Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1996 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ 147-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этаётган мутахассисларнинг лавозим маошларини улар томонидан бажарилаётган функцияларга мувофиқлаштириш ҳамда ижро ишини юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 24а-илова қўшилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига
24а-ИЛОВА
24а-ИЛОВА
Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
| Лавозимлар номи | Разряд |
| Катта суд ижрочиси | 9 |
| Суд ижрочиси | 8 |
| |
». |
2. Ушбу қарор 2009 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 25 май,
149-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 22-сон, 260-модда)