03.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.08.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини ижро этиш ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари ва архитектуравий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига мувофиқ тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш асосида қишлоқ аҳолисининг турар-жой шароитларини тубдан яхшилаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой ва ижтимоий аҳамиятдаги объектлар қуришнинг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган 42 та ер массиви танлаб олинди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009-2010 йилларда 260,5 млрд.сўм, шу жумладан, 2009 йилда — 65,5 млрд. сўм миқдорида тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ аҳоли пунктларида якка тартибдаги уй-жой қурилишини кредитлаш манбалари аниқлаб олинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБнинг намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилишида якка тартибда иморат қурувчиларга кўмак бериш учун республиканинг ҳар бир минтақасида ўз филиалига эга «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шуъба инжиниринг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жой бозорини маркетинг жиҳатдан ўрганиш ва бунинг асосида қуриш массивларини, барпо этиладиган уй-жойлар, ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ва муҳандислик инфратузилмалари таркиби ҳамда тузилмасини танлаб олиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ аҳоли пунктларида якка тартибдаги янги уй-жойлар, шунингдек, ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ва муҳандислик инфратузилмаларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида буюртмачи функцияларини шартнома асосида бажариш, жумладан, молиялашни ташкил этиш ва қурилишнинг бориши устидан техник назорат ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли буюртманомаларига мувофиқ уй-жойлар, шунингдек, намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартларида ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ва муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш буюртмаларини объектларни сифатли қуришни таъминлаб бера оладиган амалдаги ва янгитдан ташкил этилаётган пудратчи қурилиш ташкилотлари ўртасида танлов асосида жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар ҳисобидан узил-кесил ҳисоб-китоб қилинган ҳолда намунавий лойиҳалар бўйича қурилган якка тартибдаги уйларни аҳолига бериш, шунингдек, муҳандислик инфратузилмаси, ижтимоий-маданий ва санитария-маиший аҳамиятдаги объектларни эксплуатация ташкилотларига топшириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уй-жой бозорини маркетинг жиҳатдан ўрганиш ҳамда аҳолининг буюртманомалари асосида ҳар йили 1 октябргача минтақалар доирасида қуриладиган уй-жойлар ва ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ҳажми, таркиби ва тузилмаси бўйича таклифлар тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан маркетинг жиҳатдан ўрганиш натижалари асосида 1 ноябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган ер массивлари танлаб олинади ҳамда кейинчалик улар намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой ва ижтимоий аҳамиятдаги объектлар қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясига топширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ ер участкаси ва намунавий лойиҳани танлаган якка тартибда иморат қурувчи «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан турар-жой биносини қуришда буюртмачи вазифасини бажариши учун «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан шартнома тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибда иморат қурувчи билан тузилган шартнома асосида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси буюртмачи сифатида «тайёр ҳолда топшириш»шарти билан намунавий лойиҳа бўйича якка тартибдаги турар-жой биноси қурилиши юзасидан барча ишлар комплексини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш якунлангандан кейин ва якка тартибда иморат қурувчи томонидан далолатнома бўйича турар-жой биноси қабул қилингандан сўнг якка тартибда иморат қурувчига ер участкасини ажратиш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан кимошди савдоси ўтказилмасдан умрбод мерос қилиб қолдириладиган мулк тарзида расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Б.А.Хўжаев) «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибдаги уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ихтисослаштирилган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда «Қишлоқ қурилиш инвест» компаниясининг зарур моддий-техника базаси яратилишини назарда тутган ҳолда унинг устав капиталини шакллантирсин, шунингдек, компаниянинг малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда, банк устав жамғармаси маблағларини гаров тариқасида қайтариш асосида ажратиб берилишини назарда тутган ҳолда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясини ушбу жамғарма маблағи ҳисобидан айланма маблағлар билан таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги уй-жой қурилиши массивларида ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қурилиши инвесторлар маблағлари ва тижорат банклари кредитлари ҳисобидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий инфратузилма объектлари ва ташқи муҳандислик тармоқлари қурилиши маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ихтисослаштирилган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ва унинг минтақавий филиалларига зарур инфратузилмани ташкил этиш учун шартнома асосида ер участкаларини ажратиш тарзида ёрдам кўрсатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Ергеодезкадастр»давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуришга тасдиқланган бош режа асосида ҳар йили қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган ер участкалари ажратилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ кредитлари ҳисобидан тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши массивларида барпо этиладиган муҳандислик инфратузилмаси ва ижтимоий аҳамиятдаги объектларнинг илдам қурилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танланадиган ер массивларининг муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари билан таъминланганлиги, ишга тушириладиган уй-жой ҳамда ижтимоий-маданий ва санитария-маиший объектларга бўлган амалдаги талабнинг мавжудлиги комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги уй-жой қурилишида қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ихтисослаштирилган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси 2014 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқ тўловларидан ҳамда Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонининг 4-банди қишлоқ жойларда «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ кредитлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қурувчиларга нисбатан татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси уй-жой ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига ажратилаётган маблағлардан, шу жумладан, «Қишлоқ қурилиш банк»ОАТБнинг имтиёзли кредитларидан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли равишда текширувлар олиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 3 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-1167-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 358-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон,26-модда; 2013 й., 2-сон, 17-модда, 47-сон, 615-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2015 й., 1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 07/18/3863/1544-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)