Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Баҳрайн Қироллиги ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида 2009 йил 5 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 июль,
ПҚ-1153
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 326-модда)