«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Biznes-Daily «Биржа» иқтисодий газетаси (кейинги ўринларда — «Биржа» газетаси) ва/ёки Агентлик расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда — оммавий ахборот воситалари) «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотлар (кейинги ўринларда — тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотлар) эълон қилинадиган оммавий ахборот воситалари этиб белгилаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Биржа» газетаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида камида 1000 нусхада тарқатилади ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларнинг ҳар ҳафтада эълон қилинишини таъминлайди. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотлар матнлари давлат тилида эълон қилинади ва бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин;
«Биржа» газетаси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни улар манфаатдор шахслардан олингандан ва эълон қилинганлик ҳақи тўлиқ ҳажмда тўлангандан кейин уч кун мобайнида эълон қилади;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларнинг «Биржа» газетасининг Интернетдаги сайтида қўшимча ҳақ ундирилмасдан жойлаштирилишини, шунингдек сайтда жойлаштирилган маълумотлардан бепул фойдаланилишини таъминлайди;
Агентлик расмий веб сайтининг алоҳида саҳифасига суд бошқарувчиси томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги эълон қилинадиган маълумотларни ўз кабинети орқали жойлаштиради. Ушбу саҳифага маълумотлар бепул жойлаштирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни «Биржа» газетасида эълон қилиш қиймати, шрифтнинг йириклиги камида 7 пункт ва интерлиньяжи камида 8 пункт бўлган тақдирда, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда бир квадрат сантиметр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 фоизидан ошиши мумкин эмас;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни «Биржа» газетасида эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.