ва ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан кўриб аниқланмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланиш схемалари ўзгарган тақдирда, — ҳисобга олишнинг назорат приборлари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда;
ҳисобга олишни назорат қилиш прибори шикастланган (истеъмолчининг айби билан) ёки мавжуд бўлмаган, пломбалар бузилган ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида айланиб чиқишда кўз билан кўриб аниқланадиган бошқа қоида бузишларга йўл қўйилган тақдирда (шу жумладан) ҳисобга олишни назорат қилиш приборидан бошқа электр қабул қилишлар уланганда — охирги марта айланиб чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда давр учун ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда қайта ҳисоб-китоб қилиниши истеъмолчини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.
(120-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Қоида бузилган ҳолда фойдаланилган электр энергияси қийматини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу Қоидаларнинг 120-бандига мувофиқ маиший истеъмолчида штепсел розеткалари мавжуд бўлганда (розеткалар ва электр энергияси қабул қилгичлар сонидан қатъи назар) бир суткада 24 соат 600 Вт қувватдан фойдаланиш ҳисоб-китобидан, 600 Вт дан ортиқ қувватли иситиш приборлари ёки бошқа электр асбоб-ускуналари мавжуд бўлганда эса — маиший истеъмолчи фойдаланаётган электр энергияси қабул қилгичлардан бир суткада 24 соат фойдаланиш ҳисоб-китобидан келиб чиқиб уларнинг амалдаги қуввати бўйича ёритиш электр энергияси қабул қилгичлардан сутканинг ёруғ бўлмаган вақтида амалда фойдаланиш ҳисоб-китобидан келиб чиқиб ёритиш электр қабул қилгичларнинг қуввати бўйича амалга оширилади.
Ноқонуний фойдаланилган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китоби, белгиланган тартибда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчининг ёки унинг вакилининг иштирокида ёхуд иштирокисиз ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилиши мумкин.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
122. Электр энергиясидан фойдаланишда истеъмолчи томонидан йўл қўйилган қоидабузишлар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари ва маиший истеъмолчи томонидан имзоланган икки нусхадаги далолатнома билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси маиший истеъмолчига берилади ва айни бир вақтда ушбу Қоидаларни бузган истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.
Истеъмолчи имзолашни рад этган тақдирда қоида бузиш далолатномасида истеъмолчини таништирганлик тўғрисида белги қўйилади.
(122-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
123. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини далолатнома асосида аниқлайди ва тўлаш учун маиший истеъмолчига қўшимча тўлов ҳужжати ёзиб беради.
Қоида бузилиши юзасидан тўлов ҳужжатини ёзишда, даъво муддатини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги тариф қўлланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маиший истеъмолчи қоида бузиш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб уч кун муддатда, белгиланган тартибда, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори юзасидан эътироз билдириш ҳуқуқига эга, бироқ бу уни қоида бузиш далолатномаси бўйича ёзилган қўшимча тўлов ҳужжатини белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.
(123-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Қўшимча тўлов ҳужжати бўйича ҳақ 10 кун муддатда тўланмаганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маиший истеъмолчидан кўрсатилган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси беради.
124. Маиший истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида пайдо бўладиган низоли масалалар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;
ҳудудий электр тармоқлари корхонасига улар истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмларининг ўзгартирилиши тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш. Бунда электр энергиясининг шартномадаги ҳажмини ўзгартириш бўйича таклиф мўлжалланаётган ўзгартиришдан олдин 10 кундан кечикмай (жорий ой тугагунгача) берилиши керак;
электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплаш;
электр таъминоти шартномаларини тузиш ва бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга ёки бўйсуниши бўйича юқори ташкилотга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш.
(125-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 152-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр таъминоти шартномасига мувофиқ (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб даври учун ва келгуси ой учун электр энергияси (қуввати) миқдорига ўз вақтида ҳақ тўлаш;
(126-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
ишлатилаётган электр қурилмалари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар қилиш;
«Ўздавэнергоназорат» давлат инспекциясининг электр қурилмаларининг техник ҳолати яхшиланишига ва ишлатишнинг ташкил этилишига, шунингдек электр энергиясидан оқилона фойдаланилишига йўналтирилган ёзма кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилининг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўришига имкон бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
йил мобайнида янгидан ишга тушириладиган электр қурилмаларидан фойдаланиш бошланишидан камида бир ой олдин (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясининг зарур миқдори учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига буюртманома бериш;
келгуси йил учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни аниқлашда электр энергиясини электр тармоқларидан узатишда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишлар турларининг) технологик жараёни ишлаб чиқариш эҳтиёжларига, ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий биноларни ёритишга, иситишга, шамоллатишга электр энергия сарфини, шунингдек ушбу электр тармоқларига уланган субистеъмолчиларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиш;
(126-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Электр энергияси истеъмолчилари, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талабига кўра қуйидагиларни ҳисобга олиши ва хабар қилиши шарт:
ягона электр энергетика тизимининг энг кўп ва энг кам юкламали даврларида реактив энергия ва қувватнинг ҳар суткалик сарфи;
ягона электр энергетика тизимининг энг кўп юкламасининг ўтиш даврида актив энергия (қувват)нинг ҳар 30 дақиқадаги сарфи.
(126-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 152-модда)
127. Объектларидан магистрал электр тармоқлари сифатида фойдаланиладиган истеъмолчилар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан электр энергияси узатиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга эмас.
электр энергиясини электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасига электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳажмда узлуксиз етказиб бериш;
ўзининг электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергияси сифат кўрсаткичларини давлат стандартларида белгиланган даражада сақлаб туриш;
электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 сутка олдин огоҳлантириш;
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълум қилиш;
жорий этиладиган чеклашлар ҳақида, чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда, ўз вақтида хабар қилиш;
истеъмолчиларнинг электр энергиясининг тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотидаги бошқа қоида бузилишлари тўғрисидаги аризаларини, истеъмолчидан ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай кўриб чиқиш, уларни қоида бузилишларини бартараф этиш ва истеъмолчиларга ушбу Қоидаларга мувофиқ батафсил жавоб юбориш;
ўзининг электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик исрофларини қисқартириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
истеъмолчилар томонидан буюртма берилган электр энергияси ҳажмини етказиб беришнинг техник имкониятларини ва улардаги тижорат ҳисобини олиш тизимларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича хулоса бериш;
истеъмолчиларнинг электр тармоқлари ва қурилмаларини ўз ҳудудий электр тармоқларига уланиши юзасидан техник шартлар бериш;
истеъмолчининг белгиланган тартибда киритилган таклифларига мувофиқ беш кун муддатда электр энергиясининг ойлик шартномавий ҳажмига ўзгартиришлар киритиш, электр энергиясининг ойлик шартномавий миқдорини кўпайтириш (камайтириш) мумкин бўлмаган тақдирда — бу ҳақда, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда, истеъмолчига хабар қилиш;
узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган истеъмолчиларга белгиланган тартибда электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили истеъмолчиларнинг барча тоифалари буюртманомаларини умумлаштириш асосида электр энергияси истеъмолининг прогноз кўрсаткичларини, шу жумладан аҳоли истеъмолини, ўз эҳтиёжларига ва келгуси йилда уни узатишга технологик сарфни шакллантириш, йил мобайнида янгидан ишга тушириладиган объектлар учун захираларни назарда тутиш ва 1 октябргача «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига тақдим этиш;
келгуси йил учун электр энергияси истеъмоли миқдорларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишиш.
(128-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
129. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки унинг электр таъминоти корхонаси қуйидаги ҳолларда электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришни белгиланган тартибда тўхтатиб қўяди ва узиб қўйиш оқибатлари учун жавоб бермайди:
(129-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
электр энергияси электр таъминоти шартномасидаги миқдордан ортиқча сарфланганда ёки электр энергияси истеъмолининг белгиланган режими бузилганда;
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари бўлмаганда;
электр энергияси (қуввати) учун электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорда ва муддатда тўлов тўланмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр қурилмалари ҳудудий электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганда ёки қувват электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдордан ошириб юборилганда;
(129-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 152-модда)
электр қабул қилгичлар ҳисобга олиш приборларидан ташқари уланганда ёки электр энергиясини ҳисобга олиш схемаси бузилганда, шу жумладан ҳисобга олиш приборларининг ва ўлчаш трансформаторларининг пломбалари бузилганда;
Электр манбаидан узиб қўйилиши техноген ва авария оқибатларига олиб келадиган, ўта хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналарида қарздорлик пайдо бўлган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб беришни чеклаш, белгиланган тартибда, электр таъминотининг технологик ва авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, «Ўздавэнергоназорат» ДИнинг ёзма буюртманомасига биноан, электр энергияси исрофгарчилик билан сарфланган ҳолларда, электр қурилмаларининг аварияга олиб келадиган ёки одамлар ҳаётига хавф туғдирадиган қониқарсиз техник ҳолатида истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни тўхтатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юқорида кўрсатиб ўтилган барча ҳолатларда ягона электр энергетикаси тизими тармоқларига қайта улаш ва электр энергиясини етказиб беришни тиклаш қоида бузишлар бартараф этилгандан ва истеъмолчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов амалга оширилгандан кейин истеъмолчининг ёзма аризаси бўйича ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади.
(129-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси истеъмолчиларида (маиший истеъмолчилардан ташқари) ушбу банднинг иккинчи — тўртинчи, олтинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган қоида бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриши ва бу ҳақда «Ўздавэнергоназорат» инспекциясини хабардор қилиши шарт.
(129-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
истеъмолчи электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилмай, электр энергияси истеъмоли ёки қувватининг шартномавий миқдоридан ошиб кетишига йўл қўйган, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланган электр энергияси истеъмолини чеклаш жадвалини бажармаган суткаларда паст сифатли электр энергияси етказиб берилганлиги учун;
захира манбаини автоматик улаш, автоматик қайта улаш ва автоматик давр-тезликли ўчиришларнинг ишлаш вақтида электр энергиясини етказиб беришдаги танаффуслар учун истеъмолчи олдида моддий жавобгар бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган ҳолларда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бунинг натижасида етказилган зарарни қоплашга мажбур, истеъмолчи эса етказилган реал зарарни қоплашга мажбур.
(130-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Реактив энергия ва қувват ўрнини тўлдириш учун чегирмалар (устамалар) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган қувватдан (максимал актив юклама) фойдаланишга рухсатнома 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этадиган саноат истеъмолчиларига ва уларга тенглаштирилган истеъмолчиларга, электрлаштирилган (электр энергияси билан юрадиган) темир йўл ва шаҳар транспортига, қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига нисбатан амалга оширилади.
Реактив энергия ва қувват ўрнини тўлдириш учун электр энергияси тарифига устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва энергия таъминоти шартномасига мувофиқ ундирилади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
132. Реактив энергия ва қувват ўрнини тўлдириш учун чегирмалар (устамалар) реактив энергия ва қувватни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади ҳамда тегишли равишда истеъмол қилинган реактив энергиянинг 1 кВар.соати учун тўлов ва (ёки) максимал реактив юкламанинг 1 кВар учун тўлов тарзида ундирилади.
(132-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
133. Устамалар истеъмолчи таъминланадиган электр тармоғининг катта юкламали соатларида истеъмолчи томонидан шартномавий миқдордан ортиқча реактив энергия ва қувват истеъмол қилинганда ва ягона электр энергетика тизимининг кичик юкламали соатларида реактив энергия ҳосил қилинганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан қўлланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Реактив энергия ва қувват ўрни етарлича тўлдирилмаслиги ҳисобига қувват коэффициентининг норматив қиймати истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) томонидан қўллаб-қувватланмаслиги аниқланганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, электр энергияси ва актив қувват исрофгарчилиги қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари амалга оширилади, шунингдек қувват коэффициенти кўрсаткичлари белгиланган нормативларга нисбатан пасайтирилганлиги учун истеъмолчилардан қўшимча маблағлар ундирилади.
(133-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
134. Истеъмолчи томонидан электр тармоғининг катта юкламали соатларида ягона электр энергетика тизими тармоғида реактив энергия ҳосил қилинганда ва электр тармоғининг кичик юкламали соатларида энергия тизими тармоғидан реактив энергия истеъмол қилинганда, агар истеъмолчи бундай иш режимида ишлаши зарурати шартномада кўрсатилган бўлса, энергия тизими томонидан тарифдан чегирмалар тақдим этилади.
135. Электр тармоғининг катта ва кичик юкламали соатлари — бу сутканинг истеъмолчи томонидан реактив қувватнинг истеъмол қилиниши (ҳосил қилиниши) туфайли ягона электр энергетика тизимининг электр тармоқларида электр энергиясининг қўшимча равишда йўқотилишига олиб келадиган даврларидир.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр тармоғининг катта ва кичик юкламали соатларини, истеъмолчининг ва у фойдаланадиган тармоқнинг реактив юкламаси жадвалларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар қайси истеъмолчи учун якка тартибда белгилаши мумкин.
136. Реактив энергия ва қувватнинг истеъмол қилиниши ҳамда ҳосил қилиниши ҳисобга олишни автоматик тизимлари ҳамда тўхтатгичли ёки хотирали ҳисобга олиш приборлари ёрдамида қайд этилади.
Электр тармоғининг катта ва кичик юкламали даврларида контакт соатлар орқали ишга тушириладиган тўхтатгичсиз ҳисобга олиш приборлари қўлланишига йўл қўйилади. Электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспортини ҳаракатлантириш учун куч берадиган ёрдамчи станциялар тўхтатгичсиз битта ҳисобга олиш прибори билан жиҳозланади ва ҳисоб-китоблар реактив энергия истеъмол ёки ҳосил қилиниши йиғиндиси учун тарифга белгиланган устамаларга мувофиқ амалга оширилади.
137. Истеъмолчининг амалдаги реактив қувватини назорат қилиш электр тармоғининг катта юкламали соатларида 30 дақиқали энг катта реактив юкламани қайд этадиган ҳисобга олиш приборлари бўйича амалга оширилиши керак. Реактив қувватнинг энг катта миқдорини ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида қайд этишга рухсат берилади.
Электр энергияси узатишнинг таъминловчи линиялари бир нечта бўлса ҳисобланадиган реактив қувват сифатида, махсус қурилма — жамлагич билан аниқланадиган 30 дақиқалик жами реактив юкламанинг энг катта миқдори қабул қилинади.
Жамлагич бўлмаганда, жами юкламанинг энг катта миқдори ҳар бир таъминловчи линия бўйича ҳисобга олиш приборларининг кўрсатувчи элементлари воситасида қайд этилган энг катта миқдорларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади.
Энергия тизими томонидан истеъмолчини электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергияни ҳосил қилиш ва (ёки) унинг кичик юкламали соатларида реактив энергияни мажбурий истеъмол қилиш зарурати аниқланса, энергияни ҳисобга олиш усули ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасида келишилади ҳамда электр таъминоти шартномасида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
138. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган фойдаланишга рухсат берилган қувват 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этадиган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, электрлаштирилган (электр энергияси билан юрадиган) темир йўл ва шаҳар транспорти, қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари билан тузилган электр таъминоти шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
(138-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
электр тармоғининг катта юкламали соатларида ягона электр энергетика тизими тармоғидан бир ойда истеъмол қилинадиган реактив энергиянинг иқтисодий қиймати;
электр тармоғининг катта юкламали соатларида ягона электр энергетика тизими тармоғидан истеъмол қилинадиган 30 дақиқалик реактив қувватнинг иқтисодий қиймати;
реактив қувват истеъмолининг электр тармоғининг катта юкламали соатларида ва (ёки) реактив энергияни шу соатларда бир ой ичидаги истеъмолининг техникавий чегаралари. Бу чегаралардан ошиб кетганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясининг ҳисоблаш нуқтасида кучланишни электр тармоғининг энг катта юкламали соатлари учун электр таъминоти шартномасида белгиланган даражасидан пасайиб кетиши учун жавоб бермайди;
электр тармоғининг катта юкламали соатларида ягона электр энергетика тизимининг электр тармоғига бир ойда ҳосил қилинган ва (ёки) унинг кичик юкламали соатларида мажбурий истеъмол қилинган реактив қувват ва (ёки) энергиянинг чегаравий қийматлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергия ва қувватнинг иқтисодий қиймати, айнан шу соатларда реактив қувват ва (ёки) реактив энергия истеъмолининг бир ойдаги техникавий чегаралари, улар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган истеъмолчилар томонидан мажбурий тартибда тузиладиган электр тармоқларининг ишлаш режимлари ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.
(138-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(138-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
139. Электрлаштирилган темир йўл транспортининг ҳаракатлантирувчи подстанциялари ва метрополитен подстанциялари томонидан электр энергиясидан фойдаланилиши юзасидан электр таъминоти шартномасида бир ойда реактив энергия истеъмол қилишнинг иқтисодий қиймати ва техник чегараси кўрсатилади.
Темир йўл транспортининг ўзгармас ва ўзгарувчан токли ҳаракатлантирувчи подстанциялари томонидан реактив энергия истеъмол ва ҳосил қилинишининг иқтисодий қиймати ва техник чегараси контакт тармоғи билан уланган ҳаракатлантирувчи подстанциялар бўйича йиғинди тарзида кўрсатилади, уларнинг энергия истеъмоли учун ҳисоб-китоблари битта ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади.
140. Бир ойдаги реактив энергия истеъмол ва ҳосил қилишнинг ҳамда электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив қувватнинг иқтисодий қиймати ва техник чегаралари электр таъминоти шартномасида қайд этилади.
141. Электр энергияси сифати учун тарифдан чегирмалар (устамалар) амалдаги тарифлар бўйича белгиланади. Электр энергияси сифати учун тарифларга устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига мувофиқ ундирилади (маиший истеъмолчилардан ташқари).
142. Электр энергияси учун ҳисоб-китобларда қўлланадиган электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари (ЭСК) рўйхати давлат стандартлари асосида электр таъминоти шартномасида белгиланади.
143. Агар истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги амалдаги улуши электр таъминоти шартномасида белгиланган, йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан ошса, у ҳолда санкциянинг муайян миқдори тарифга устама, акс ҳолда – тарифдан чегирма ҳисобланади.
144. Ҳар қайси ЭСК бўйича чегирмалар (устамалар) миқдори кўриб чиқилаётган ЭСКнинг ҳисоб-китоб давридаги нисбий жами чиқиш давомийлиги кўрсаткичларига (Т1 ва Т2) қараб йўл қўйилиши мумкин бўлган тегишли равишда нормал ва энг катта қийматлари учун ҳисобланади. Т1 ва Т2 қийматлари ўлчаш вақти давомида аниқланади, ўлчаш вақтининг давомийлиги ҳар бир ЭСК бўйича шартномада белгиланади, лекин у 1 иш суткасидан кам бўлмаслиги керак. Автоматлаштирилган ўлчаш воситалари мавжуд бўлганда Т1 ва Т2 қийматлари узлуксиз равишда ўлчаниши лозим. Даврий ўлчашларнинг натижалари татбиқ этиладиган ҳисоблаш ўтказиладиган вақт оралиғи электр таъминоти шартномасида (лекин бир чоракда бир мартадан кам эмас) белгиланади.
145. Истеъмолчининг электр таъминоти шартномасида қайд этилган ҳар қайси ЭСК бўйича электр энергияси сифатининг ёмонлашувидаги амалдаги улушларининг қиймати эпизодик ўлчашлар асосида белгиланади ва ўлчаш баённомасига ёзилади. Амалдаги улушларнинг ушбу қийматларидан томонлардан бири уларни қайта кўриб чиқиш масаласини қўйишига қадар фойдаланилади.
146. ЭСКни ўлчашлар аккредитация қилинган лаборатория томонидан, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи билан биргаликда, электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўтказилади. Электр таъминоти шартномасида ўлчашлар даврийлиги тўғрисида кўрсатмалар бўлмаганда, шунингдек истеъмолчининг ёки ягона электр энергетика тизимининг иш шароитлари кескин ўзгарганда ўлчашлар аккредитация қилинган лаборатория томонидан, исталган томонлардан бирининг ташаббусига кўра ўтказилиши мумкин. Бошқа томон ўлчашларни ўтказишнинг аниқ санасини 3 кун муддатда келишиб олиши керак. Ўлчашлар ташаббус кўрсатган томоннинг мурожаатидан кейин 10 кун муддатда бажарилиши лозим.
147. Кучланишдаги тафовутлар, носинусоидаллик коэффициентлари ва кучланишдаги ўзгаришлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги келишув бўйича ё фазалардан биттасида, ёхуд барча фазаларда ўлчанади. Барча фазаларда ўлчашда Т1 ва Т2 ўртача қиймат сифатида аниқланади.
148. Истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги амалдаги улушини аниқлаш тартиби электр таъминоти шартномасида кўрсатилади.
149. Электр энергияси истеъмолчига унинг билан тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ етказиб берилади.
Электр энергияси истеъмолини чеклаш, шунингдек истеъмолчилар юкламалари жадвалларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, чеклашлар жадвалига мувофиқ, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган тартибда амалга оширилади.
150. Қувват ва электр энергияси истеъмоли бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда ишлаб чиқилади, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан келишилади, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланади ва ягона электр энергетика тизимида электр қуввати ва энергия танқислиги пайдо бўлганда жорий этилади.
151. Электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари ягона электр энергетикаси тизимида электр энергияси ва қувват танқислиги ҳолларида электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарининг йўл қўйиб бўлмайдиган шароитларда ишлашининг олдини олиш, ягона электр энергетикаси тизимининг барқарор параллель ишлашини таъминлаш, авариялар юзага келишининг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларнинг тартибсиз узиб қўйилишини бартараф этиш учун тузилади.
152. Электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари жорий йилнинг 1 октябридан кейинги йилнинг 1 октябригача бўлган давр учун, истеъмолчининг технологик ва авария бронини аниқлаш далолатномасига асосан тузилади ва жадвалларга киритилган барча истеъмолчилар учун уларни бажариш мажбурий ҳисобланади.
ягона электр энергетика тизимида ёқилғи ёки гидроресурслар етишмаганда электр энергиясини (кВт соатда) чеклаш жадвали. Жадвалда электр энергия истеъмолини истеъмолчиларнинг технологик бронигача, кейинчалик эса авария бронигача (чеклашга мансуб бўлмаган объектлардан ташқари), истеъмолни 5 та тенг навбатга бўлган ҳолда қисқартирилиши кўзда тутилиши лозим;
ягона электр энергетика тизимида қувват етишмаганда қувватни (кВтда) чеклаш жадвали. Жадвалда ягона электр энергетика тизимининг эрталабки ва кечки энг катта юкламалари ўтиши соатларида истеъмол қилинадиган қувватни, уни 5 та тенг навбатга бўлган ҳолда, истеъмолчиларнинг авария бронигача камайтирилиши кўзда тутилиши лозим;
истеъмолни ва қувватни чеклаш жадвалларини киритиш учун вақт бўлмаган ҳолларда, юзага келган қувват етишмаслиги оқибатида авария пайдо бўлиши хавфида қўлланиладиган қувватни узиб жорий этиш жадвали. Жадвалда ягона электр энергетика тизими истеъмолчилари истеъмол қиладиган қувватни, 5 та тенг навбатга бўлган ҳолда тўлиқ узиб қўйиш кўзда тутилиши лозим, узиб қўйилиши мумкин бўлмаган объектлар бундан мустасно.
Электр энергиясини узиб қўйиш жадвалига ва махсус жадвалга автоматик қурилмаларга, телебошқаришга ёки доимий хизмат кўрсатувчи ходимлар ва ишончли телефон алоқасига эга бўлган подстанциялар устуворлик билан киритилиши лозим. Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилиши электр таъминотининг авария бронигача чеклаб қўйилиши мумкин.
электр энергияси ва қувватини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг фармойиши билан амалга киритилади. Электр энергиясини чеклашни жорий этиш юзасидан фармойишлар диспетчерлик бошқарувининг барча даражаларида, оператив дафтарга чеклашнинг миқдори, бошланиш ва тамом бўлиш вақтини ёзган ҳолда узатилади;
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга кейинги суткаларда электр энергиясини чеклаш жадвалларининг амалга киритилиши тўғрисида жорий сутканинг соат 14 дан кечиктирмай, чеклашнинг миқдорини, бошланиш ва тамом бўлиш вақтини кўрсатган ҳолда маълум қилади.
Электр энергиясини чеклаш жадвалларини зудлик билан жорий этиш зарур бўлганда, бу ҳақдаги билдиришнома, сутканинг вақтидан қатъи назар, чеклашнинг амал қилиши бошланишидан 1 соат олдин истеъмолчиларга етказилади.
Узиб қўйиш жадваллари истеъмолчилар томонидан, ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан узиб қўйиш жадваллари жорий этилиши тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин, дарҳол жорий этилади.
Электр энергияси истеъмолини узоқ даврга камайтириш зарур бўлганда, қувватни узиб қўйиш жадвалига тенг бўлган электр энергияси ва қувватни чеклаш жадвали амалга киритилади.
Юридик шахслар — чеклаш ва узиб қўйиш жадвалига киритилган ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан узлуксиз технологик ишлаб чиқаришга эга бўлган ташкилотлар (чеклаш ва узиб қўйишга тегишли бўлмаган объектлардан ташқари) чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларининг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан кўрсатилган муддатда сўзсиз бажарилишини ташкил этишлари шарт, акс ҳолда улар узиб қўйиш ва чеклаш жадваллари бажарилмаганлиги юзасидан энергия марказларидан мажбурий узиб қўйиш оқибатлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси ва қувватини чеклаш жадвалларини амалга киритиш тўғрисидаги фармойиш истеъмолчилар томонидан бажарилмаганда, огоҳлантиришдан кейин, истеъмолчиларда электр энергияси ва қувват истеъмолининг белгиланган даражада камайишини таъминловчи миқдорда электр энергияси етказиб берилишини мажбурий равишда чеклайди.
Мазкур ишлаб чиқаришда технологик жараёнлар бузилишининг оқибатлари учун жавобгарлик истеъмолчилар корхоналарининг раҳбарлари зиммасига юкланади.
155. Ягона электр энергетика тизимининг электр тармоғига бевосита ёки истеъмолчиларнинг электр тармоқлари орқали уланган истеъмолчиларнинг электр станциялари блок-станциялар ҳисобланади. Улар ўзаро келишилган иш режимига риоя қилишлари ҳамда тизим операторининг ва юқори оператив-диспетчерлик хизматларининг кўрсатмалари ва фармойишларига бўйсунишлари шарт.
Блок-станциялар бўйича электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажмлари ва блок-станциялар томонидан ягона электр энергетика тизимига электр энергияси етказиб беришнинг йиллик ҳажмлари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан блок-станция ўртасидаги шартнома билан тасдиқланади ва расмийлаштирилади.
156. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси электр энергияси етказиб беришнинг шартномада келишилган ойлик миқдорига мувофиқ блок-станцияга ҳар бир сутка учун юкламанинг ва ягона электр энергетикаси тизимига электр энергияси етказиб беришнинг жадвалини белгилайди.
Блок-станция томонидан юклама диспетчерлик жадвалида белгиланган миқдордан камайтирилса, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси блок-станцияга эга бўлган саноат ва идоравий истеъмолчилар бўйича, блок-станция томонидан юклама камайтирилган миқдорда қувватга чеклашлар киритиш ҳуқуқига эга, блок-станция юкламасининг камайишига форс-мажор вазиятлари сабаб бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
157. Ягона электр энергетика тизимига етказиб бериладиган, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан истеъмол қилинадиган актив электр энергиясини ҳисобга олиш блок-станция томонидан баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилган, актив электр энергиясини қабул қилиш ва етказиб беришни алоҳида-алоҳида қайд этадиган ҳисобга олиш приборлари билан амалга оширилади.
Блок-станцияга тегишли бўлган электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига етказиб беришдаги ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан олишдаги технологик сарфлари Блок-станцияга ҳисобига тегишли бўлади.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан — ягона электр энергетика тизимига етказиб берилган электр энергияси учун;
ҳудудий электр тармоқлари билан — ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан олинган электр энергияси учун тузилган шартномалар асосида амалга оширади.
159. Етказиб бериладиган ва истеъмол қилинадиган электр энергияси учун блок-станциялар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
160. Ҳисоб-китоб даврида ягона электр энергетика тизимига Блок-станцияга айби билан тўлиқ етказиб берилмаган электр энергияси миқдори шартномада белгиланган электр энергияси ҳажми билан ягона электр энергетика тармоғига амалда етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут бўйича аниқланади.
161. Блок-станция форс-мажор ҳолатлари туфайли электр энергияси етказиб беришдаги танаффуслар учун жавоб бермайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик энергияси истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини белгилайди ҳамда иссиқлик таъминоти корхонаси ва иссиқлик энергиясининг истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши маиший истеъмол учун аҳолига иссиқлик энергияси етказиб берилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
иссиқлик таъминотининг аварияли брони — истеъмолчининг фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатишда, ускуналарни сақлаш, инсонлар ҳаёти хавфсизлиги, хоналарни иситиш учун зарур бўлган иссиқлик энергиясининг энг кам миқдордаги сарфи;
иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси — иссиқлик тармоғининг иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасидаги бўлиниш нуқтаси, у иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублиги билан аниқланади;
иссиқлик энергияси сифати — бу иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасида иссиқлик элтувчи параметрларининг иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган талабларга мувофиқлиги;
ҳисобга олишни назорат қилиш прибори — назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳисобга олиш прибори, унинг кўрсаткичлари асосида иссиқлик тармоғининг мазкур нуқтасидаги иссиқлик энергияси сарфи аниқланади;
етарли миқдорда берилмаган (кам бериш) иссиқлик энергияси — иссиқлик таъминотидаги танаффус ёки чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ ололмаган иссиқлик энергияси миқдори;
чеклаш — иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида назарда тутилган тадбирларни қўллаш натижасида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик тармоқларида форс-мажор ҳолатлари туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси миқдорининг камайиши;
якуний ҳисоб-китоб — ҳисоб-китоб даври тугагач истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун истеъмолчининг иссиқлик таъминоти корхонаси билан ҳисоб-китоб қилиши;
улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчи — иссиқлик таъминоти корхонасининг истеъмолчиси сифатида ҳаракат қилувчи, ўзининг балансида иссиқлик тармоқлари бўлган ва иссиқлик таъминоти корхонасидан иссиқлик энергиясини улгуржи харид қилувчи ва уни шартнома бўйича турли истеъмолчиларга қайтадан сотувчи ихтисослашган корхона;
иссиқлик таъминотидаги танаффус (узиб қўйиш) — истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб берилишини тўхтатиш;
тўлов ҳужжати — тўлов талабномаси, топшириқномаси, унга асосан иссиқлик таъминоти корхонасининг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек билдиришнома, унинг бўйича тўлов нақд пул билан амалга оширилади;
режали узиб қўйиш — иссиқлик таъминоти корхонасининг ускуналарини режали — эҳтиётдан таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактикаси даврида истеъмолчилар билан олдиндан келишилган ва уларни (камида 3 сутка олдин) огоҳлантирган ҳолда истеъмолчига иссиқлик энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;
истеъмолчи — иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик тармоқларига бевосита уланган, у билан иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасига эга бўлган, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқи ва шартлари истеъмолчи ҳамда иссиқлик таъминоти корхонаси ёки унинг юқори ташкилоти билан тузилган шартномада белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
оралиқ ҳисоб-китоб — ҳисоб-китоб даври мобайнида истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун истеъмолчи томонидан қисман ҳақ тўлаш;
ҳисоб-китоб даври — иссиқлик энергиясининг истеъмол сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун истеъмолчи ва иссиқлик таъминоти корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой). Томонлар билан келишилган ҳисоб-китоб даври иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида кўрсатилади;
иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш прибори — Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш қоидаларининг талабларига жавоб берадиган, уларнинг кўрсаткичлари бўйича истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун иссиқлик таъминоти корхонаси билан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган ҳисобга олиш приборлари;
субистеъмолчи — иссиқлик таъминоти корхонасининг розилиги билан истеъмолчининг иссиқлик тармоқларига бевосита уланган ва истеъмолчи билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш юзасидан шартномага эга бўлган истеъмолчи. Субистеъмолчига энергия беришда истеъмолчи Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш юзасидан иссиқлик таъминоти корхонаси олдида жавобгар ҳисобланади;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари — иссиқлик энергиясини қабул қилиш, узатиш, қайта ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуна ёки прибор;
иссиқлик таъминоти корхонаси — иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномаси бўйича иссиқлик энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс, шу жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчи;
ҳисобга олиш нуқтаси — иссиқлик таъминоти схемасидаги нуқта, унда ўлчаш прибори (ҳисобга олиш прибори, ҳисобга олиш тизими, иссиқлик ўлчагич ва шу кабилар) ёрдамида ёки бошқача усулда иссиқлик энергияси сарфининг миқдори аниқланади.
3. Саноат маҳсулотининг тури сифатида иссиқлик энергиясидан фойдаланиш иссиқлик таъминоти корхонаси билан иссиқлик қурилмалари иссиқлик таъминоти корхонасининг тармоқларига бевосита уланган истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома асосида, мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Иссиқлик энергиясидан фойдаланишнинг намунавий шартномалари шакллари қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда кейинчалик белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ҳолда Электр энергетикасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўздавэнергоназорат» ДИ деб аталади) томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчи билан иссиқлик таъминоти ўртасидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:
истеъмол қилишнинг белгиланган режимларига ва иссиқлик энергияси сифати кўрсаткичларига риоя қилиш шартлари ва бу бўйича томонларнинг мажбуриятлари;
томонларнинг иссиқлик тармоқларини баланс бўйича мансублигини бўлиниш ва уларни эксплуатация қилиш юзасидан жавобгарлиги чегаралари;
бир соатлик энг катта юклама, хоналарни иситиш, шамоллатиш, технологик эҳтиёжлар учун бўлинган ҳолда ва иссиқ сув таъминоти учун ўртача суткалик бир соатлик юклама;
қайтарилаётган конденсатнинг сифати ва миқдори (истеъмол қилинган буғнинг умумий миқдорига нисбатан фоизларда), ойлар бўйича бўлинган ҳолда;
Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича шартноманинг намунавий шаклига қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қўшимча бандлар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Субистеъмолчилар билан истеъмолчи ўртасида иссиқлик энергиясидан фойдаланиш юзасидан шартнома истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти корхонасининг розилиги олингандан кейин тузилади.
Табиий монополияларнинг субъектлари томонидан мажбурий тартибда хизмат кўрсатилиши лозим бўлган истеъмолчиларга (субистеъмолчиларга) иссиқлик энергиясини сотишда, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида фаолиятнинг хусусиятидан, асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмидан, фойдаланиладиган ускуналарнинг тавсифларидан ҳамда ноишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган объектлардан келиб чиққан ҳолда мазкур иссиқлик энергияси истеъмолчилари таъминотининг энг кам даражаси кўзда тутилган бўлиши керак.
4. Иссиқлик энергиясига тариф ўзгарган тақдирда, санасидан қатъи назар, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномаси ўз кучида қолади ва истеъмолчи (субистеъмолчи) олинган иссиқлик энергияси учун янги тариф жорий этилган кундан бошлаб янги тариф бўйича ҳақ тўлашга мажбур.
5. Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасини тузиш, уни ўзгартириш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишда томонлар қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга амал қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Истеъмолчи фақат иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишган ҳолда ўз иссиқлик тармоқларига бошқа субистеъмолчиларни улаши ҳамда улар билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиши мумкин.
7. Шартномада қайд этилган буғ ва иссиқ сувдаги бир соатлик энг катта иссиқлик юкламаси техник шартларнинг лойиҳавий ечимларидаги параметрларга асосан белгиланади.
Субистеъмолчининг иссиқлик юкламасини оширишда ҳам истеъмолчи иссиқлик таъминоти корхонасидан қўшимча техник шартларни олиши керак.
8. Янги истеъмолчилар ва субистеъмолчиларни иссиқлик тармоқларига улаш, улар иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИда рухсат олганларидан кейин, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчи ёки истеъмолчи ўз тармоқларига уланган чет истеъмолчилар ёки субистеъмолчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда умумий (жамлама) бир соатлик энг катта иссиқлик юкламаси учун иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан тузади.
10. Иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар мазкур Қоидалар ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича тузилган шартнома билан тартибга солинади.
11. Иссиқлик таъминоти корхонаси тизимидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ёки одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ўтказиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш зарур бўлганда истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда иссиқлик билан таъминлашда танаффусга (узиб қўйишга) ёки чеклашга йўл қўйилади.
12. Иссиқлик энергиясининг оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши ва истеъмол қилиниши ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилишда хавфсизлик таъминланишига йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирларининг бажарилиши устидан давлат назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат энергетика назоратининг амалга оширилиши истеъмолчиларни ишлатилаётган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари, прибор ва ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, иссиқлик энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилиниши учун жавобгарликдан, шунингдек иссиқлик энергиясидан фойдаланишда юзага келадиган авариялар, ёнғинлар, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларининг носозликлари ва бошқа қоидабузишлар тўғрисида иссиқлик таъминоти корхонасини дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
13. Иссиқлик энергияси нооқилона, исроф қилиб ишлаб чиқарилганлиги, узатилганлиги ва истеъмол қилинганлиги ҳамда уларнинг авария хавфини туғдирадиган ёки одамларнинг ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати учун «Ўздавэнергоназорат» ДИ иссиқлик таъминоти корхонасининг ускуналари, истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари ишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Махсус қоидалар бўйича эксплуатация қилинадиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари устидан энергетика назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ, тегишли ваколатли идоралар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари, прибор ва ускуналарнинг техник ҳолатига ҳамда уларни эксплуатация қилишга нисбатан қўйиладиган талаблар, шунингдек уларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасидаги шартномага, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Маъмурий кодексига, Жиноят кодексига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
17. Иссиқликдан фойдаланувчи янги қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини улаш ёки ишлаб турган объектларда шартномадаги миқдорларга нисбатан истеъмол қилинадиган иссиқлик юкламасини ошириш учун истеъмолчи иссиқлик тармоқларига уланиш амалга оширилаётган иссиқлик таъминоти корхонасидан техник шартларни олишга мажбур.
18. Иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик тармоқларига янги истеъмолчиларни улаш ёки ишлаб турган объектларда шартномадаги миқдорларга нисбатан истеъмол қилинадиган иссиқлик юкламасини ошириш учун техник шартлар истеъмолчининг ёки унинг топшириғи бўйича лойиҳалаш ташкилотининг, архитектура ва қурилиш бўйича туман (шаҳар) бошқармасининг (бўлимининг) буюртманомасига кўра, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан берилади. Унда лойиҳаланаётган объектни тавсифловчи, қисқа шаклдаги маълумотлар: уни лойиҳалаш ва қуришнинг давомийлиги, ўрнашган жойи (картография маълумотлари), лойиҳавий қарорларнинг маълумотларига асосланган (технологик эҳтиёжлар, хоналарни иситиш, вентиляция, иссиқ сув таъминоти) истеъмол турлари бўйича ва иссиқлик билан таъминлашнинг ишончлилиги бўйича талаблар кўрсатилади.
Улаш ёки мавжуд иссиқлик юкламаларини оширишнинг техник имкониятлари бўлмаганда, иссиқлик таъминоти корхонаси, буни тегишли тарзда асослаган ҳолда, техник шартлар беришни рад этади.
19. Иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчидан ёки унинг топшириғи бўйича лойиҳалаш ташкилотидан буюртманомани олгандан кейин икки ҳафта муддатда, уларни турли майдончаларда жойлаштириш вариантлари учун техник-иқтисодий таққослаш бажарилаётган ёки қурилишни, кенгайтиришни ёки реконструкция қилишни асослаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар қилинаётган янги қуриладиган корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришларининг иссиқлик таъминоти учун дастлабки шартларини беради. Янги ташкилотларни, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари, айрим ишлаб чиқаришларни ёки истеъмолчининг ташқи иссиқлик таъминоти схемасини ўзгартиришни талаб қилувчи кенгайтирилаётган ва реконструкция қилинаётган ишлаб турган объектларнинг иссиқлик таъминоти бўйича мўлжалланаётган лойиҳа ечимларини келишиб олиш иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан, қурилиш майдонини танлаш пайтида амалга оширилади.
20. Тадбиркорлик субъектларини иссиқлик тармоқларига улаш учун техник шартлар тадбиркорлик субъектларининг ёки архитектура ва қурилиш бўйича туман (шаҳар) бошқармасининг (бўлимининг) буюртманомаси бўйича, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан, дастлабки шартларни бермаган ҳолда, уч иш кунидан ошмайдиган муддатда берилади.
а) иссиқлик билан таъминлаш манбаи ва унинг ишончлилиги, иссиқлик тармоқларига асосий ва захира киришларидан кейин уланиш ёки электр станциялари ва иссиқлик марказлари коллекторларига уланиш нуқталари, етказиб бериладиган иссиқлик энергияси миқдорини тартибга солиш усули;
б) бошқа истеъмолчининг юкламаларини ҳисобга олган ҳолда асосий ва захира киришларнинг уланиш нуқталарида иссиқлик элтувчи параметрлари ва гидравлик режим;
в) умумий бир соатлик энг катта иссиқлик юкламаси, буюртманомада кўрсатилган миқдорларга мувофиқ хоналарни иситиш, вентиляция, иссиқ сув таъминоти ва технологик эҳтиёжларга бўлинган ҳолда;
г) мазкур объектни ишга тушириш ёки мавжуд бир соатлик энг катта юкламани ошириш ҳисобига мавжуд тармоқнинг ўтказиш қобилиятини ва иссиқлик манбаининг иш унумини ошириш бўйича асосланган талаблар;
д) қайтариладиган буғ конденсатининг миқдори, сифати ва чиқариб олиш режими, конденсатни йиғиш ва қайтариш схемаси;
е) иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларининг ҳисобга олиниши ва ўрнатилишига қўйиладиган талаблар;
з) қувурлар ётқизишга ҳамда каналлар ва камераларни, беркитиш ва тартибга солиш арматурасини ўрнатишга, қувурларни изоляция қилишга, коррозияга қарши ҳимояга, иссиқлик пунктларини жиҳозлашга қўйиладиган талаблар;
и) иситиш-вентиляция ва технологик юклама ҳамда иссиқ сув таъминоти юкламасини улашнинг иссиқлик схемаси;
к) қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган иссиқлик тармоқларининг баланс ва эксплуатация қилиш бўйича мансублиги (иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича бўлиниш чегараси);
л) иссиқлик энергияси етказиб беришдаги ҳарорат жадвали ва истеъмолчининг иссиқлик таъминоти тизимидан тармоқ сувининг бир соатдаги энг кўп сарфи;
м) техник шартларнинг, лойиҳалаштириш ва ишларни бажариш давомийлиги бўйича амалдаги меъёрларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган амал қилиш муддати.
Истеъмолчи ёки бош лойиҳалаш ташкилоти, архитектура ва қурилиш бўйича туман (шаҳар) бошқармаси (бўлими) техник шартлар талабларига рози бўлмаган тақдирда келишмовчиликлар тўғрисидаги масала бамаслаҳат, барча манфаатдор томонлар иштирокида, техник шартларни берган корхонанинг техник кенгашида кўриб чиқилади.
22. Истеъмолчига техник шартлар берилишига қадар улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчи ёки истеъмолчи уларни иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиши шарт.
Истеъмолчининг иссиқлик юкламалари уланишини аниқлаш мақсадида техник шартларнинг бир нусхаси уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши учун иссиқлик таъминоти корхонасига берилади.
23. Истеъмолчининг истеъмол қилинадиган иссиқлик энергияси миқдори ёки иссиқлик элтувчи параметрлари ўзгартирилишини талаб қиладиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ёки кенгайтиришда истеъмолчи уларни иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик тармоқларига улаш учун иссиқлик таъминоти корхонасидан техник шартларни ҳам олиши керак.
24. Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан берилган техник шартларни бажариш истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш зиммасига юкланган лойиҳалаш ташкилотлари учун мажбурийдир.
Амал қилиш муддати тугаган ва бошқа муддатга узайтирилмаган техник шартлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Истеъмолчи янги техник шартларни ва янги ёки қўшимча қувватларни улаш учун рухсатномани мазкур Қоидаларда кўзда тутилган тартибда олади.
Объектнинг мақсади, вазифаси ўзгарган тақдирда истеъмолчига берилган техник шартлар бекор қилинади, шундан кейин истеъмолчи янги техник шартлар олиши керак.
25. Техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришларининг иссиқлик таъминоти лойиҳалари (ишчи лойиҳалар), корхона, бино, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришларнинг комплекс лойиҳаси тасдиқланишидан олдин, иссиқлик таъминоти корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ билан келишилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳага мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи чизмалар қурилиш ишлари бошланишидан олдин иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишилиши керак.
Улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчининг ёки истеъмолчининг иссиқлик тармоқларига уланиш учун техник шартларни олган субистеъмолчи унга ва «Ўздавэнергоназорат» ДИга ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини келишиш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқишда техник шартлар ва амалдаги норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш аниқланган ҳолларда, истеъмолчига келишишни рад этишни асослаган ҳолда хат юборилади. Истеъмолчи рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейин лойиҳани келишиш учун такроран тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа ҳужжатларини қайта кўриб чиқишда илгари ушбу ҳужжатларни келишишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишишни рад этишга йўл қўйилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
26. Истеъмолчиларнинг юкламаларини улаш билан боғлиқ бўлган янги иссиқлик манбалари ва иссиқлик тармоқларини қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш истеъмолчиларнинг куч ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
27. Истеъмолчиларнинг янгидан уланадиган, реконструкция қилинадиган иссиқликдан фойдаланувчи барча қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига, техник шартларга, қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши ҳамда техникавий эксплуатация қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича амалдаги қоидалар талабларига жавоб бериши, шунингдек техник ва қабул қилиш-топшириш ҳужжатларига эга бўлиши керак.
28. Истеъмолчи иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ва иссиқлик тармоқларини монтаж ташкилотидан мазкур Қоидаларга мувофиқ далолатнома бўйича қабул қилади.
Шундан кейин истеъмолчи «Ўздавэнергоназорат» ДИнинг ваколатланган вакилига «Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари»нинг, қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган лойиҳа, техник, қабул қилиш-топшириш ва эксплуатация қилиш ҳужжатларини ҳамда иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини вақтинчалик ёки доимий эксплуатация қилинишига ижозат берилиши мумкинлигини аниқлаш учун кўрикдан ўтказишга тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчиларнинг реконструкция қилинган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари ҳам вақтинчалик ва доимий ишга туширишга рухсат бериш мумкинлигини аниқлаш мақсадида кўрикдан ўтказиш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИнинг ваколатланган вакилига тақдим этилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчининг буюртманомаси бўйича ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини ариза берилган муддатга вақтинчалик шартнома бўйича ишга туширади.
29. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларида монтаж қилишда нуқсонлар, берилган техник шартлардан, иссиқлик таъминоти ташкилоти ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ билан келишилган лойиҳадан, шу жумладан мазкур Қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларидан четга чиқишлар, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимлар йўқлиги ҳамда хавфсизлик техникаси ва ёнғинни ўчириш бўйича ҳимоя воситалари билан тўлиқ бутланмаганлиги аниқланган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар, уларни ишга туширишга рухсат бериш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли равишда тайёрланган ходимларга эга бўлмаган истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини, улар эксплуатация қилиниши учун шартнома асосида ихтисослаштирилган ташкилотга топширилганда, ишга тушириш учун ижозат берилиши мумкин.
30. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари фақат «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан берилган рухсатнома мавжуд бўлгандагина ишга туширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларига иссиқлик энергиясини етказиб бериш «Ўздавэнергоназорат» ДИдан уларни ишга тушириш учун тегишли рухсат олингандан ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш учун шартнома тузилгандан кейин иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилади.
«Ўздавэнергоназорат» ДИ иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказилиши ва уларни эксплуатация қилишга ижозат берилиши учун жавоб беради.
Эксплуатация қилинаётган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан ўрнатилган тартибда белгилаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш тартиби иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан берилган техник шартлар билан белгиланади. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини эксплуатация қилиш шартлари томонлар тарафидан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида келишиб олинади.
33. Барча иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқлик истеъмоли тизимлари зарур ҳисобга олиш приборлари билан таъминланган бўлиши керак.
Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш Ёқилғи ва энергияни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда ҳисобга олишни ташкил этиш тартибига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Усулларни, ўлчаш воситаларини танлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ва қоидалари Ёқилғи ва энергияни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни ташкил этиш қоидаларида белгиланган.
34. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган истеъмолчиларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва уларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш тақиқланади.
35. Иссиқлик таъминоти корхонасининг объектларида ўрнатиладиган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари истеъмолчи томонидан сотиб олинади ва ўрнатилади, «Ўзстандарт» агентлигида аттестациядан ўтказилгандан кейин шартнома асосида иссиқлик таъминоти корхонасининг хизмат кўрсатишига ўтказилади.
Истеъмолчида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари истеъмолчининг ўзи томонидан эксплуатация қилинади ва таъмирланади.
Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини бошқа жойга ўрнатиш ва кўчириш, иссиқлик таъминоти корхонасининг тегишли ходими ва истеъмолчи иштирокида, ушбу прибор балансида турган баланс эгасининг ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳисобга олиш приборларининг бузилган ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрилигига шубҳа туғилган тақдирда истеъмолчи ёки иссиқлик таъминоти корхонаси бу ҳақда тегишли равишда иссиқлик таъминоти корхонасига ёки истеъмолчига дарҳол маълум қилиши шарт. Ушбу ҳолат бўйича икки томонлама тегишли далолатнома тузилиб, ҳисобга олиш приборларининг ишлашидаги носозликларни бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш даври мобайнида иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар приборлар тўхташидан олдинги охирги 15 сутка учун ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади. Истеъмолчининг балансидаги иссиқликни ҳисобга олиш приборлари таъмирлаш учун 15 суткагача бўлган муддатга тўхтатилганда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар приборлар тўхташидан олдинги охирги 15 сутка учун ўртача суткалик сарф бўйича, 15 суткадан кўп бўлган муддатга тўхтатилганда эса — ҳисоб-китоблар шартномадаги бир соатлик юклама ва иссиқлик энергиясини узатиш соатлари сони бўйича амалга оширилади.
Истеъмолчи ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш тугагунгача истеъмол қилишни тўхтатиб туришга ҳақлидир, бу ҳолда иссиқлик таъминоти корхонаси беркитиш арматурасини пломбалайди ва бу ҳақда биргаликда далолатнома тузилади.
Истеъмолчи ҳисобга олиш приборининг бузилганлиги тўғрисида иссиқлик таъминоти корхонасини ўз вақтида огоҳлантирмаган тақдирда, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгунгача ҳисоб-китоблар, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан шартномадаги юклама ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш соатлари сони бўйича амалга оширилади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш приборининг бузилганлиги тўғрисида истеъмолчини ўз вақтида огоҳлантирмаган тақдирда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар бундан олдинги ҳисобот даврида белгиланган иссиқлик энергиясининг ўртача суткалик сарфи бўйича амалга оширилади. Бундан олдинги ҳисобот даврида иссиқлик энергияси истеъмол қилинмаган бўлса, у ҳолда ҳисоб-китоб ўтган йилнинг тегишли давридаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Истеъмолчилар томонидан ўлчаш диафрагмаларини ўрнатиш вақтида иссиқлик таъминоти корхонасининг ва истеъмолчининг вакиллари иштирок этиши керак.
36. Иссиқлик энергияси берилишини ҳисобга олиш иссиқлик таъминоти корхонаси ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқларининг бўлиниш чегарасида амалга оширилиши керак.
Ҳисобга олиш приборлари бўлиниш чегарасида ўрнатилмаган тақдирда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар бўлиниш чегарасидан ҳисобга олиш приборлари ўрнатиладиган жойгача бўлган участкадаги иссиқлик энергияси йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Йўқотишларнинг ҳисоб-китоби ёки иссиқлик энергияси йўқотишларининг синовини иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчи билан биргаликда «Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш учун иссиқлик юкламаларини, ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфлари меъёрларини ҳамда технологик йўқотишлар меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ амалга оширади.
37. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ҳамда иссиқлик тармоқларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича истеъмолчи билан иссиқлик таъминоти корхонаси ўртасидаги жавобгарлик чегараси уларнинг баланс бўйича мансублигига қараб белгиланади ва шартномага илова қилинадиган далолатномада акс эттирилади.
38. Иссиқлик таъминоти корхонасига тегишли бўлган иссиқлик тармоқларида истеъмолчига тегишли бўлган қурилмалар ёки ускуналар бўлмаслиги керак.
Битта камерада (қудуқда), иссиқлик тамроқларида, эстакадада ҳар хил корхоналар томонидан хизмат кўрсатиладиган ускуналар бўлмаслиги керак.
Ишлаб турган қурилмаларда ҳар хил ташкилотларга тегишли бўлган ускуналар мавжуд бўлса барча ускуналар иссиқлик таъминоти корхонасининг балансига ва хизмат кўрсатилишига ўтказилади.
39. Иссиқлик таъминоти корхонаси қуйидаги ҳолларда истеъмолчини огоҳлантириб, унга иссиқлик энергияси етказиб беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳуқуқига эга:
иссиқлик энергияси учун тўлов ҳужжатида белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаганда ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилмаганда;
субистеъмолчилар, янги иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари ўзбошимчалик билан уланганда;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари «Ўздавэнергоназорат» ДИ рухсатисиз ишга туширилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари ҳисобга олиш приборларидан олдин уланганда;
иссиқлик юкламаларининг белгиланган шартномавий миқдорлари ёки тармоқдаги сув сарфининг миқдори иссиқлик таъминоти корхонасининг розилигисиз оширилганда;
иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган бир соатда олинадиган тармоқ сувининг миқдори оширилганда;
иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида кўзда тутилган буғ конденсати 50 фоиздан кам миқдорда қайтарилганда;
иссиқлик таъминоти корхонаси вакиллари иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўришга қўйилмаганда.
40. Ускуналарни таъмирлаш бўйича режали ишларни амалга оширишда ёки янги истеъмолчиларни улашда захира таъминлаш манбаи мавжуд бўлмаса иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчини узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир. Истеъмолчини иссиқлик энергияси етказиб беришнинг тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш иссиқлик энергияси етказиб беришда танаффуснинг аниқ санасини (кунлар ва соатларни) келишиш учун 10 кун олдин амалга оширилади. Агар огоҳлантиришдан кейин 5 кун муддатда истеъмолчи иссиқлик беришдаги танаффус вақтини келишиб олмаса иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу вақтни мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга. Иссиқлик энергияси беришдаги танаффус, имкони борича, бу ҳақда узиб қўйишдан камида 24 соат олдин истеъмолчини огоҳлантирган ҳолда, унинг ишдан ташқари вақтида амалга оширилиши керак.
41. Авариянинг олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш учун иссиқлик таъминоти корхонаси, узиб қўйиш сабабларини дарҳол маълум қилган ҳолда, истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
42. Тўлиқ етказиб берилмаган иссиқлик энергиясининг миқдори ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Чеклаш вақти иссиқлик таъминоти корхонаси диспетчерлик хизматининг оператив дафтаридаги ёзувлар бўйича аниқланади ҳамда икки томонлама далолатнома билан расмийлаштирилади.
Иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан истеъмолчининг технологик эҳтиёжларига иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги, ҳисобга олиш приборлари бўйича, иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаган суткадан олдинги 3 суткадаги иссиқлик энергиясининг ўртача суткалик истеъмоли билан иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаган суткада амалдаги истеъмол ўртасидаги айирма сифатида аниқланади.
43. Иссиқлик таъминоти корхонаси қуйидаги ҳолатлар оқибатида иссиқлик таъминотидаги танаффуслар, иссиқлик элтувчи параметрларининг пасайганлиги ва иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун истеъмолчилар олдида моддий жавобгар бўлмайди:
а) иссиқлик таъминоти корхонаси ускуналарининг ишдан чиқишига сабаб бўлган табиий ҳодисалар: момақалдироқ, бўрон, сув тошқини, зилзила, ёнғин, 48 соатдан ортиқ вақт мобайнида ушбу ҳудудда иситишни лойиҳалаштириш учун ҳисоблаб чиқилган ҳароратдан 3оСга ва ундан ортиқ паст бўлган ҳароратда ҳавонинг узоқ вақт совиб кетиши, бошланғич сув сифатининг ёмонлашиши;
б) истеъмолчи ходимларининг иссиқлик истеъмоли режимини ўзгаришига сабаб бўлган нотўғри хатти-ҳаракатлари;
в) мазкур Қоидаларнинг 42-бандида назарда тутилган иссиқлик энергияси етказиб беришни чеклаш ёки тўхтатиш шартларига мувофиқ истеъмолчи иссиқлик юкламаларининг шартномавий миқдорлари оширилишига йўл қўядиган ёки унинг учун белгиланган иссиқлик истеъмоли режимларига риоя қилмаган суткалар мобайнида паст параметрли иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги.
шартномага мувофиқ истеъмолчига иссиқлик энергиясининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш, иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегараларида буғ ва иссиқ сув параметрларининг шартномага мувофиқ бўлишини таъминлаш, уларнинг:
орқага қайтадиган қувурда — 20 кПа дан ортиқ (±) четга чиқишига йўл қўймаслик. Бунда параметрлар ўртача суткалик миқдор сифатида ҳисобга олинади;
иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан тўлиқ етказиб берилмаган иссиқлик энергияси қийматини қоплаш. Тўлиқ етказиб берилмаган энергия ҳажми истеъмолчининг вакили иштирокида иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан аниқланади ва далолатнома билан расмийлаштирилади;
истеъмолчиларнинг иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги, иссиқлик элтувчи параметрларини шартномадаги қийматларга нисбатан пасайганлиги тўғрисидаги ёзма аризаларини 10 кун муддатда кўриб чиқиш.
45. Истеъмолчида иссиқлик таъминоти корхонасининг объектида ўрнатилган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг тўғрилиги бўйича шубҳа туғиладиган бўлса, иссиқлик таъминоти корхонаси, белгиланган тартибда, сутканинг исталган вақтида истеъмолчи вакилларини иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришини таъминлаши лозим.
Иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчи балансидаги иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича олдиндан келишилган ишларни бажариш учун истеъмолчи ходимларини ўз ҳудудига киритиши керак.
иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхонасидан иссиқлик энергиясининг узлуксиз етказиб берилишини талаб қилиш;
иссиқлик энергиясини етказиб бериш режимини назорат қилиш, иссиқлик энергияси параметрларининг шартномавий миқдорлардан четга чиқишига йўл қўймаслик:
орқага қайтадиган қувурда сувнинг босими бўйича — 20 кПа ортиқ (±) пасайиб кетишига йўл қўймаслик. Бунда параметрлар ўртача суткалик миқдор сифатида олинади;
иссиқлик энергиясининг шартномавий параметрлари иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан пасайганда, бу ҳақда иссиқлик таъминоти корхонасига олдиндан хабар берган ҳолда, иссиқлик энергияси истеъмолини тўхтатиш. Ушбу ҳолда иссиқлик таъминоти корхонаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчи олдида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Иссиқлик энергияси билан таъминлашда иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан танаффуслар юз берган тақдирда иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик таъминотидаги танаффуслар оқибатида истеъмолчига етказилган моддий зарарни қоплайди.
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига ҳамда Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига, шунингдек мазкур Қоидаларга қатъий риоя қилиш;
иссиқлик энергияси учун иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган муддатларда ҳақ тўлаш;
иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишмасдан иссиқлик энергияси бир соатлик юкламаларининг шартномавий миқдорини оширмаслик ҳамда иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича тузилган шартномага мувофиқ иссиқлик истеъмоли режимига риоя қилиш ва тармоқ сувининг олиниши миқдорини оширмаслик;
иссиқлик истеъмоли режимига нисбатан иссиқлик таъминоти корхонасининг тезкор кўрсатмаларини бажариш;
буғ конденсати ва тармоқ сувини иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган миқдорда, сифатда ва тегишли ҳароратда қайтариш;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари, иссиқликни ҳисобга олиш приборлари, қувурлар изоляцияси ва иссиқликдан фойдаланувчи ускуналарни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;
иссиқлик энергияси истеъмолини вақтинча тўхтатиш билан боғлиқ бўлган таъмирлаш ишларини бажариш муддатларини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш;
ҳисобга олиш приборлари, иссиқ сувни тўкиш учун жўмраклар, торайтирувчи қурилмалар ва арматурани иссиқлик таъминоти корхонасининг вакили билан биргаликда пломбалаш, ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини таъминлаш. Пломбаларни олиш иссиқлик таъминоти корхонасининг рухсати билан амалга оширилиши лозим;
иссиқлик энергиясидан фойдаланишни яхшилаш, буғ конденсати қайтарилишини кўпайтириш, унинг сифатини ошириш, иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
умуман корхона бўйича ва алоҳида иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар бўйича буғ-конденсат балансларини тузиш;
иссиқлик таъминоти корхонасининг вакилларини иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини сутканинг исталган вақтида тўсқинликсиз кўздан кечиришини таъминлаш;
барча иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг ижро чизмалари ва паспортларига ҳамда эксплуатация қилиш йўриқномаларига эга бўлиш;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига тайёргарлик кўрган ходимлар томонидан хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (бажариладиган ишлар) бирлигига, иссиқлик энергияси сарфининг меъёрларини ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;
иссиқлик тармоқларида иморатлар қурилишига, материаллар тахланишига, дарахтлар ўтқазилишига йўл қўймаслик;
иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишмасдан иссиқлик тармоқларини, муҳандислик ускуналарини ва қурилмаларни қайта жиҳозлашга йўл қўймаслик;
иситиш приборларининг қўшимча секциялари, беркитиш ва бошқариш арматуралари ўрнатилишига ва чиқариб олинишига йўл қўймаслик;
иситиш тизимларида иссиқлик элтувчидан бошқа мақсадларда фойдаланилишига (иситиш тизимлари ва приборларидан сув оқизилишига) йўл қўймаслик.
49. Истеъмолчи иссиқлик таъминоти корхонасининг балансида турган иссиқлик тармоқларида, олдиндан келишилган ҳолда амалга ошириладиган таъмирлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун иссиқлик таъминоти корхонасининг вакилларини ўз ҳудудига киритиши лозим.
а) саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар ҳамда кейинги гуруҳларга киритилмаган истеъмолчилар;
б) улгуржи истеъмолчилар-қайта сотувчилар — ўз балансида иссиқлик тармоқларига эга бўлган ва уларни эксплуатация қилувчи, иссиқлик таъминоти корхонасидан иссиқлик энергиясини улгуржи харид қилувчи ва уни ҳар хил истеъмолчиларга қайта сотувчи хўжалик ҳисобидаги корхоналар;
в) иссиқхона хўжаликлари — иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи истеъмолчилар.
51. Иссиқлик энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига асосан белгиланган тартибда тасдиқланган тарифларга мувофиқ иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
52. Истеъмолчининг иссиқлик тармоқларидаги иссиқлик энергияси йўқотишлари улар ва субистеъмолчилар ўртасида иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш улушига ва иссиқлик тармоғи узунлигига мутаносиб равишда тақсимланади.
53. Истеъмолчига етказиб берилган иссиқлик энергияси миқдори иссиқлик таъминоти корхонаси ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқларининг бўлиниш чегарасида ҳисобга олинади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасигача иссиқлик энергияси етказиб бериш бўйича барча харажатлар ва унинг йўқотишлари тарифларда ҳисобга олинган бўлиб, тарифлардан ортиқча қўшимча ҳақ тўланишига йўл қўйилмайди.
Иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасидан кейин иссиқлик энергиясининг барча харажатлари ва йўқотишлари истеъмолчининг ҳисобига тегишли бўлади. Агар буғ ва иссиқ сув истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари орқали узатилса иссиқлик энергияси миқдори электр станцияси (туман қозонхонаси) коллекторида ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
54. Истеъмолчи томонидан ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларидаги нуқсонлар ёки иссиқлик энергияси сарфини ҳисоблашда йўл қўйилган хатолар аниқланган тақдирда истеъмолчи бир ҳафта муддатда бу ҳақда иссиқлик таъминоти корхонасига ариза бериши керак.
Иссиқлик таъминоти корхонаси 10 кун муддатда (истеъмолчининг аризаси берилган кундан бошлаб) ҳисобга олиш приборларини ёки у бўйича амалга оширилган ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини истеъмолчининг вакиллари иштирокида текшириши шарт.
55. Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг нотўғрилиги ёки иссиқлик энергияси сарфини ҳисоблашда хатоларга йўл қўйилганлиги тасдиқланган тақдирда иссиқлик таъминоти корхонаси охирги ҳисоб-китоб давридаги иссиқлик энергияси сарфини тегишли равишда, истеъмолчининг вакиллари билан биргаликда далолатнома тузиб, қайта ҳисоб-китоб қилишга мажбур.
Йўл қўйилган хатолар бўйича бажарилган қайта ҳисоб-китоб кейинги ҳисоб-китоб даврида истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун навбатдаги тўлов ҳужжатини ёзишда ҳисобга олинади.
56. Агар ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларидаги четга чиқишлар «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлмаса улар йўл қўйилиши мумкин деб ҳисобланади ва қайта ҳисоб-китобни талаб қилмайди.
57. Ҳисобга олиш приборларини текшириш тўғрисида ариза берилиши истеъмолчини у истеъмол қилган иссиқлик энергияси учун тўловни белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.
58. Истеъмолчи ҳар ойда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олади ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган муддатларда истеъмол қилинган иссиқлик энергияси ҳақидаги ҳисоботни иссиқлик таъминоти корхонасига тақдим этади.
Истеъмол қилинган иссиқлик энергияси ҳақидаги ҳисобот истеъмолчи томонидан тақдим этилмаса иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисоб-китобни шартномадаги иссиқлик юкламаси бўйича амалга оширади. Амалда истеъмол қилинган иссиқлик энергияси миқдорининг қайта ҳисоб-китоби, соз ҳолатдаги ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичлари биргаликда ёзиб олиниб, тегишли далолатнома тузилгандан кейин бажарилади. Мазкур қайта ҳисоб-китоб кейинги ҳисобот даври учун ҳисоб-китобда эътиборга олинади.
59. Асосий истеъмолчилар қайта сотиладиган иссиқлик энергияси учун иссиқлик таъминоти корхонаси билан ҳам, субистеъмолчилар билан ҳам истеъмолчиларнинг субистеъмолчилар тегишли бўлган гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладилар.
60. Истеъмолчига буғ ҳолида берилаётган иссиқлик энергиясининг миқдори (гигакалорияларда) буғнинг белгиланган параметрларида буғ миқдорини унинг таркибидаги иссиқлик миқдорига кўпайтмаси сифатида аниқланади.
Бунда мазкур иссиқлик таъминоти манбаидаги бошланғич (совуқ) сувдаги мавжуд иссиқлик миқдори ҳисобга олинади.
61. Истеъмолчи томонидан буғ конденсати билан қайтарилаётган иссиқлик энергиясининг миқдори конденсат миқдорини, иссиқлик таъминоти манбаидаги бошланғич (совуқ) сувдаги иссиқликни ҳисобга олган ҳолда, конденсатнинг иссиқлик миқдори ва ҳароратига кўпайтмаси сифатида аниқланади.
62. Истеъмол қилинган буғдаги иссиқлик энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширишда конденсат билан қайтарилган иссиқлик энергияси миқдори айрилади.
63. Истеъмолчига иссиқ сув ҳолида бериладиган иссиқлик энергиясининг миқдори сув миқдорини унинг иссиқлик сиғимига, берилувчи ва орқага қайтувчи тармоқ сувларининг ҳарорати ўртасидаги тафовутга кўпайтмаси сифатида аниқланади.
Очиқ сув олиш тизимида истеъмолчига иссиқ сув ҳолида етказиб бериладиган иссиқлик энергияси миқдори сув миқдорини унинг иссиқлик сиғими ҳамда иссиқ (берилаётган) ва бошланғич сувларнинг ҳарорати ўртасидаги тафовутга кўпайтмаси сифатида аниқланади, бошланғич сув ҳарорати учун ўртача ойлик ҳарорат олинади.
64. Иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланишда истеъмолчи орқага қайтадиган тармоқдаги сувни иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида кўзда тутилган миқдорда ва шартномага илова қилинадиган ҳарорат жадвали бўйича унинг қийматидан ортиқ бўлмаган ҳарорат билан қайтариши шарт.
Истеъмолчининг иссиқлик тармоғи учун етказиб бериладиган тармоқ сувининг ҳарорати иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ҳарорат жадвалига мувофиқ сақлаб турилади.
Иссиқлик энергияси етказиб беришни тартибга солиш, кун ва туннинг ташқи ҳарорати ўртасидаги фарқ 8оС ва ундан ортиқ бўлса суткада 2 марта ва ушбу фарқ 8оС дан кам бўлса — суткада 1 марта амалга оширилади.
Тартибга солишда маиший мақсадларда ва жамоат биноларини иситиш тизимида фойдаланиладиган сувнинг ҳароратини тунги вақтда пасайтириш имконияти, шунингдек ишдан ташқари вақтда уни саноат корхоналарига етказиб берилишини қисқартириш кўзда тутилиши керак.
65. Циркуляцион сув ҳажмининг ошиши сабабли орқага қайтадиган тармоқ сувининг ўртача суткалик ҳарорати истеъмолчи томонидан жадвалдагига қараганда 3оС дан ортиқ миқдорда оширилган тақдирда, иссиқлик таъминоти корхонаси тармоқдаги сувнинг ўртача суткалик ҳарорати (+) 3оС дан ортиқ четга чиқмаслигига риоя қилиш шарти билан истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб беришни камайтиришга ёки тўлиқ тўхтатишга ёхуд берилган иссиқлик энергияси учун иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчи учун ҳисоблаб чиқилган ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига илова қилинган ҳарорат жадвалида кўзда тутилган ҳарорат пасайиши бўйича ҳисоб-китоб қилишга ҳақлидир.
66. Истеъмолчиларга иссиқ сув эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган 40о — 45оС ҳароратдаги иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар иссиқ сув учун тариф бўйича 50 фоизли чегирма билан амалга оширилади.
67. Қуйидаги ҳолларда тармоқ сувидаги иссиқлик энергияси йўқотишлари истеъмолчилар томонидан шартномавий нархлар бўйича тўланади:
иссиқлик тармоқларининг гидравлик ва ҳароратли синовлари ўтказилиши билан боғлиқ йўқотишлар ўрнини тўлдириш;
истеъмолчидан қайтариладиган паст сифатли (таркибида темир, механик қоришмалар ва бошқалар мавжуд бўлган) орқага қайтадиган тармоқ сувини сиздириш.
Иссиқлик таъминоти корхонасининг айби билан юз берган тармоқ сувидаги иссиқлик энергияси йўқотишлари учун истеъмолчи томонидан ҳақ тўланмайди.
68. Иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун буғ ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланилганда истеъмолчилар иссиқлик таъминоти корхонасига истеъмол қилинган буғнинг умумий миқдоридан камида 95 фоиз конденсатни, технологик мақсадлар учун буғдан фойдаланилганда эса — шартномада келишилган миқдорда ва сифат билан қайтаришлари шарт.
Конденсатнинг истеъмол қилинадиган буғ миқдорига нисбатан фоизларда қайтариш меъёри ва унинг сифатини томонлар иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасини тузиш вақтида белгилайдилар.
Истеъмолчи иссиқлик манбаига қайтариши шарт бўлган конденсат миқдори иссиқлик истеъмоли тизимларининг лойиҳа маълумотларига, корхонанинг буғ-конденсат балансига мувофиқ ва буғ-конденсатни қайтариш бўйича эришилган натижаларни ҳамда мавжуд захираларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси истеъмолчига, унда техник имконият мавжуд бўлганда, буғ-конденсат қайтаришни кўпайтиришга йўналтирилган тадбирларни бажаришни тавсия этишга, уларни бажаришнинг истеъмолчи билан келишилган муддатини белгилашга ҳақлидир. Белгиланган муддат тугагач истеъмолчига буғ-конденсатни қайтариш меъёри таклиф этилган тадбирларни ҳисобга олиб ва кейинчалик амалдаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда кўпайтирилади.
69. Истеъмолчи томонидан қайтариладиган буғ-конденсат иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида келишилган миқдорга ва сифатга мувофиқ бўлиши керак.
Истеъмолчи томонидан қайтариладиган буғ-конденсат миқдори ва сифати иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасида аниқланади.
Истеъмолчи томонидан қайтариладиган буғ-конденсатнинг сифати мазкур буғ манбаида иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ишлатилаётган қозонхоналардаги таъминлаш сувининг меъёрларига мувофиқ бўлиши керак.
70. Электр станциясига сифати шартномадаги шартларга мувофиқ бўлмаган буғ-конденсат топширилганда иссиқлик таъминоти корхонаси қайтарилган буғ-конденсат миқдорига тузатувчи коэффициент жорий этади: конденсатдан буғлатгичлар, буғни қайта ишловчилар ёки иссиқлик тармоғини қўшимча таъминлаш учун фойдаланилганда — 0,8, конденсат қўшимча тозалаш учун қабул қилинганда эса — 0,5 коэффициенти қўлланади. Ифлос конденсатдан фойдаланишнинг техник имконияти мавжуд бўлмаганда ушбу конденсат дренажга оқизилади, бу ҳолда истеъмолчи буғ-конденсатни топширмаган деб ҳисобланади. Қайтарилган буғ-конденсатдаги иссиқлик энергияси миқдори ҳам иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ҳисобга олинган буғ-конденсат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Қайтарилаётган буғ-конденсатнинг иссиқлик-техник параметрлари (миқдори, ҳарорати, ифлослик даражаси) иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублиги бўлиниш чегарасида кимёвий текшириш натижалари ҳамда ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади ва икки томонлама далолатнома билан расмийлаштирилади.
71. Конденсатни тозалаш қимматга тушадиган ёки унинг қайтарилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда айрим истеъмолчилар, «Ўздавэнергоназорат» ДИ билан келишилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва конденсатдан ўз эҳтиёжлари учун тўлиқ фойдаланиш шарти билан иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан конденсатни қайтаришдан озод қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчининг яқин-атрофида иссиқлик таъминоти корхонасининг сув билан ишлайдиган иссиқлик тармоқлари ўтган тақдирда ва бунинг учун техник имконият мавжуд бўлганда истеъмолчи иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлаш юкламасини буғдан иссиқ сувга ўтказиши шарт.
72. Қайтариладиган буғ-конденсатнинг миқдори ва сифати бўйича иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда техник экспертиза ўтказилади. Техник экспертиза истеъмолчи томонидан иккала томон вакилларидан, манфаатдор бўлмаган ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда ташкил этилади.
Агар техник экспертиза ўтказилгандан кейин томонлар келишувга эришмасалар, у ҳолда буғ-конденсатнинг миқдори ва сифати бўйича якуний қарор «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
73. Иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ёзиб берилган ёки истеъмолчининг ўзи томонидан ёзилган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади.
74. Тўлов ҳужжатида иссиқлик энергиясининг миқдори ёки тўлов қийматини ҳисоблашда хатолар аниқланганда, истеъмолчи бу тўғрида иссиқлик таъминоти корхонасига ариза бериши шарт.
Иссиқлик таъминоти корхонаси бу ҳолда тўлов ҳужжатидаги хатоларни тузатади. Истеъмолчи тузатиш киритилган тўлов ҳужжати бўйича ҳақ тўлайди.
75. Тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ундириш ҳуқуқидан қатъи назар, иссиқлик таъминоти корхонасида, қарзни тўлаш тўғрисида огоҳлантиришдан кейин тўламаганлиги учун, истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб беришни тўхтатиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 4-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 24 февралдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 15-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 13-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 4 февралдаги 33-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 9-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда рухсатномалар олиш тартиботларини такомиллаштириш ва соддалаштириш тўғрисида» 2009 йил 10 июндаги 158-сон қарорига илованинг 2-банди.